«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 07:53
ЎЗO‘Z

Нурафшон шаҳрида онлайн назорат-касса машиналари ва вертуал касса тизимининг қўлланилиши

30 мая, 15:00 2 166 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нурафшон шаҳрида онлайн назорат-касса машиналари ва вертуал касса тизимининг қўлланилиши Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш юзасидан Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ва унинг ҳудудий инспекцияларида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Нурафшон шаҳар давлат солиқ инспекциясининг маълуотларига кўра, мазкур фармон билан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, дори воситалари, бензин, дизель ва газ ёқилғиси савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари 2020 йил 1-январдан, шунингдек, ўтган йил якуни бўйича соҳлар кесими бўйича йиллик тушуми 5 миллиард сўмдан ошган ва қолган барча тадбиркорлик субъектлари 2022 йил 1 январдан онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал касса билан таъминланади.

Шунингдек, жорий йил 1 январдан бошлаб Нурафшон шаҳридаги мавжуд нақд пул тушимига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари онлайн назорат-касса машиналаридан фойдаланиш тартибига ўтиши лозим. Ҳозир эса 45 та субъект, жумладан 20 та дори воситалари сотиш билан шуғулланувчи аптека, 5 та автотранспорт воситаларига ёқилғи қуйиш шаҳобча, 9 та алкоголь воситалари сотиш билан шуғулланувчи ҳамда 11 та бошқа савдо турлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъекти онлайн назорат-касса машинасидан фойдаланмоқда.


Пандемия пайтида мамлакатимизда жорий этилган карантин ҳолати тўхтатилганидан сўнг, Тошкент вилояти давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари ўртасида онлайн назорат-касса машиналаридан фойдаланиш тартибига ўтишнинг афзалликлари бўйича профилактик тарғибот ишлари олиб борилиши давом эттирилади.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 192
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 120
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 197
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 108
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 99
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 128
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 0
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 0
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 10
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 109
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 230
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 75
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 82
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 71
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 113
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 203
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 151
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 91
  • Бўлимлар