«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2020, 12:11
ЎЗO‘Z

Хоразмда 18 ёшли йигит отасининг Lacetti’сида Damas билан тўқнашди (фото)

29 мая, 13:30 1 890 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хоразмда 18 ёшли йигит отасининг Lacetti’сида Damas билан тўқнашди (фото) Хоразм вилоятининг Хива туманида 24 май куни юз берган Lacetti ва Damas иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси 19 ёшли қизнинг ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар бермоқда.

Ҳодиса 24 май куни соат соат 17:30 да Хива тумани «Оқ кўл» маҳалласидан ўтган 4Р-157А-сонли автомобиль йўлининг 15-километрида содир бўлган. 18 ёшли Б.С. автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларисиз отаси О.Х.га тегишли бўлган Lacetti’ни бошқариб кетаётганида йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган Damas билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Damas ҳайдовчиси 35 ёшли Б.В. исмли эркак, йўловчилар 19 ёшли О.Ж. исмли қиз ва 32 ёшли И.Х. исмли аёл тан жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. 19 ёшли қиз кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Хива тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу модда бўйича айбдор деб топилган шахс 7 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Ўзбекистон йўлларида икки автомобиль тўқнашиши оқибатида йўловчиларнинг ҳалок бўлиши тез-тез кузатилиб туради. 19 май куни Бухорода Nexia ва Lacetti тўқнашуви оқибатида 19 ёшли қиз, 26 май куни Тошкентда Nexia-2 ва Tico тўқнашуви оқибатида 39 ёшли эркак, 27 май куни Самарқандда Lacetti ва Damas тўқнашуви оқибатида 36 ёшли эркак вафот этганди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Сурхондарёда “Captiva” ва трактор тўқнашуви оқибатида болакай оламдан кўз юмди 08 мая, 17:40
  • Жиззахда ҳайдовчи ухлаб қолиши натижасида ўзи ва 13 ёшли бола вафот этди 30 апр, 10:14
  • Сирдарёда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди 01 фев, 12:53
  • Қашқадарёда қувиб ўтиш қоидасини бузган Damas MAN юк машинасига урилди 24 дек, 17:14
  • Фарғонада 2 та Damas тўқнашиши оқибатида бир ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди (видео) 22 июл, 17:33
  • Тошкент вилоятидаги даҳшатли автоҳалокат натижасида 3 одам ҳалок бўлди 24 мар, 11:27
  • Сўнгги янгиликлар
  • 19 июлга қадар ўзбекистонликларни хориждан олиб келиш бўйича рейслар рўйхати эълон қилинди 04 июл, 11:55 16
  • Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 9500га етди 04 июл, 11:35 113
  • Европа комиссияси Европа Иттифоқида коронавирусни даволовчи илк дорининг ишлатилишига рухсат берди 04 июл, 11:10 215
  • Ремдесивир — коронавирусга қарши асосий дори сифатида кўрилаётган препарат ҳақида нималар маълум? 04 июл, 10:46 280
  • «Энг тўғри жавоб». ПФЛнинг хўжайини ким? 04 июл, 10:23 298
  • Асакада сохта диплом ваъда қилган коллеж ҳисобчиси 1100 доллар пора билан қўлга тушди 04 июл, 10:02 160
  • Покистонда поезднинг зиёратчилар автобуси билан тўқнашиши оқибатида 29 киши ҳалок бўлди 04 июл, 09:39 160
  • ДХХ “жиҳодчилар” гуруҳлари фаолиятига чек қўйди 04 июл, 09:16 477
  • Японияда кучли сув тошқини: одамлар твиттер орқали ёрдам сўрашмоқда (видео) 04 июл, 08:55 500
  • «Чивинлар ўлдирилмайди, ботқоқ қуритилади!» Таниқли олим Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш ҳақида 04 июл, 08:30 495
  • Илон Маскнинг бойлиги бир ҳафта ичида 5,2 миллиард долларга кўпайди 04 июл, 08:10 342
  • Амир Темур билан Дамашқда кўришган олим 04 июл, 07:43 662
  • Бўлимлар