«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2020, 10:16
ЎЗO‘Z

Озодбек Назарбеков эътиборсиз қолган мусиқа таълими, кўзи ожиз болаларга ёрдам ва тақиқ олинган санъаткорлар ҳақида

29 мая, 13:04 1 960 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Озодбек Назарбеков эътиборсиз қолган мусиқа таълими, кўзи ожиз болаларга ёрдам ва тақиқ олинган санъаткорлар ҳақида Kun.uz мухбири президент Мирзиёевнинг маданият соҳасига оид янги фармони ва бу соҳада ечимини кутаётган бир нечта муаммолар юзасидан Маданият вазири Озодбек Назарбеков билан суҳбат уюштирди. Кеча суҳбатнинг биринчи қисми ўқувчилар эътиборига ҳавола қилинган эди.
Қуйида Маданият вазири билан суҳбатнинг иккинчи қисми билан танишишингиз мумкин.

— Мактабларда йиллар давомида мусиқа дарслари эътиборсиз қараб келинди. Дарсларни айрим ҳолларда бошқа фан ўқитувчилари ўтган ҳолатлар ёки керакли чолғу асбоблари бўлмаган ҳолатлар етарлича. Бу соҳада қанақа ўзгаришлар бўлади?

— Мусиқа таълими бўйича Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги билан алоҳида дастур ишлаб чиқиладиган бўлди. Аслини олганда ҳам, мусиқа таълими сиёсатини қайси босқичда бўлмасин, Маданият вазирлиги юритиши, дастурини тайёрлаб бериши керак. Ва албатта, ягона сиёсат юритилсагина, бу борада яхши ечим топилиши мумкин. Агар ҳамма ўзига қулай вариантини қабул қилса, лекин соҳа эгалари бўла туриб жим турсак, бу тўғри эмас.

Масалан, Халқ таълими вазирлигининг аудиториясини таҳлил қилсак, улар бизнинг мухлисларимиз экани ойдинлашади. Мухлис эса тўғри баҳо бера олиш даражасида базавий билими бўлиши керак. Бугун айрим арзон санъат турларининг юқорилаб кетишида ҳам мухлис савияси тушгани сабаб бўлиб қолмоқда. Яъни мухлис ижрочиларга катта-катта талаб қўймаяпти, «бўлаверади» дея борини қабул қиляпти, фонограммаларга кўникяпти. Масалан, бизнинг ёшлигимизда қишлоқ тўйларида ҳам санъаткордан классик асарлар сўралар эди. Бири фермер, бири ҳайдовчи, бири ўқитувчи бўлган аудитория вакиллари классик санъат намуналарини сўрарди, катта-катта мажбуриятлар қўярди.

Демак, мухлис талаби, истеъмолчи хоҳишлари санъатнинг қадри ошишида катта рол ўйнайди. Шунинг учун умумтаълим мактабларига бефарқ бўлишга ҳаққимиз йўқ. Чунки биз у ерда профессионал санъатимизга баҳо берувчи, қабул қилувчи ва уни истеъмол қилувчи мухлис тайёрлаймиз.

Шунинг учун бу аудиторияни тайёрлаш асоси бўлган мактабгача таълим ва халқ таълими учун дастур тайёрламоқчимиз.

Чунки бола 7 ёшгача ўзининг қандай қўшиқ эшитишини танлаб бўлади. Ундан кейин болага бошқа нарса таклиф қилиш бефойда. Шунинг учун биз боғчаларда мақом куйларидан, жаҳон классикасининг кичик-кичик намуналаридан фойдаланмоқчимиз, шунда уларни эшитиш учун болаларнинг қулоғи очилади.

— Кўзи ожиз болалар ҳақида ҳам саволим бор эди. Кўзи ожиз болаларнинг кўпчилиги мусиқа таълимига қизиқади. Бироқ уларнинг кўпчилигининг ота-оналари ҳам кўзи ожизлиги ёки бошқа муаммолари ҳисобига тўлов қилишга қийналишади. Олдинги вазир Бахтиёр Сайфуллаев кўзи ожиз болаларни мусиқа тўловидан озод қилиниши ҳақида ҳам айтган эди. Лекин ҳозир яна шу масала кўтарилгани ҳақида эшитяпмиз. Наҳотки, буни ҳал қилиш имкони йўқ?

— Бу масала ҳал қилинган: ҳар бир мусиқа мактабида 25 фоиз кам таъминланган ва имконияти чекланган болалар тўловдан озод қилинади. Уларда тўлов билан боғлиқ муаммо учраши фақат мактаб директорининг хатоси бўлиши мумкин.

— Лекин маълум муддат тўловдан озод қилинган кўзи ожиз болалар яна пул тўлаши кераклиги ҳақида айтилганини ҳам эшитдик.

— Йўқ, бунақа бўлиши мумкин эмас. Мен бу масалани ўрганиб чиқаман. Бу мавзу ҳақида менга ҳам узунқулоқ гаплар етиб келди. Бугун сафардан келганим учун энди мавзуни ўрганишни бошлайман. Фақатгина коррупцион ҳолатлар туфайли бундай вазият кузатилган бўлиши мумкин.

— Агар маълум ҳудудда мусиқа билан шуғулланувчи имконияти чекланган болалар кўп бўлса, шароитдан келиб чиқиб, квота оширилиши мумкинми?

— Албатта, буни Вазирлар Маҳкамаси билан келишиб қийинчиликсиз ҳал қилса, бўлади. Ҳаттоки, маданият марказларидаги тўгараклар ҳам деярли бепул, 5-10 минг тўлов қилиниши мумкин холос.

Имконияти чекланган болалар таълими билан боғлиқ масалани, албатта ўрганиб чиқиб, сизга жавобини етказаман.

— Маҳаллий ҳокимликлар Маданият вазирлиги билан маслаҳатлашмасдан туриб, маданий ёдгорликларни бузиб ташлаш ҳолатлари кўп учраяпти. Буларга қачон чек қўйилади?

— Маданий мерос департаментининг функционал вазифалари ўзгаряпти. Ва бунинг энг чиройли жиҳати ҳамма мерос объектлари Маданий мерос департаменти балансидан чиқарилиб, ҳудудий бошқармаларга бириктириляпти.

Масалан, департамент балансида 7 мингдан зиёд объект бўлса, бу объектлар қаердадир Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Прокуратурада, ҳокимиятлар балансида ҳам мавжуд бўлиб келган. Табиийки, ҳокимият ўз балансидаги маданий объектда хоҳлаган ишини қилади: ёнига нимадир қуриши ёки бузиши мумкин.

Маданий мерос департаментининг ҳам балансида ҳам маданий объектлар борми деган савол туғилади. Бу каби муаммолар уларда ҳам бор: маданий мерос объектини экспертиза асосида маданий объект рўйхатидан чиқарган ёки ёнига нимадир қурган.

Масалан, сиз ҳокимсиз. Мен эса Маданий мерос департаментиман ва менда 10 та хато бор. Ҳоким битта хато қилмоқчи эди, лекин менга қараса, бундай хатолардан аллақачон 10 тасини қилганман. «Сен қиляпсан, нега мен қилмайман?» деган муносабат шаклланганди.

Энди эса департаментнинг балансида ҳеч нарса қолмайди ва у инспекция сифатида фақат назорат билан шуғулланади. Ана энди уларда бемалол ҳар қанақа балансда мавжуд бўлган маданий объектларни назорат қилиб, камчиликларни аниқлайдиган ташкилотга айланди. Унда ишловчилар эса бошқаларни жаримага тортиш ҳисобига ойлик оладиган бўлишяпти. Демак, энди департамент назорат қилсагина ҳисобига пул тушади ва кун кўради.

— Сиз шу лавозимга тайинланганингиздан сўнг кўпчилик шоу-бизнес вакиллари ҳам тушунадиган одам лавозимга тайинланди, дея хурсанд бўлишди. Бизда битта муаммо бор: айримлар чет элга кетиб қолади ва у ерда туриб муаммоларини айтади. Умуман, шоу-бизнесдаги цензуранинг чегараси қаерда деб биласиз.

— Бу чегара, албатта, миллий маданиятда. Масалан, цензурага тушган актёрлар, санъаткорларнинг саҳнага кийиб чиқаётган кийимлари, ўзини тутиши қонунчилик ва демократия нуқтаи назаридан тўғри бўлиши мумкин. Бироқ улар ота-она, фарзанд учун мумкинми, деган саволни бериб кўришлари лозим. Албатта, маънавият тушунчаси ҳамма учун ҳар хил маъно англатишини ҳам унутмаслигимиз зарур.

— Саволни озгина бошқача қўяман. Хонандалар орасида чет элда ўз санъатини давом эттираётган ва рухсат берилса, Ўзбекистонга қайтишни хоҳлайдиганлари ҳам бор. Маданият вазирлиги уларни ҳимоя қилиб Ўзбекистонга қайтариши мумкинми?

— Марҳамат, агар бизга мурожаат билан чиқишса, ҳеч қанақа муаммо йўқ. Ҳозир санъат соҳасида тақиқлар йўқ. Агар улар Маданият вазирлигига мурожаат қилишса, биз, албатта, ёрдам берамиз. Бу ишни биз қилмасак, яна ким қилиши мумкин.

Илёс Сафаров суҳбатлашди.




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Озодбек Назарбеков: «Маданият вазирлиги фаолияти тадбирбозликдан иборат бўлиб қолди» 04 фев, 23:01
  • Озодбек Назарбеков: «Ёшлар тезроқ паспорт олсаму, Россияга кетсам, дейди» 05 фев, 00:06
  • Шерали Жўраев: "Озодбекнинг вазир бўлгани яхши бўлди" 27 янв, 14:20
  • Озодбек Назарбеков Маданият вазири этиб тайинланади 22 янв, 15:05
  • Озодбек Назарбеков Қирғизистон маданият, ахборот ва туризм вазири билан учрашди (видео) 08 окт, 01:05
  • Таниқли санъаткорлар мусиқа мактабларига директор этиб тайинланади 03 авг, 22:39
  • Сўнгги янгиликлар
  • Покистонда поезднинг зиёратчилар автобуси билан тўқнашиши оқибатида 29 киши ҳалок бўлди 04 июл, 09:39 18
  • ДХХ “жиҳодчилар” гуруҳлари фаолиятига чек қўйди 04 июл, 09:16 118
  • Японияда кучли сув тошқини: одамлар твиттер орқали ёрдам сўрашмоқда (видео) 04 июл, 08:55 169
  • «Чивинлар ўлдирилмайди, ботқоқ қуритилади!» Таниқли олим Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш ҳақида 04 июл, 08:30 184
  • Илон Маскнинг бойлиги бир ҳафта ичида 5,2 миллиард долларга кўпайди 04 июл, 08:10 258
  • Амир Темур билан Дамашқда кўришган олим 04 июл, 07:43 473
  • Бразилия президенти мажбурий ниқоб тақиш тўғрисидаги қонунни бекор қилди 04 июл, 07:23 241
  • Манба: UzAuto Motors Buy Back тизимини жорий қилади 04 июл, 07:00 630
  • Нур-Султонда Нурсултон Назарбоев ҳайкали очилди 04 июл, 06:30 344
  • 3D босма ёрдамида ўсимликдан гўшт «яратил»ди 04 июл, 06:00 408
  • Бир кунда 300дан ошиқ янги ҳолат қайд этилди. Бу янги рекорд 04 июл, 01:15 1 045
  • Тошкентда яна бир бемор вафот этди. Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 29тага етди 04 июл, 00:30 561
  • Бўлимлар