«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 19:20
ЎЗO‘Z

Жастин Гэтжи Ҳабиб Нурмагомедовни мағлуб этиш йўлларини маълум қилди

29 мая, 12:47 3 360 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жастин Гэтжи Ҳабиб Нурмагомедовни мағлуб этиш йўлларини маълум қилди Фото: UFC
Енгил вазн тоифасида UFC’нинг вақтинчалик чемпиони Жастин Гэтжи чемпион Ҳабиб Нурмагомедовга қарши эҳтимолий бўлажак жанг ҳақида фикр билдирди.

«Ҳабибга қарши жангда ҳал қилувчи жиҳат жойни тўғри танлашимда бўлади. Тўрдан узоқроқ юришим жуда муҳим. Агар Ҳабиб октагон ўртасида оёғингга етиб борса, у тейкдаунни якунлаш учун сени тўрга олиб боришга ҳаракат қилади. У бу усулни очиқ ҳудудда якунламайди.

Болдирга йўналтирадиган зарбаларим рақиб учун жуда ёқимсиз. Мен энди тиззадан юқорисига тепмайман. Бу усул масофани сақлашда анча хавфсиз ҳисобланади.

Ҳабибга тўрт марта тегинаман ва у қийин ҳолатда қолади. У оёққа етиб келиши мумкин, бироқ нима бўлган тақдирда ҳам унга мени ортимдаги тўр керак бўлади. Агар яқин атрофда тўр бўлмаса, унда муаммо пайдо бўлади. У марказдаги партер ҳолатида мени бир неча бор айлантириши мумкин, бироқ ҳаммасини якунлаш учун мени тўр яқинига олиб боришга интилади
», — дейди Гэтжи.

Эслатиб ўтамиз, Жастин Гэтжи UFC 249 мусобақасида Тони Фергюсонни мағлуб этган ҳолда енгил вазн тоифаси вақтинчалик чемпионлигини қўлга киритди. Ҳабиб ва Гэтжи ўртасидаги жанг сентябрь ойида бўлиб ўтиши тахмин қилинмоқда.
Жастин Гэтжи, Ҳабиб Нурмагомедов




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 0
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Сенсация кўтарган боксчи Баҳодир Жалолов олдида “ип эшолмади”, бироқ... 28 мар, 00:00 913
  • Элдор Шомуродовнинг жароҳатига ойдинлик киритилди, лекин... 27 мар, 21:05 677
  • “Бунёдкор” стадионида ўша хунук ҳолат яна такрорланди 27 мар, 17:43 1 069
  • Евро-2024: барча иштирокчи жамоалар маълум бўлди 27 мар, 07:49 267
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 0
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 0
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 1
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 30
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Бўлимлар