«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 09:46
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда Миллий фрилансерлар маркази ташкил этилади

29 мая, 11:53 2 727 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда Миллий фрилансерлар маркази ташкил этилади Президентнинг “Интернет тармоғи орқали хизматлар экспортини амалга оширувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг жисмоний шахсларга веб-фрилансерликни ўргатиш, уларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва резидентлик мақомини бериш бўйича масъулияти чекланган жамият шаклидаги Миллий фрилансерлар марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.

Белгилаб қўйилишича:
Интернет тармоғи орқали меҳнат даромади олишга йўналтирилган жисмоний ва юридик шахсларга масофавий тарзда хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш бўйича шахсий меҳнати билан иштирок этишга асосланган фаолиятни мустақил амалга оширадиган, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинмаган ва ўз фаолиятида ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланмайдиган жисмоний шахслар меҳнат стажини ҳисобга олиш ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи билан вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари бериладиган ўзини ўзи банд қилган, Марказ резиденти мақомини олган фуқаролар веб-фрилансер ҳисобланади;

Марказ веб-фрилансерларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича экстерриториаллик тамойили асосида, шу жумладан масофавий тарзда курсларни ташкил этади ҳамда мазкур курсларни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга сертификат беради;

Марказнинг резидент мақоми сертификатга эга бўлган жисмоний шахсларга ҳамда сертификатга эга бўлмасдан Интернет тармоғи орқали жисмоний ва юридик шахсларга масофавий тарзда хизматлар кўрсатиб, меҳнат даромади олиб юрган жисмоний шахсларга, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда масофавий тарзда берилади;

Марказ веб-фрилансерларнинг касби, тажрибаси, хизматлари қиймати кесимида Ягона реестрни юритади ва уларни иш билан таъминлашга кўмаклашади;

нодавлат таълим муассасалари Марказ билан тузилган шартномаларга мувофиқ веб-фрилансерларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш хизматларини кўрсатади ҳамда уларга Марказнинг сертификатини тақдим этади;

Марказ резидентларига вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси берилади;

Марказ резидентларига вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари берилганлиги учун тўлов ундиришдан тушган маблағларнинг олтмиш фоизи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига – ўзини ўзи банд қилган фуқаро томонидан ижтимоий солиқни тўлаш ҳисобига ҳамда қирқ фоизи Марказ ҳисоб рақамига йўналтирилади;

Марказ резидентларига ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолиятини амалга ошириш натижасида олган даромадларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи татбиқ этилмайди.

Веб-фрилансерларга:
Интернет тармоғи орқали масофавий тарзда хорижий жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатиш (ишлар бажариш), кўрсатган хизматлари (бажарган ишлари) учун Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги ҳисоб рақамларига ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига маълумот киритмасдан ҳамда банк комиссиясини тўламасдан хорижий валютада тўловларни қабул қилиш;

хорижий жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш) учун шартнома тузиш ўрнига битим (оферта) тўғрисидаги оммавий таклифни қабул қилиш ёки электрон маълумот алмашиш ёхуд кўрсатган хизматлар (бажарилган ишлар) учун ҳисоб-фактура (инвойс), шу жумладан электрон шаклда тақдим этиш йўли билан амалга ошириш ҳуқуқи берилади.

Белгиланишича, веб-фрилансердан унинг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги ҳисоб рақамларига қабул қилинган хорижий валютадаги тушумнинг келиб чиқишини аниқлашда қарорнинг 3-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари бошқа ҳужжатларни, шу жумладан экспорт шартномани талаб қилиш тақиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Марказ билан биргаликда 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб веб-фрилансерликка қизиқиши бор ўқувчиларни саралаш ва уларни тегишли йўналишлар бўйича тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда Интернет тармоғи орқали масофавий тарзда даромад топишга ўргатишни ташкил этади.

Белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Инновация, технология ва стратегия маркази” давлат унитар корхонаси Марказнинг таъсисчиси ҳисобланади, бунда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Халқ таълими вазирлигига 2020 йилда қўшимча 20 млрд. сўм миқдорида Марказ фаолиятини ташкил этиш учун ажратиладиган маблағлар “Инновация, технология ва стратегия маркази” давлат унитар корхонасига йўналтирилади.

Умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларида фриланс йўналишлари бўйича билим ва компетенцияларни шакллантириш ва уларни келажакда ушбу соҳада иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида Давлат грантлари асосида веб-фрилансерларни тайёрлаш юзасидан қуйидаги тартиб ўрнатилади:
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан умумий ўрта таълим мактабларининг 7-11 синф ўқувчилари синовдан ўтказилиб, веб-фрилансер йўналишлари бўйича қизиқиши бўлган ўқувчилар саралаб олинади;

сараланган ўқувчилар орасидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги белгилаган кўрсаткичлар асосида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан фарзандларини ўқитишга давлат томонидан қўллаб қувватлашга эҳтиёжи мавжуд оилалардан чиққан ўқувчилар рўйхати тузилади;

Халқ таълими вазирлиги томонидан мазкур рўйхатга кирган ҳар бир ўқувчига унинг фриланс йўналиши бўйича шахсий мойиллигини ҳисобга олган ҳолда ўқиши учун давлат гранти ажратилиши тўғрисида ҳужжат тақдим этилади;

фрилансер касбига мойиллиги бор умумий ўрта таълим мактабларининг 7-9 синф ўқувчилари ўз мактабларида вариатив ўқув режалар асосида ва Марказ томонидан тайёрланган ўқув материалларидан фойдаланиб “он-лайн” шаклда таълим оладилар;

фрилансер касбига қизиқиши бор грант ажратилган умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11 синф ўқувчилари касбий тайёргарликларини Марказ резидентлари бўлган давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг махсус курсларида амалга оширадилар, бунда ушбу ташкилотларнинг харажатлари белгиланган тарифлар асосида фақатгина махсус курс битирувчилари Марказ томонидан ташкил қилинадиган имтиҳонларни муваффақиятли ўтганлари ва тегишли сертификат олганларидан кейин Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан қоплаб берилади;

давлат гранти ҳисобига фриланс йўналишлари бўйича таълим олган ва сертификатга эга бўлган ўқувчилар Марказ резидентлари ҳисобланадилар ва ўз даромадларининг 10 фоизини Марказга аъзолик бадали сифатида тўлаб борадилар.

Марказ резидентлари бўлган давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг махсус курсларида ўқитиш тарифлари Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги давлат томонидан қўллаб қувватлашга эҳтиёжи мавжуд оилалардан чиққан ўқувчиларни веб-фриланс йўналишлари бўйича касбий тайёрлашга давлат грантларини тақдим этиш учун Халқ таълими вазирлигига 2021 йилда 100 млрд. сўм, 2022 йилдан Халқ таълими вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига асосан зарур маблағларни ажратади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 0
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 72
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 263
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 101
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 237
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 227
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 0
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 0
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 0
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 0
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 18
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 25
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 49
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 43
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 115
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 202
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 264
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 517
  • Бўлимлар