Фото: Инстаграм Президент Шавкат Мирзиёевнинг кенжа қизи Шаҳноза Мирзиёева бугун ота-онасининг ҳаётида муҳим сана эканини маълум қилди.
«Бугун, мен учун энг азиз бўлган инсонлар ҳаётида муҳим сана. Ота-онам турмуш қурганларининг 37 йиллигини нишонламоқдалар. Сиз – самимий севги, садоқат ва ўзаро ҳурматнинг ёрқин намунасисиз. Аллоҳ инояти билан барчамизнинг оилаларимиз худди сизники каби мустаҳкам ва бахтли бўлишини тилаб қоламан», – деб ёзади Шаҳноза Мирзиёева.