«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 05:00
ЎЗO‘Z

Россия фойдасига жосуслик қилганликда айбланган ўзбекистонлик сиёсатшунос Рафик Сайфулин 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди

28 мая, 22:30 2 719 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россия фойдасига жосуслик қилганликда айбланган ўзбекистонлик сиёсатшунос Рафик Сайфулин 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди Фото: «Фергана»
Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг собиқ директори, сиёсатшунос Рафик Сайфулин давлатга хоинлик қилганликда айбдор деб топилиб, 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати маълум қилди.

Хабар берилишича, 2020 йил 25 май куни Ўзбекистон Ҳарбий судида Жиноят кодексининг 157-моддаси (Давлатга хоинлик қилиш) 1-қисми ва 248-моддаси (Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланган Рафик Сайфулинга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

«Бир неча ой давомида ўтказилган ёпиқ суд мажлисида судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланиб таҳлил қилинди. Тергов органи томонидан тўпланган далилларга баҳо берилиб, судланувчининг важлари текширилди», — дейилади Олий суд хабарида.

Маълум қилинишича, суд судланувчи Рафик Сайфулинни юқорида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топиб, унга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

ОАВларнинг ёзишича, Рафик Сайфулин билан бирга Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ва Мудофаа вазирлигининг бир неча ходими ҳам давлатга хоинлик қилганликда айбланган. Сиёсатшунос 2019 йилнинг июль ойида қўлга олинган. Рафик Сайфулин давлат сирлари ва таҳлилий материалларни Россия томонига етказганликда айбланган.

Рафик Сайфулин ўз фаолиятини СССР Давлат хавфсизлик қўмитасида бошлаган. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Сайфулин Прогнозлаштириш ва статистика давлат қўмитасида ишлаган. Кейинчалик у Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтига раҳбарлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил февраль ойида Мудофаа вазирлигига қарашли «Ватанпарвар» газетасининг собиқ мухбири Владимир Калошин давлатга хиёнатда айбланиб 12 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. 2020 йилнинг январида эса давлатга қарши хиёнат бўйича айбланган ТИВнинг собиқ ходими Қодир Юсуповга суд ҳукми эълон қилинганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 149
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 220
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 526
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 75
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 67
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 349
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 86
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 44
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 23
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 103
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 100
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 149
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 65
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 203
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 220
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 285
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 160
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 106
  • Бўлимлар