«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 15:17
ЎЗO‘Z

Тошкентда коронавирусга чалинган 17 киши тузалди. Ўзбекистон бўйича жами соғайганлар сони 2685 нафарга етди

28 мая, 17:17 2 001 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда коронавирусга чалинган 17 киши тузалди. Ўзбекистон бўйича жами соғайганлар сони 2685 нафарга етди Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 5 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 12 нафар, жами 17 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 62 ёшда, ёши кичиги эса 21 ёшда. Ҳудудлар кесимида олинса, Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Тошкент, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 1 нафардан бемор соғайди.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 9 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 51 ёшда, ёши кичиги 16 ёшда. Ҳудудлар кесимида олинса, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларидан 3 нафардан, Фарғона вилоятидан 2 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент ва Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан 1 нафардан бемор соғайди.

Шундай қилиб, Тошкентда шу пайтга қадар 980 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 997 нафарга етди.

Бундан аввал республика бўйича соғайганлар сони 2668 нафарни ташкил этаётганди. Энди эса улар сони 2685 нафарга етди.

Касалланганларнинг умумий сони эса 28 май соат 10:00 ҳолатига кўра 3396 нафарни ташкил қилмоқда. Касалланганларнинг 14 нафари инфекция асоратлари оқибатида вафот этган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 236
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 151
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 0
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 0
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 0
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 4
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 18
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 149
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 87
  • Бўлимлар