«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 20:37
ЎЗO‘Z

Ўргимчак одамга айланишни орзу қилган ака-укалар ўзларини қорақуртга чақтиришди

27 мая, 07:00 4 661 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўргимчак одамга айланишни орзу қилган ака-укалар ўзларини қорақуртга чақтиришди Фото: «U-f.ru»
Боливиянинг Чайянта провинциясида супер қаҳрамонга айланишига ишонган учта ака-ука ўзларини заҳарли ўргимчакка чақтиришди. Бу ҳақда «Daily Star» нашри хабар берди.

8, 10 ва 12 ёшли болакайлар қорақуртни ўзларини чақишга мажбурлашди. Чунки шундан сўнг ўргимчак-одамга айланиб қоламиз деб ўйлашганди. Ушбу супер қаҳрамон ҳақидаги фильм персонажида радиоактив ўргимчак чақиб олгандан сўнг супер қобилиятлар пайдо бўлади.

Ўргимчак чақиши оқибатида болалар кучли мушак оғриғи, спазм, қорин санчиғи, юрак уриши тезлашишидан қийнала бошлаган. Ўғилларининг йиғлаётганини кўрган онаси уларни зудлик билан маҳаллий шифохонага олиб борган. У ерда дори-дармон беришган, бироқ болаларнинг аҳволи яхшиланмаган. Шунда болаларни Льяльягуа шаҳар шифохонасига ўтказишган, лекин у ерда кичкинтойларнинг аҳволи баттар ёмонлашган. Охир-оқибат, болаларни Ла-Пас болалар шифохонасига олиб боришган. Ака-укаларга қорақурт чақишига қарши зардоб беришгандан сўнг улар ўзларини яхши ҳис қила бошлаган. 5 кундан сўнг ака-укалар шифохонадан чиққан.

Мамлакат эпидемиология ва соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Виржилио Пьетро юз берган воқеа ҳақида коронавирусга бағишланган матбуот анжуманида сўзлаб берди. У ота-оналарни эътиборли бўлишга чақирди. Чунки фильмлар болалар учун ҳақиқат бўлиб туюлиши мумкин.

Ушбу ўргимчак бежизга қора бева деб аталмайди. Урғочи қорақурт қўшилгандан сўнг эркагини ўлдириб, еб қўяди. Қора беванинг заҳри шақилдоқ илон заҳридан 15 баравар кучлироқ. Одатда бу ўргимчаклар тажовузкор бўлмайди. Гарчи уларнинг заҳри ҳалокатли бўлса-да, камдан-кам ҳолларда инсоннинг ўлимига сабаб бўлади. Одатда қорақурт ўзини ҳимоя қилиш мақсадида, масалан, кимдир бехосдан устига ўтириб олганда чақади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 3
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 195
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 307
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 2
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 25
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 112
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 195
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 307
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 82
  • Бўлимлар