«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2020, 00:40
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда қолиб кетган Канчельскис Суперлиганинг қачон тикланиши мумкинлигини айтди

26 мая, 23:13 1 618 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда қолиб кетган Канчельскис Суперлиганинг қачон тикланиши мумкинлигини айтди “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Андрей Канчельскис Rusfootball.info нашрига интервью бериб, суҳбат давомида ҳозирги коронавирус пандемияси шароитида мавсумни қандай тарзда қайта бошлаш борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. "Навбаҳор" матбуот хизмати мазкур интервьюни ўз расмий сайтига жойлаштирди.

— Ўзбекистонда икки ойдан буён карантиндамисиз?
— Ҳа, албатта. Мен ҳам, легионерлар ҳам ҳеч қаерга кетолмадик. Айни пайтда машғулотларни бошлаш учун расмий равишда рухсат берилишини кутяпмиз. Менимча, Ўзбекистонда июнь ойи ўрталаридан чемпионат бошланса керак. Бу ерда касалланганлар сони камаймоқда. Аста-секин барчаси изга тушмоқда. Дўконлар, бозорлар очилмоқда. Шу боис, футбол ҳам қайтишига умид қилса бўлади. Албатта, ўйинлар мухлисларсиз ўтади.

— Россия чемпионати 21 июндан қайта тикланади. Табиийки, ўйинлар томошабинларсиз бўлган бўм-бўш стадионларда ўтади. Сизнингча, бундай эпидемиологик ҳолатда ўйнаш қанчалик хавфли? Чунки футбол — контактли ўйин тури...
— Агар жамоа карантинда бўлса, клуб базасида яшаётган бўлсанг, ҳеч қаерга чиқмаётган бўлсанг, қандай қилиб касаллик тарқалиши мумкин? Бундай ҳолатда касаллик тарқалмайди. Жамоа аъзолари икки ҳафталик карантинда ўтиришса ва ҳеч қандай касаллик аниқланмаган бўлса, мавсумни қайта бошлаш мумкин. Бу борада ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман. Чемпионатни албатта охирига етказиб қўйиш керак.

- Сизнингча, карантиндан сўнг, қайта тикланадиган Россия чемпионатида жиддий ўзгаришлар кузатилиши мумкинми?
- Ушбу саволга жавоб бериш қийин. Чунки барча баҳслар томошабинларсиз ўтказилади. Кимдир ишқибозларга тўла бўлган стадионда ўйнашга кўниккан, қайсидир футболчининг эса бўш стадионда ўйини қовушади. Машғулотларда ўзини ижобий жиҳатдан кўрсата оладиган, лекин мухлислар олдида ўзини йўқотиб қўядиган ўйинчилар ҳам бор. Шундай экан, бундай вазиятда кимнингдир имконияти ошса, яна қайсидир футболчи бўш ўйингоҳда ўз имконияти даражасида тўп суролмаслиги мумкин.

Бу ерда барчаси ушбу қисқа муддат давомида бўлажак 8та тур ўйинларига жамоаларнинг баҳсларга қандай тайёргарлик кўришларига боғлиқ.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Канчельскис: Футболдаги ўзгаришлар, Суперлига бўйича таклиф, лигаларда ғолибни қай тарзда аниқлаш борасида 20 мая, 17:37
  • Андрей Канчельскис: "Бу тарихдаги энг кучсиз Россия термаси" 17 ноя, 18:00
  • «Навбаҳор» Андрей Канчельскис қайтганини эълон қилди 28 авг, 19:38
  • "Навбаҳор"га қайтиши кутилаётган Канчельскисга бошқа клубдан қизиқиш бор 28 авг, 08:35
  • Канчельскис яна "Навбаҳор"га қайтадими? 28 авг, 08:17
  • "Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскисдан РФИга тавсия 15 окт, 07:28
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент ҳайвонот боғида 33 та фламингодан иборат павильон очилди (фото) 06 июл, 00:23 0
  • Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 10 мингдан ошди 06 июл, 00:08 0
  • Тезликни оширганда рухсат этилган +5 км/соат: нега у фақат биринчи ўлчовда қўлланилмоқда? 06 июл, 00:00 0
  • «Ўтган йили 600-800 минг «дача»лар 1,5-2 миллионга чиқиб кетган. Бир кеча қолиш учун 20 млн тўланадиган жойлар ҳам бор» – Бош вазир ўринбосари 05 июл, 23:40 233
  • Бир кунда учинчи ўлим қайд этилди, жами ўлим ҳолатлари сони 34тага етди 05 июл, 23:31 365
  • Лола Каримова туғилган кунида ўзига нимани тилади? 05 июл, 23:25 632
  • Хонанда Райҳон фарзанд кутяптими? (видео) 05 июл, 23:06 772
  • Хави «Барселона»га қайтмайди, у «Ас-Садд» билан шартномани узайтирди 05 июл, 22:45 236
  • Трампнинг маслаҳатчисида коронавирус аниқланди. У президент ўғлининг севгилиси ҳисобланади 05 июл, 22:23 522
  • РПЛ. Остон Ўруновнинг «Уфа»си 93-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди 05 июл, 22:02 387
  • Қайси маҳсулотлар гўшт ўрнини босиб, органимзни оқсил билан таъминлай олади? 05 июл, 21:38 605
  • Энди беморга 5та ва ундан кўп дори ёзиб бериш бошқа масъул шифокор билан келишилган ҳолда амалга оширилади 05 июл, 21:13 663
  • Бўлимлар