«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 16:12
ЎЗO‘Z

“Намозхон бўлганим учун қамалган эдим...”

26 мая, 22:20 6 356 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Намозхон бўлганим учун қамалган эдим...” Турли босқинчилик, айниқса, террор билан боғлиқ ишлар негадир диндорларга ағдариб келинган. Шу тариқа “диний экстремизм” тушунчаси ҳам пайдо бўлди.

Аммо ўша қора ишларнинг на туб илдизида, на уни зимдан бошқариб турган кучлар қалбида аслида дин йўқ. Айниқса, бундай ишларнинг Ислом динига мутлақо алоқаси ҳам йўқ. Бироқ, афсуски бу кучлар динни ниқоб қилиши оқибатида дунё афкор оммасида динга бўлган нотўғри муносабат шакллантирилди.

Ваҳоланки, Ислом поклик устига қурилган, ҳалолликни тарғиб этувчи, эзгулик улашувчи диндир.

Дин билан, хусусан, диндорлар билан боғлиқ нотўғри қарашлар, афсуски, юртимизда ҳам рўй берган. Ўзбекистонда 1999 йилда содир этилган террорчилик ҳаракатлари ортидан минглаб оилалар азият чекди. Боиси хунрезликларнинг асл ижрочилари бир четда қолиб, шунчаки диндор бўлган, соддароқ қилиб айтганда, намоз ўқийдиган одамлар аниқланиб, турмаларга тиқилди.

Умрининг 20 йилини қамоқхонада ўтказган суҳбатдошимдан қайси жинояти учун шунча йил қамалгани ҳақида сўраганимда у “намозхон бўлганим учун қамалган эдим”, деб жавоб қайтарди.

... Ўшанда 1998 йил эди. Тўрт фарзанднинг отаси Бахтиёр ака турмуш ўртоғи вафот этгач, ресторандаги ишини йиғиштириб,болаларига кўпроқ вақт ажратиш учун хусусий иш билан шуғуллана бошлади. Яъни иморат таъмирловчи уста бўлиб ишлашдан мақсади хоҳлаган пайтида уйга келиб, болаларидан хабар олиш эди. Аёлининг бевақт ўлими билан боғлиқ изтиробини намоз ўқиш билан енгишга ҳаракат қилди.

- Дўстларим билан ҳалол меҳнат қилар, намоз ўқир эдик, — дейди Бахтиёр Мусаев. — Аммо намоз ўқиш билан чекланмай, кўпроқ илм эгаллаш истаги ҳам бор эди. Лекин бу борада ўша пайтларда масжидлардан умид қилиб бўлмасди. Чунки жума намозларида ўқиладиган маърузаларнинг ўзи зерикарли ва сохта бўларди. Шунинг ўзи ҳам бизни бошқа йўл қидиришга мажбур қилди. Шу тариқа биз диний оқимига аъзо бўлдик.

Эндигина илк диний сабоқларни олаётганимизда эса бизни ушлаб, қамоққа олишди. Менинг жиноят ишим билан боғлиқ “дело”да ёнимдан варақа, граната чиққани ёзилган. Шунинг учун менга 15 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилди. Кейинчалик, билишимча, менинг ёнимдан “чиққан” ўша граната яна 5-6 кишининг ёнидан “чиққан”. Чунки гранатанинг рақами бир хил бўлган.

Бахтиёр ака диний оқимга қўшилиб хато қилганини айтса-да, у бари бир шунчаки диндор бўлган йигитларнинг ҳам айблангани хато бўлганини айтади. Турли қамоқхоналарда жазо муддатини ўташ жараёнида у ҳатто ҳеч қандай оқимга қўшилмаган, фақат намозхон бўлгани учун қамалганларни кўрган.

- Биласиз, намозхон одам ҳар қандай шароитда ҳам намозни адо қилишга интилади, — дейди Бахтиёр ака. – Ўша 2000-йилларда қамоқхонада намоз ўқиш тақиқланган, кимдир бекитиб намоз ўқигани маълум бўлиб қолса, кесилган йилига йил қўшиб берилар эди. Шунинг оқибатида менга тайинланган жазо муддати ҳам узайиб кетди.

Оила бошлиғи қамоқда эканида, унинг икки ўғли ва икки қизи нафақат ота меҳрисиз улғайди, балки ҳаётда ўз ўринларини ҳам топди. Бунда уларнинг болалигидан касб-ҳунарга ўргатилгани иш берди. Фақат армонли томони шундаки, уларга тўй кунида отанинг оқ фотиҳасини олиш насиб қилмади. Ўғли қамалганида 82 ёшда бўлган онаизорга эса ўғлининг дийдорини кўриш бошқа насиб қилмади. Она 2011 йилда 93 ёшга кирганида бандаликни бажо келтирди.

Айтишга осон, аммо тақдирнинг бу аччиқ битикларини босиб ўтиш аслида осон бўлмаган. Қўли қонга ботмаган бу одам керагидан ортиқ жазо топган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида имзолаган “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармони асосида Бахтиёр Мусаев ҳам афв этилиб, озодликка чиқарилди.

Халқимизга хос меҳр-оқибат, эзгулик, хайр-саховат каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида эълон қилинган фармон билан жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 258 фуқаро афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 16 нафари асосий жазодан озод этилади, 101 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди. 24 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 117 шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 7 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 1 нафарини аёл, 7 нафарини чет давлат фуқаролари, 164 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчилари ташкил этади.

Айни пайтда фармон ижроси таъминланиб, афв этилган шахслар оиласи ва яқинлари бағрига қайтди.

Пойтахтимизнинг Камолон маҳалласида жойлашган Мусевлар хонадони ҳам ота дийдорига тўлди. Фарзандлар, ўндан ортиқ набира Бахтиёр акани хушнуд кутиб олди.

- Президентимизнинг айнан Ҳайит арафасида бундай хайрли ишларни амалга оширганидан миннатдорман, – дейди Б.Мусаев. – Бу Улуғ айёмни оилам билан бирга ўтказишни доим орзу қилганман. Айнан шу мақсадда Давлатимиз раҳбарига кечирим сўраб, афв этишларини сўраб мурожаат қилгандим. Мурожаатим қаноатлантирилганидан беҳад қувондим.

Суҳбатдошим гап орасида “Қамоққа ўтган асрда кетгандим, 21-асрда эса уйга қайтдим. Йўл-йўлакай шаҳардаги ўзгаришлардан ҳайратга тушдим. Ҳаёт ҳақиқатан ҳар томонлама ўзгарибди. Бу ўзгаришлар ҳатто қамоқда ҳам сезилган. Шароитлар яхшиланиб, бизга одамдай муносабат қила бошлашган эди. Намоз ўқиганимиз учун ҳеч ким таъқиб қилмай қўйганди”, деб айтиб ўтди.

Юқоридаги фикрлар, албатта, бир инсоннинг кечинмалари, ўйлари билан бевосита боғлиқ. Суҳбатдошимиз қандайдир оқимга қўшилмай, фақат оиласи учун меҳнат қилиб, ўзи мустақил равишда китоблар ўқиб динни чуқурроқ билиши ҳам мумкин эди. У буни кечроқ тушуниб, афсус ҳам чеккан. Бугун эса, муҳими, Ота оиласи бағрида. Бу бағри бутунликни ҳеч нарса билан алмаштириб бўлмайди.

Норгул АБДУРАИМОВА




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 29
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 20
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 22
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 90
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 299
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 106
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 2
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 17
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 29
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 44
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 52
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 41
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 46
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 85
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 32
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 506
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 250
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 57
  • Бўлимлар