«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 10:08
ЎЗO‘Z

Ўзбекистондаги бино ва иншоотларда энергия тежовчи технологияларни жорий этиш режалаштирилмоқда

26 мая, 06:09 2 332 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистондаги бино ва иншоотларда энергия тежовчи технологияларни жорий этиш режалаштирилмоқда Ўзбекистондаги бино ва иншоотлар, ижтимоий соҳа ва турар жой объектларида энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбалари кенг жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақдаги Вазирлар Маҳкамасининг «Республикадаги бино ва иншоотлар, ижтимоий соҳа ва турар жой объектларида энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Лойиҳага кўра, энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича Республика комиссияси томонидан 2020 йилда вазирлик ва идораларнинг 691 та бино ва иншоотида фотоэлектр станциялар ва коллекторлар қурилиши, энергия самарадор дераза блокларини, светодиодли манбаларни ўз ичига олган сенсорли датчиклар ўрнатиш бўйича дастурий рўйхатлар тасдиқланиб амалга оширилмоқда.

Қарорга мувофиқ, Қурилиш вазирлиги Энергетика вазирлиги билан биргаликда 2021 йил учун (кейинчалик мунтазам равишда келгуси йиллар учун) «Ижтимоий соҳа объектларида ҳамда шаҳар ва қишлоқларда қуриладиган намунавий арзон уй-жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш манзилли дастури»ни 2020 йилнинг 1 декабрига қадар Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Шунингдек, шаҳар ва қишлоқларда қуриладиган намунавий арзон уй-жойларда ҳамда ижтимоий соҳа объектларини лойиҳалаштириш ва қурилишида замонавий қурилиш материаллари ва энергия тежовчи технологиялар, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этилишини таъминлаш режалаштирилмоқда.

Янгидан қурилган ва реконструкция қилинган барча турдаги бино ва иншоотлар, ижтимоий соҳа, турар жой объектларини энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбалари жорий этилганлигини инобатга олиб эксплуатацияга қабул қилиш тизимини 2021 йил 1 январгача ишлаб чиқиш белгиланган.

Барча турдаги янгидан қурилган ва реконструкция қилинган бино ва иншоотларни эксплуатацияга қабул қилинишида энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбалари жорий этилганлиги юзасидан «Ўзэнергоинспекция» томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ва хулоса бериш тартиби жорий этилади.

Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда «Ижтимоий соҳа объектларида ҳамда шаҳар ва қишлоқларда қуриладиган намунавий арзон уй-жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш манзилли дастури»ни молиялаштиришда халқаро молия институтларининг беғараз маблағларининг жалб этилишини таъминлайди.

«Ўзэлтехсаноат» ва «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмалари уч ой муддатда энергия тежовчи технологиялар, қурилиш материаллари ва қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чораларини кўради.

Манба: Daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 235
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 150
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 5
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 61
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 81
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 76
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 110
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 91
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 160
  • Бўлимлар