«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 16:30
ЎЗO‘Z

Тадқиқот: безгакка қарши дорилар коронавирусдан ўлиш хавфини оширади

23 мая, 15:30 2 896 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тадқиқот: безгакка қарши дорилар коронавирусдан ўлиш хавфини оширади Фото: AFP /Getty Images
Безгакка қарши қўлланиладиган хлорохин ва гидроксихлорохин дори воситаларидан SARS-CoV-2 коронавирусини даволаш учун қабул қилиш ўлим хавфини оширади. The Lancet тиббиёт журналида чоп этилган тадқиқот хулосасида ана шундай дейилмоқда.

Тадқиқот раҳбари, бирлашган Бостон тиббиёт маркази доктори Мандип Мернинг сўзларига кўра, юқоридаги дорилар коронавирусга чалинган беморларни даволашда нафақат фойда, балки зарар ҳам келтириши мумкин.

Тадқиқотда олтита қитъадаги 671та касалхонадан 96 минг бемор иштирок этган. Улар тўртта гуруҳга бўлинган. Биринчи гуруҳ гидроксихлорохин, иккинчи гуруҳ хлорохин, учинчи гуруҳ иккала доридан бирини антибиотиклар билан бирга қабул қилган. Охирги гуруҳдагилар бу дорилардан ҳеч бирини қабул қилмаган.

Якунда иккала дорини қабул қилмаган беморлар орасида ўлим кўрсаткичи 9 фоизни ташкил этган. Коронавирусдан хлорохин ёрдамида даволанганлар орасида бу кўрсаткич 16,4 фоиз бўлган. Гидроксихлорохин қабул қилганлар орасида эса ўлим кўрсаткичи 18 фоизга тенг бўлган. Антибиотиклар билан хлорохин қабул қилганларда кўрсаткич 22,8 фоизга, гидроксихлорохин ва антибиотик қабул қилганларда 23,8 фоизга етган.

Цюрих университети клиникаси кардиология бўлими мудири Франк Ружицкнинг айтишича, безгакка қарши дорилар айниқса юрак касалликлари бўлган беморлар учун хавфли.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусдан даволашда гидроксихлорохиндан фойдаланиш самарадорлиги тўғрисида ишончли далиллар йўқлигини билдирган.

Бироқ кўплаб мамлакатларда коронавирусга чалинган беморларни даволашда айнан безгакка қарши дорилардан фойдаланилмоқда. Жумладан, АҚШда март ойининг охирида FDA фавқулодда чоралар сифатида шифохонадаги чекланган ҳолатларда Covid-19'ни даволаш учун хлорохин ва гидроксихлорохинни қўллашни тасдиқлади.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Covid-19 профилактикаси, ташхиси ва даволаш бўйича вақтинча тавсияларида, безгакка қарши дорилар истиқболли деб кўрсатилган.

Францияда шифокорлар ҳам ушбу дориларни коронавирус билан оғриган беморларга буюришлари мумкин.

Ҳиндистонда гидроксихлорохинни истеъмол қилиш соғлиқни сақлаш ходимлари профилактикаси, шунингдек, коронавирус билан касалланган бемор билан алоқада бўлганлар ва шифокорининг кўрсатмасини олганлар учун тавсия этилади.

Яқин Шарқнинг бир қатор давлатлари, жумладан, Баҳрайн, Марокаш, Жазоир ва Тунис, ушбу дориларни ишлатишга рухсат берган ёки клиник синовлардан ўтмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 0
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 29
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 20
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 22
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 90
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 299
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 2
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 17
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 29
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 44
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 52
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 41
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 46
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 85
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 32
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 506
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 250
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 57
  • Бўлимлар