«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2020, 14:15
ЎЗO‘Z

Марҳум актриса Гавҳар Шарипованинг онаси: Гавҳар Навоийнинг ҳавоси мени бўғади, менга ҳаво етишмайди дерди (видео)

22 мая, 23:45 2 639 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марҳум актриса Гавҳар Шарипованинг онаси: Гавҳар Навоийнинг ҳавоси мени бўғади, менга ҳаво етишмайди дерди (видео) Фото: «Дарё»
«Опа-сингиллар», «Гулхан атрофидагилар», «Алпомиш» каби фильмларидаги роллари билан машҳурликка эришган, 2019 йилнинг охирида бахтсиз ҳодиса туфайли оламдан ўтган актриса Гавҳар Шарипованинг онаси Дилором Шарипова «Дарё» нашрига интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Дилором Шарипова қизининг болалиги, актриса бўламан деб қилган ҳаракатлари, «имтиҳондан қизимни йиқитиб юборинглар», дея институт ўқитувчиларига қилган илтимоси ҳақида гапириб берди.

- Гавҳар қизим боғчага борган вақтларидан, уч ёшларидан турли юпкачаларни кийиб, актриса бўламан дер эди. ‘Бундай дема-эй, актриса бизни зотимизда йўқ’, дердим. Мактабда ҳам жуда яхши ўқиганди. Айниқса устозлари Гавҳар томонидан ташкиллаштирилган сўнгги қўнғироқни, ҳар бир ўқитувчисига шеър ёзганини ҳозиргача эслашади.

‘Менга оқ фотиҳа беринг, мен санъат институтига кираман’,— деганида, ‘жоним болам, сени отасиз катта қилдим, ўзбекчилик, одамлар актриса бўлиб кетибди’,— деб гапиришади, десам, ‘Сора Эшонтўраева етти ёшимда сен саҳна учун туғилгансан, актриса бўласан, дегандилар, ҳамма томонлама қобилятим етарли, барибир актриса бўламан’ деганди.

Институтга ҳужжатларини топширганида ҳам, ижодий имтиҳон оладиган устозларига ‘айланай сизлардан, Навоийдан келган Шарипова Гавҳарни имтиҳондан йиқитиб юборинглар’ деб илтимос қилдим. Имтиҳонда унинг маҳоратини кўрган устозлари, ёнимга келиб, ‘қизингиз саҳна учун туғилган экан-ку, ҳали у машҳур актриса бўлиб кетади, бизни дуо қилиб, раҳмат айтиб юрасиз’ дейишган эди. Гавҳар юқори натижалар билан ўқишга кирган эди.

Биринчи марта Рашид Холиқовнинг видео клипида суратга тушганди. Кейин ‘Алпомиш’ фильмига, ‘Оталар сўзи’ дастурида суратга тушиб юрди. Театрда жуда кўп спектаклларда роллар ўйнади. ‘Гулхан атрофидагилар’ фильмида ҳам жуда чиройли роль ижро этган.

Кейинроқ ‘Опа-сингиллар’ сериалига таклиф қилишган экан. Бир кун телефон қилиб, ‘фалон куни ‘Опа-сингиллар’нинг биринчи фасли кетади, кўринглар, фақат йиғламанглар’ деди. ‘Опа-сингилларни’ йиғлаб-йиғлаб кўрдик.

‘Опа-сингиллар’ сериалидан кейин иши ўхшамадими, дугонаси Москвага чақирган эди, кейин у ерга ишлашга кетди. Москвадан уйга келганида, ‘Навоийда қол’, десам, ‘мен Навоийда яшай олмайман, мени ижодим Тошкентда, Навоийнинг ҳавоси мени бўғади, менга ҳаво етишмайди’ деганди.

Ҳаммамизга меҳрибон эди, ‘ишларим яхши бўлиб кетса Тошкентдан уй оламан, сизни олиб кетиб шифокорларга кўрсатаман, сиз йиғламанг, ҳаммаси яхши бўлади, онажон’ дерди.

Болажонимдан айрилиб қолдим. Мени болам кенг дунёга сиғмай кетди
, - дейди актриса Гавҳар Шарипованинг онаси Дилором Шарипова.

Маълумот учун, актриса Гавҳар Шарипова 1980 йилда Навоий шаҳрида туғилган бўлиб, «Алданган аёл», «Гўзаллик сири», «Алпомиш», «Гулхан атрофидагилар», «Сарвиноз» каби фильмларда ҳам турли даражадаги ролларни ижро этган.

Актриса Гавҳар Шарипова 2019 йилнинг 19 ноябрь куни Самарқанд—Ғузор автомобиль йўлида, Isuzu юк машинасида келаётганда, мазкур юк машинаси ҳайдовчиси шилқимлик қилган, шундан сўнг актриса 140 километр тезликда юриб кетаётган машинадан ўзини ташлаб вафот этган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Наргиза Абдуллаева съёмка жараёнига кеч келадиган ва «шпаклёвкали» актрисаларни танқид қилди 02 июл, 15:00
  • "Миллион"чи актриса интервью жараёнидан жаҳл қилиб кетиб қолди (видео) 30 мар, 15:35
  • Асал Шодиеванинг сочини кестирган фильм продюсери ҳақида (видео) 19 авг, 21:10
  • Актриса Шаҳзода Муҳамедова Captiva сотиб олди 27 дек, 14:56
  • Жавоҳир Зокиров онасини юксак унвон олгани билан табриклади 27 авг, 14:58
  • Актриса Шаҳзода Матчонова воз кечгиси келадиган салбий одатларини маълум қилди 27 фев, 13:22
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонда COVID-19 беморлари ва карантинга олинганлар учун 200 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфланди 26 мая, 09:58 340
  • Карантин сабабли Россиядаги 1000 нафардан ортиқ ўзбекистонлик талабага ёрдам кўрсатилди 26 мая, 09:24 341
  • Илон Маск ўғлининг тушунарсиз исмини ўзгартиришга мажбур бўлди. Аммо бу исм тушунарли бўлиб қолмади 26 мая, 08:52 1 087
  • Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида Ёшлар технопарки ташкил этилади 26 мая, 08:30 219
  • Тошкентда «прописка»си йўқлар ҳам уй олди-сотдисини нотариал тасдиқлатиши мумкин бўлди 26 мая, 07:58 406
  • Хитой АҚШни «янги совуқ урушни» бошлашга ундаётганликда айблади 26 мая, 07:16 681
  • Коронавирус сабабли Ўзбекистоннинг транспорт компаниялари қанча зарар кўргани маълум қилинди 26 мая, 06:51 579
  • Ўзбекистондаги бино ва иншоотларда энергия тежовчи технологияларни жорий этиш режалаштирилмоқда 26 мая, 06:09 295
  • “Тошкент—Андижон” пуллик автомобиль йўли қурилади 26 мая, 05:18 585
  • Футболчининг хотинига қурол нега керак? 25 мая, 23:30 954
  • Янги Зеландия бош вазири жонли эфирда интервью бераётганида зилзила юз берди (видео) 25 мая, 23:00 1 239
  • Бош прокуратурада “депутат Кушербоев масаласи” ўрганилди 25 мая, 22:30 2 361
  • Бўлимлар