«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 00:59
ЎЗO‘Z

Ким кучлироқ: Чак Норрис ёки Ван Дамм?

22 мая, 12:12 2 904 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ким кучлироқ: Чак Норрис ёки Ван Дамм? Фото: «Чемпионат»
«Универсал аскар» ёки «Чўрткесар Уокер», «Иккилик зарба» ёки «Дельта отряди». Бу йигитлар ўтган асрнинг 80 ва 90 йиллар қаҳрамони бўлган, ҳатто Ўзбекистонда ҳам ҳар бир болакай уларни танир ва уларнинг ҳаракатини такрорлашга интилар эди. Ҳар бир маҳалла ва синф ўзининг «Ван Дамм» ва «Чак Норрис»ига эга эди. Улар — афсона, ҳозиргача машҳурликни сақлаб қолган. «Чемпионат» нашри америкалик рейнжер ва бельгиялик културистни ўзаро таққослаб чиқди.

Ҳақиқий исмлар
Машҳур йигитларда ўзига хос ва мос исмлар бўлиши керак. Ажабланишингиз мумкин, бироқ Ван Дамм ва Чак — ҳақиқий исмлар эмас. Норриснинг асл исм-шарифи Карлос Рэй, Ван Даммники эса — Жан-Клод Камил Франсуа ван Варенберг. Ҳисоб 1:1.

Спортдаги муваффақият
Чак Норрис ёшлигида полициячи бўлишни орзу қилган, шу сабаб мактабдан сўнг АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари қўшинига қўшилади ва Жанубий Кореяга йўл олади. Бироқ ҳарбий хизматдан тез зерикади ва эътиборни спортга қаратади. Натижада каратэ бўйича оғир вазн тоифасида Жаҳон чемпионига айланади ва дзюдо бўйича қора белбоғга эга чиқади.

Ван Дамм 16 ёшидаёқ каратэ бўйича Бельгия терма жамоаси аъзосига айланади, қора белбоғ соҳиби Европа чемпионлигини қўлга киритади. Кейинчалик у кикбоксинг бўйича ўрта вазн тоифасида Европа чемпионига айланади. Бу борада ҳам дуранг — 2:2.

Фото: «Чемпионат»
Алоқадорлик
Европа чемпионатларидаги ғалабалардан кейин Ван Даммнинг қўлига пул тушади ва у Брюсселда «Калифорния» номли клуб очади. У ерда яккакурашнинг турли усуллари бўйича тўгараклар ташкил этилади, Жан-Клод эса барчасига бош бўлади. Бироқ янада кўпроқ машҳурликни хоҳлайди ва Голливудга йўл олади.

Голливудда унга илк ишни айнан Чак Норрис топиб беради. Жан-Клод унга ўзининг жанг салоҳияти ва техникасини намойиш қилади. Норрис уни ўз клубига қўриқчи сифатида ишга олади. Шу тариқа Чакнинг клуби Ван Дамм учун уйга айланади ва шу ерда унинг кинодаги фаолияти бошланади. Бундан келиб чиқадики, Норрис бўлмаганида Жан-Клод кино юлдузи даражасига кўтарила олмас эди. Бу ерда Норрис ҳисобига бир очко — 3:2.

Карьера ва кино
Баъзида шогирд устозидан кўпроқ муваффақиятларга эришади. Ван Дамм Голливудда анча тез ўсишга эришди. У «Иккилик зарба», «Универсал аскар», «Қонли спорт» каби жангари фильмларда машҳур ролларни ижро этди. Ван Дамм, шунингдек, Американинг машҳур сериали «Дўстлар»да эпизод ролда чиқди ва жангари фильмлар машҳурликни йўқотганда ҳам эътибордан четда қолиб кетмади.

Албатта, Норриснинг кинодаги фаолияти омадсиз чиқди дейиш, ножоиз. «Чўрткесар Уокер: техаслик рейнжер» сериали ҳақиқатда афсонага айланган. Фильмдан сўнг кўплаб болалар ва ўсмирлар ковбой этикли баджаҳл йигитга ўхшашни орзу қиларди. Бироқ Чакнинг қолган ишлари у қадар машҳурликка эришмади. Бельгиялик актёрга бир очко — 3:3.

Зиддият
2009 йилда Чак Норрис кутилмаганда Техас мустақил давлат сифатида АҚШдан ажралиб чиқиши кераклиги ҳақида гапирди. Унинг фикрича, 2008 йили ипотека сабаб юзага келган молиявий инқироздан сўнг Америка ҳукумати пароканда бўлган, Техас эса ихтиёр ўзида бўлганида бу вазиятдан чиқиб кетган бўларди. Чак ўзини янги мамлакатнинг президентлигига идеал номзод сифатида кўрарди.

Шунингдек, Норрис бир жинсли никоҳларга қарши чиққан илк шахслар қаторидан ўрин олганди. Бу эса АҚШда одамларнинг турли хил муносабатларига сабаб бўлган. Жан-Клод биографиясида бундай зиддиятлар йўқ, Владимир Путин ва Рамзан Қодиров билан дўстлигини инобатга олмаганда, албатта. Бу ерда ҳам Ван Дамм плюсда — 3:4.

Кескинлик
Кескинлик борасида Норрисга ҳеч ким яқин кела олмайди. Соқолли ва ажойиб шляпага эга рейнжер — бу аср қаҳрамони. Мана шу образ америкалик актёрнинг фаолияти давомида ўзгармади. Чакнинг экрандаги қаҳрамонлари — довюрак эркакнинг ҳақиқий образи. Демак, ҳисоб — 4:4.

Аёллар қалбига йўл
Нозик ҳилқат эътиборида кўпроқ Жан-Клод бўлган. Бельгиялик актёр кўплаб қалбларни забт этган. У уч йил кетма-кет MTV Movie Awards талқинига кўра «Дунёнинг энг севимли эркаги» сифатида эътироф этилган. Бу ерда ҳеч қандай саволга ўрин йўқ — 4:5.

Фото: «Чемпионат»
Мерос
Мазкур қарама-қаршилик тақдирини ҳал қиладиган сўнгги босқич. Ван Дамм, шубҳасиз, ҳозиргача севимли ва ҳурматли, бироқ Чак Норрис тўхтамади ва интернет оламидаги энг машҳур мемлардан бирига айланди. Одамлар Норриснинг образидан илҳомланган ҳолда ақлга сиғмас флешмоблар яратди. Улардан мисол келтирамиз, тармоқ фойдаланувчиларининг фикрича, Чак қуйидаги хусусиятларга эга:

- Агар сиз Чак Норрисни кўраётган бўлсангиз, у сизни кўрмоқда. Агар уни кўрмаётган бўлсангиз, у ҳолда бир неча сониялик умрингиз қолган.
- Чак Норрис овга чиқмайди, чунки «овлаш» сўзи эҳтимолий омадсизликни англатади. Чак ўлдиргани чиқади.
- Чак Норрис — теннисда деворни мағлуб этган ягона инсон.
Баҳс сўнггида Чак ҳисобни тенглаштирди — 5:5. Шу тариқа дуэлда жанговар дуранг қайд этилди.
Чак Норрис, Ван Дамм




Мавзуга оид янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 0
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 4
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 54
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 66
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 159
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 623
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 4
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 54
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 110
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 46
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 66
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 88
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 145
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 151
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 127
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 159
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 263
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 623
  • Бўлимлар