«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 31 2020, 06:14
ЎЗO‘Z

Apple ва АҚШ можароси нимани англатади?

22 мая, 10:23 807 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Apple ва АҚШ можароси нимани англатади? АҚШ махсус хизматлари ва Apple орасидаги можаро қанчалик ҳақиқий? Жентлменлар келиша олмаяптими ёки бу учинчи томон учун қўйилаётган яна бир "томоша" холосми?

Apple АҚШ бош прокурори Уилям Баррнинг унга қарши танқидларига тезда жавоб қайтарди.
Бироз олдин Барр Appleни АҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик қилишдан бош тортишда ва миллий хавфсизликка таҳдид солувчи кишиларнинг шахсий маълумотларни ҳимоя қилишда айблаган эди. Бунга ўтган йил декабрда Флорида авиабазсиада теракт уюштирган Саудия Арабистони зобитига тегишли бўлган iPhoneни ФҚБнинг ўзи корпорациянинг ёрдамисиз блокировкадан чиқаришга мажбур бўлгани сабаб бўлди.

Бош прокурорнинг сўзларига кўра, Appleнинг ғазаблантирувчи позицияси унинг "авторитар режимлар"га (албатта, Россия ва Хитой назарда тутилмоқда) "бу ҳукуматларга оммавий кузатувни тақдим этиш" билан фаол ҳамкорлиги билан уйғунлашади.

Apple Барр баёнотларини "ёлғон" деб атади
Компанияда таъкидлашича, ФҚБнинг биринчи сўровларига авиабазага ҳужумдан бир неча соат ўтибоқ жавоб берилган: "Бизда мавжуд бўлган барча маълумотларни, шу жумладан iCloud захира нусхасини, аккаунт маълумотлари ва кўплаб аккаунтлар билан транзакциялар тўғрисидаги маълумотларни етказиб бердик, техник ёрдам кўрсатдик ва кейинги ойлар давомида Джексонвилл, Пенсакола, Нью-Йоркдаги ФҚБ идораларини терговига ёрдам бердик".

Аппаратларнинг разблокировкаси борасида, компания мижозлар паролларини сақламагани учун буни амалга ошира олмаслигини таъкидлади. Бундан ташқари, Apple ҳукуматни "миллионлаб фойдаланувчилар ва бизнинг миллий хавфсизлигимизни ҳимоя қиладиган шифрлаш ва бошқа хавфсизлик чораларини кучсизлантиришга" уринишда деярли айблади.

Бу, дарвоқе, шунга ўҳшаш можаронинг биринчи эмас. 2016 йилнинг баҳорида, Apple Сан-Бернардино (Калифорния) шаҳрида рафиқаси билан 14 кишини ўлдирган террористнинг iPhone-ни бузишга муваффақ бўлган ваколатли органлар билан тўқнашган эди. Компания ўз хавфсизлик тизимларини кучайтиришга ваъда берган.

Россия ташқи ишлар вазирлиги, Россияга боғлаш одатий бўлиб қолган Apple-АҚШ қарама-қаршилигининг янги босқичини изоҳлар экан, океан ортида вазият "бегоналарни қўрқиши учун ўзингникини ур" босқичига етганини таъкидлади.

Дунёда рўй бераётган воқеалар муносабати билан, джентельменлар ҳақида кўҳна бир мақол тобора кўпроқ эсга келмоқда: эски қоидалар бўйича ғалаба қилиш имкони бўлмаса, янгисини ўйлаб топишади. У жорий вазиятга ҳам тааллуқли, аммо янги ва кутилмаган тусга киради.

Шахсий маълумотларни ҳар кимдан, шу жумладан давлатдан ҳимоя қилиш ғояси Ғарб ва айниқса Американинг инсон ҳуқуқлари, демократия ва шахсий ҳаёт ҳақидаги ғояларидан келиб чиққан. Ва бу ҳақиқатан ҳам бир вақтлар замонавий ахборот технологияларининг асоси бўлиб хизмат қилган эди ва рақобатчилар устидан ҳам технологик, ҳам маънавий жиҳатдан устунлик ҳақида гапиришга имкон берди.

Воқеликларнинг истиқболсизлиги аллақачон кўпчиликка аён. "Биз ҳаммамиз Мюллер қалпоғи остида" эканлигимизга далиллар ҳаддан ташқари тез-тез ва яққол такрорланиб бормоқда ва гап нафақат давлатнинг фуқароларини назорат қилиш имкониятлари кенгайётганида. Бундан ҳам ёқимсиз нарса, тижорат тузилмаларининг одамларнинг шахсий ҳаётига бостириб киришида. Масалан, контекстли рекламанинг ҳайратланарли аниқлилиги бизнеснинг хабардорлик даражаси қанчалик кенг эканлигини кўрсатади.

Бу жанжалми ё "томоша"?
Ва қоидаларнинг ўзи ҳам жуда тез ўзгармоқда - ва айтганча, анча вақтдан бери. Кузатувда Америка разведка хизматларига мисли кўрилмаган ҳуқуқлар берган 2001 йилдаги машҳур Ватанпарварлик қонунини эслаш кифоя. Сўнгги йилларда ўзгаришлар шунчалик улканки, дунё аслида янги принципларга мувофиқ яшашга ўтиб бўлди.

Бундан ташқари, тенденция ҳамма учун бир хил, ва Вашингтонга ёқмайдиган мамлакатларга нисбатан барча анъанавий риторикасига қарамай - АҚШ ва Хитой ёки Европа ва Россия ўртасидами фарқи йўқ.

Apple, бошқа глобал IT-гигантлари сингари, умумий тенденция гирдобида. Дарвоқе, корпорация ҳақиқатан ҳам миллий қонунчилик талабларига риоя қилди ва тахминан бир ярим йил олдин маҳаллий мижозларнинг шахсий маълумотларини қайта ишлашни Россияга кўчирди - бу фақт Америка бош прокурорининг ғазабини келтирди.

Умуман олганда, Стив Джобс маҳсулининг мафкуравий қайтмаслигига ишонишга ҳеч қандай илож қолмаяпти.

Компания ва АҚШ ҳукумати ўртасидаги янги можарода, корпорация миллий иерархияга бўйсунишни тан олишни истамаслиги эҳтимоли кўпроқ қўринмоқда. Ахир, Apple асли Америка компанияси бўлса-да, у бошқа рақобатчи ҳамкасблари сингари глобаллашган дунё мантиғида ўйлайди - бу ерда қоидаларни улар ўзлари ўрнатадилар ва бегоналарга бўйсунмайдилар.

Аммо бундан ҳам қизиқ томони шундаки, дунё, ўйин қоидалари туфайли "жентельменлар"нинг оммавий жанжалига гувоҳ бўлмоқда. Яъни, бу жанжал аслида, олдига ўтириб тўсатдан улар устидан ғалаба қозонишни бошлаган "аборигенларни" "оқ танлилар" ўзаро ҳуфиёна келишиб яна бир бор муваффақиятли алдашга урингани каби парда ортига яширилиши керак.

Аммо содир бўлган вазият хеч ҳам ноёблиги билан ажралиб турмаяпти. Шунга ўхшаш ҳолатлар кўз ўнгимизда ҳамма ердан дарз кетишлари билан кўпайиб бормоқда - оммавий жанжаллар ва "синдирилган идишлар" билан - бир пайтлари бирлашган Ғарб каби, унинг энг бардошли ва обрўли қисмларини қўшган ҳолда. Ва у учун нима ёмонроқ эканлиги тушунарсиз - агар жараён иштирокчилари ўзлари ўтирган шоҳни аралаётганини англамаётган бўлсалар ёки аксинча, барчасини англасалар, лекин тизим инқирози шу қадар чуқурлашдики, у ердагилар жамоавий нажот топиш имкониятларини кўрмаяптилар.

Бироқ, жавоб қандай бўлмасин, сайёрамизнинг қолган қисми учун бу яхши янгилик, чунки бу ўзларини бошқалардан юқори ва яхшироқ деб ҳисоблайдиган айрим иштирокчиларни яширинча алдовисиз дунёни муваффақиятли қайта қуриш имкониятлари кўпайишини англатади.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳижобли муслима Apple’ни хакерлардан қутқариб қолди 05 фев, 18:30
  • «Samsung» 5 центлик тангаларни 30 та юк машинасига юклаб, «Apple»га юборди (видео) 26 окт, 01:01
  • ОАВ: Хошхожининг ўлдирилиш жараёни унинг Apple Watch’ига ёзилиб қолган 13 окт, 20:26
  • Қайнонасини ўлдирган келиннинг кирдикорини Apple Watch фош этди 02 апр, 20:20
  • Apple судда Steve Jobs компаниясига мағлуб бўлди 28 дек, 23:30
  • Хитой компанияси Appleни судга берди: “Бизнинг логотипимизни ўғирлаган” 25 дек, 23:00
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бугун уч ҳудудда аҳоли орасида янги ҳолатлар аниқланди 31 мая, 00:09 436
  • “Мен қандай Исломни қабул қилдим?” ёхуд “Ҳидоятга келган армани” суҳбатига илова (давоми) 31 мая, 00:04 309
  • Самарқанд вилоятида аҳоли орасида янги касалланиш ҳолатлари аниқланди 30 мая, 23:52 576
  • Навоий вилоятида 5та касаллик ўчоғи бор. Нега фақат бир ҳудуд «қизил»га киритилди? 30 мая, 23:49 528
  • Америкалик олим дунёга янги «даҳшатли» вирус хавф солаётганини маълум қилди 30 мая, 23:39 1 726
  • “Мен қандай Исломни қабул қилдим?” ёхуд “Ҳидоятга келган армани” суҳбатига илова 30 мая, 23:10 431
  • Қийноқлар давом этмоқда. Ушлаб турилган шахс ва терговчи қачон тенг мавқега эга бўлади? Масъуллар жавоб беришди 30 мая, 22:47 448
  • Оқ уй олдида тўқнашувлар содир бўлди 30 мая, 22:23 736
  • Вазирлик Тошкент шаҳрида эпидемия авж олиш хавфи янада кучайиши мумкинлигидан огоҳлантирди 30 мая, 22:00 1 207
  • Ҳидоятга келган армани: Абдураҳмон Мешаян (давоми) 30 мая, 21:35 606
  • Ҳидоятга келган армани: Абдураҳмон Мешаян 30 мая, 21:09 767
  • "Пахтакор" - Машарипов - "Трабзонспор" "сериали" бўйича расмий изоҳ: Жалолиддиннинг трансфери қиймати 6 миллион евро баҳоланмаган 30 мая, 20:53 837
  • Бўлимлар