«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2020, 14:46
ЎЗO‘Z

Шоҳжаҳон Эргашев даволанмоқда! Аҳволи қандай?

22 мая, 00:30 2 413 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шоҳжаҳон Эргашев даволанмоқда! Аҳволи қандай? Профессионал боксда енгилмай келаётган Шоҳжаҳон Эргашев, Sports.uz сайти мухбирига, ҳозирда нималар билан банд экани, карантин сабаб ўзгарган режалари, промоутерлик компанияси фаолияти ва олдинда турган мақсадлари ҳақида қуйидагиларни гапириб [leech=https://zamin.uz/index.php?do=go&url=aHR0cHM6Ly9zcG9ydHMudXovbmV3cy92aWV3L3Nob2hqYWhvbi1lcmdhc2hldi1kYXZvbGFubW9xZGEtYWh2b2xpLXFhbmRheS0yMS0wNS0yMDIw]берди[/leech].

– Ҳозирда уйда оилам бағридаман. Пандемия сабаб юзага келган карантин ҳолати, қайсидир маънода менга саломатлигимни янада яхшилашга, оила аъзоларим билан кўпроқ бирга бўлишга ва дам олишим учун қулай шароит яратди. Хабарингиз бор, ўтган 3 йил мобайнида кўплаб жанглар ўтказдим. Шу сабабли ҳам соғлиқни мустаҳкамлаш ва эски жароҳатларни даволаш учун вақтим бўлмаганди. Ҳозир эса улардан қутилиш учун қулай имконият пайдо бўлди ҳамда мен бундан унумли фойдаланяпман. Вақтинчалик қийин машғулотларни ўтказмаяпман. Фақатгина югуряпман.

Пандемия сабаб барча спортчилар каби менинг ҳам режаларим ўзгариб кетди. Аввало 9 май кунидаги жангим қолдирилди. Шунингдек, "Shohjahon Promotions" номли промоутерлик компаниямиз номидан рингга кўтарилиши керак бўлган бир неча боксчиларнинг ҳам жанглари қолдирилди. Аммо, промоутерлик компаниямиз фаолияти тўхтагани йўқ. Насиб қилса, Сочи шаҳрида июнь ойининг охирларида ўтадиган бокс кечасида спортчиларимиз иштирок этиши кутиляпти.

Олдинда режалар кўп. Аввало шу йил уйланиб, оилам билан Америкага учиб кетаман. Америкада яшаб, инглиз тилини мукаммал ўрганиб, жаҳон чемпионлари билан биргаликда машғулотларни олиб бормас эканман, чемпионлик камарини қўлга киритишим қийинлашаверади. Насиб қилса, жаҳон чемпионлик камари билан юртимизга қайтаман.

Фурсатдан фойдаланиб, мени қўллаб келаётган халқимизга ва биз спортчилар учун барча имкониятлар яратиб бераётган Президентимизга миннатдорчилик билдирмоқдаман.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Facebook асосчиси, миллиардер Марк Цукерберг сочини хотинига олдирди (фото) 21 мая, 00:30
  • Британия ҳукумати июлдан аҳолини молиявий қўллаб-қувватлашни тўхтата бошлайди 06 мая, 21:04
  • 730.000 like: бунга нима сабаб бўлди? 02 апр, 12:25
  • Инсонлар карантин пайтида нималарга эътибор беришлари лозим? 18 мар, 09:19
  • Ҳафта давомида сизни нима кутмоқда? 12 ноя, 10:49
  • Ҳафталик башорат: Ўзингизга ишонинг! (8—14 октябрь, 2018 йил) 08 окт, 09:26
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олмахонлар ёнғоқни қўлга киритиш учун қийинчиликларни босиб ўтди (видео) 27 мая, 08:50 515
  • ЖССТ коронавируснинг “иккинчи авжи”дан огоҳлантирди 27 мая, 07:57 424
  • ЖССТ коронавируснинг “иккинчи авжи”дан огоҳлантирди 27 мая, 07:57 980
  • Ўргимчак одамга айланишни орзу қилган ака-укалар ўзларини қорақуртга чақтиришди 27 мая, 07:00 1 433
  • Жалолиддин Машарипов онасига "Жентра" совға қилди (фото) 27 мая, 00:30 1 325
  • Ўзбекистонда коронавирус пайтида фуқароларга оммавий пул тарқатиладими? 26 мая, 23:55 2 873
  • Ўзбекистонда қолиб кетган Канчельскис Суперлиганинг қачон тикланиши мумкинлигини айтди 26 мая, 23:13 841
  • “Намозхон бўлганим учун қамалган эдим...” 26 мая, 22:20 2 886
  • Франциялик шифокор коронавирусни даволашда қўлланилаётган гидроксихлорохин хавфсиз эканлигини таъкидлади 26 мая, 21:23 658
  • Германия Президенти мамлакат мусулмонларига мурожаат қилди 26 мая, 20:33 2 406
  • Тасаввур қилинг, сиз — Билл Гейтссиз... 26 мая, 19:43 973
  • Ўзбек тадқиқотчиси коронавирусга қарши қурилма яратди 26 мая, 19:00 1 591
  • Бўлимлар