«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 12:15
ЎЗO‘Z

Beeline’нинг 749 минг абонентига ёлғон хабар юборилгани маълум бўлди

21 мая, 22:00 2 947 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Beeline’нинг 749 минг абонентига ёлғон хабар юборилгани маълум бўлди Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Beeline Uzbekistan мобил оператори томонидан «Ғолиб бўл ва ютиб ол!» акцияси бўйича сохта реклама орқали истеъмолчиларга нотўғри маълумот бергани учун «ViaMobi» МЧЖга нисбатан қарши иш қўзғатди.

Хусусан, акция иштирокчилари – истеъмолчилар сўровига биноан уларнинг телефон рақамларига «Сизнинг телефон рақамингиз 100 000 000 сўмлик супер ютуқнинг соҳиби сифатида танланди! Хизматга обуна бўлиш нархи кунига 1999 сўм» каби мазмундаги SMS-хабар юборилган.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан юборилган сўровни «ViaMobi» МЧЖ батафсил ўрганиб чиққанидан сўнг мазкур акцияда иштирок этишга эътиборни жалб қилиш учун танланган Aбонентлар гуруҳига SMS-хабар юборилганини тан олган. Матнни мослаштириш (таржима қилиш) жараёнидаги хато туфайли хабарнинг маъноси ўзгариб кетган. Натижада абонентлар «Сиз ғолиб бўлишингиз мумкин» ўрнига («Hisobni to’ldirganingiz uchun Sizga 500 ball taqdim etildi.

Sizning raqamingiz 100 000 000 so’mlik super yutuqning ehtimoliy sohibi sifatida tanlandi! SMS orqali 3 sonini 6767 ga yuboring! Xizmatga obuna bo’lish narxi 1999 so’m/kun. Ma’lumot: https://win.beeline.uz)», «Сизнинг рақамингиз акция ғолиби деб танланди» («Hisobni to’ldirganingiz uchun Sizga 500 ball taqdim etildi. Sizning ****** raqamingiz 100 000 000 so’mlik super yutuqning sohibi sifatida tanlandi! 3 sonini 6767 raqamiga SMS yuboring! Xizmatga obuna bo’lish narxi 1999 so’m/kun. Ma’lumot: https://win.beeline.uz)» мазмунида юборилган нотўғри матнни олишган.

Ушбу реклама акциясида 749 минг истеъмолчи иштирок этган бўлиб, жорий йилнинг март ойи ҳолатига умумий даромад миқдори 1 млрд сўмни ташкил этган.

Шу муносабат билан, «ViaMobi» МЧЖ томонидан тақдим этилган реклама берувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» ва «Реклама тўғрисида»ги қонунларни бузганлик учун иш қўзғатилди.

«Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга кўра, нотўғри реклама оқибатида сотиб олинган товар (иш, хизмат) туфайли истеъмолчига етказилган зарар ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Мазкур ҳолатни кўриб чиқиш натижалари бўйича батафсил маълумотлар берилишини маълум қиламиз», дейилади қўмита ахборотида.

Шунингдек, истеъмолчилардан «Ғолиб бўл ва ютиб ол! » акциясида нотўғри реклама қўлланиши натижасида етказилган зарарни қоплаш тўғрисида Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва «ViaMobi» МЧЖга мурожаат қилиш сўралган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 81
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 63
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 41
  • Дунёдаги энг юпқа қўл соати чиқарилди (видео) 11 апр, 21:21 93
  • Италияда оёқ ўлчамига мослашувчан кўп йиллик кроссовка ихтиро қилинди 11 апр, 17:44 78
  • АҚШ фуқароларга “Касперский лабораторияси” дастурий таъминотидан фойдаланишни тақиқламоқчи 10 апр, 14:06 51
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 166
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 31
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 118
  • Бўлимлар