«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2020, 21:42
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Марҳаматдаги қуёнчилик кластери билан танишди

21 мая, 21:45 618 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Марҳаматдаги қуёнчилик кластери билан танишди Фото: Президент матбуот хизмати
Давлатимиз раҳбари Андижон вилоятига сафари чоғида Марҳамат туманидаги «Водий ҳамкор агрофирмаси» томонидан ташкил этилган қуёнчилик кластери билан ҳам танишди.

1 гектардан зиёд майдонда ташкил қилинган мазкур кластер жорий йил 1 майдан ишга тушди.
Кооперация усулида 50 та хонадонга қуёнлар тарқатилиб, улардаги одамлар бандлиги таъминланди. Шунингдек, қуён терисини ошлаш ва теридан телпак тикиш цехида 20 та иш жойи яратилади.

Корхонага «Калифорния», «Янги Зеландия», «Фландер», «Рекс» ва «Великан» зотли 1000 бош қуён олиб келинган бўлиб, бир йил давомида улар сони 30 минг бошга етиши кутилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати
Қуёнчилик кластери томонидан бир йилда жами 3 миллиард сўмликдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқариш, 150 минг долларлик экспорт қилиш режалаштирилган. Шу ерда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик корхоналари салоҳияти ҳақида маълумот берилди.

- Андижонда чорва кам, гўшт бошқа жойлардан олиб келиняпти. Қуён, парранда, балиқ кўпайтирилиб, гўшти истеъмолга чиқарилса, вилоятда гўшт нархи тушади. Камбағал оилаларга тарқатилиб, кластерлар томонидан қайта сотиб олинса, уларга даромад бўлади. Иқтисодий комплекс ва сектор раҳбарлари шу билан шуғулланиши керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Вилоятда омихта ем ишлаб чиқаришни кўпайтириш, қуёнчиликни 1 миллион бошга етказиш бўйича топшириқлар берилди.

Фото: Президент матбуот хизмати



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент картошка экиладиган ерларни камида 50 минг гектарга етказиш ва ҳосилдорликни 2 баробар ошириш ҳақида топшириқ берди 30 апр, 00:43
  • Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат ва нарх-наво масаласида видеоселектор ўтказди 30 апр, 00:00
  • Ўзбекистонда бу йил қанча ғалла ва пахта етиштирилгани маълум бўлди 07 дек, 14:00
  • Чорва, парранда, балиқчилик ва қуёнчилик. Қаерда, қандай муаммолар бор? 28 июл, 15:33
  • Қуён қўйдан тўрт баробар кўп даромад келтиради 15 апр, 13:58
  • Ўзбекистонда янги эркин иқтисодий зона очилади 06 окт, 11:21
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олмахонлар ёнғоқни қўлга киритиш учун қийинчиликларни босиб ўтди (видео) 27 мая, 08:50 816
  • ЖССТ коронавируснинг “иккинчи авжи”дан огоҳлантирди 27 мая, 07:57 642
  • ЖССТ коронавируснинг “иккинчи авжи”дан огоҳлантирди 27 мая, 07:57 1 383
  • Ўргимчак одамга айланишни орзу қилган ака-укалар ўзларини қорақуртга чақтиришди 27 мая, 07:00 1 890
  • Жалолиддин Машарипов онасига "Жентра" совға қилди (фото) 27 мая, 00:30 1 684
  • Ўзбекистонда коронавирус пайтида фуқароларга оммавий пул тарқатиладими? 26 мая, 23:55 3 398
  • Ўзбекистонда қолиб кетган Канчельскис Суперлиганинг қачон тикланиши мумкинлигини айтди 26 мая, 23:13 972
  • “Намозхон бўлганим учун қамалган эдим...” 26 мая, 22:20 3 327
  • Франциялик шифокор коронавирусни даволашда қўлланилаётган гидроксихлорохин хавфсиз эканлигини таъкидлади 26 мая, 21:23 729
  • Германия Президенти мамлакат мусулмонларига мурожаат қилди 26 мая, 20:33 2 652
  • Тасаввур қилинг, сиз — Билл Гейтссиз... 26 мая, 19:43 1 100
  • Ўзбек тадқиқотчиси коронавирусга қарши қурилма яратди 26 мая, 19:00 1 817
  • Бўлимлар