«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 12:23
ЎЗO‘Z

Тошкентда яна 35 бемор коронавирусдан тузалди. Улар орасида 1 ёшли бола ҳам бор

21 мая, 17:41 2 392 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда яна 35 бемор коронавирусдан тузалди. Улар орасида 1 ёшли бола ҳам бор Тошкентда 21 май куни 35 нафар бемор коронавирусдан соғайиб, реабилитацияга кузатилди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати. Уларнинг 31 нафари Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан, 4 нафари Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан соғайиб чиққан.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайганларнинг 10 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Қолган 21 нафари эса чет элдан келган ва карантинга олинган. Уларда коронавирус инфекцияси аниқлангач, клиникага ётқизилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, тузалганларнинг 11 нафари Тошкент шаҳридан, 5 нафардан Самарқанд ва Тошкент вилоятларидан, 3 нафардан Наманган ва Фарғона вилоятларидан, 2 нафари Бухоро вилоятидан, 1 нафари Хоразм вилоятидан ва яна 1 нафари Тожикистондан. Беморлардан 24 нафари эркак, 7 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 76 ёшли отахон бўлса, энг ёши кичиги 2019 йил туғилган бола экани маълум қилинди.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганлар 1 нафардан Тошкент, Сирдарё, Наманган вилоятлари ва Тожикистондан. Соғайганларнинг 3 нафари узоқ масофага қатновчи юк автомашина ҳайдовчилари бўлиб, Россиядан келган. 1 нафар фуқаро (аёл) эса касалликни коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олган. Улардан энг ёши каттаси 48 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 30 ёшда экани айтилди.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 813 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 848 нафарга етди.

Ўзбекистон бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони бир кун аввал 2372 нафарни ташкил қилаётган эди. Эндиликда улар сони 2 407 нафарга етди.

Касалланганларнинг умумий сони эса 21 май соат 10:00 ҳолатига кўра 2950 кишини ташкил қилмоқда. Мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат аниқланганидан бери 13 нафар бемор касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 236
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 151
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 166
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 31
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 118
  • Бўлимлар