«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 14:35
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари эълон қилинди

21 мая, 13:16 3 431 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари эълон қилинди Давлат статистика қўмитаси 19 май куни Ўзбекистондаги деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини ўрганиб чиқди ва ўтказилган кузатув натижалари бўйича маҳсулотларнинг минимал-максимал нархларини келтирди. Унда фақатгина деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.

Мол гўшти (суяксиз гўштдан ташқари) 37 000 сўмдан 65 000 сўмгача (килограмм)
Кузатув натижасига кўра, 1 килограмм мол гўштининг (суяксиз гўштдан ташқари) минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да қайд этилган (37 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (65 000 сўм).

Қўй гўшти 39 000 сўмдан 75 000 сўмгача (килограмм)

Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (39 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (75 000 сўм) кузатилди.

Картошка 2 000 сўмдан 7 000 сўмгача (килограмм)
Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, картошканинг минимал нархи Андижон шаҳрининг «Янгибозор деҳқон бозори», Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да қайд этилган (2 000 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (7 000 сўм) қайд этилди.

Пиёз 500 сўмдан 3 000 сўмгача (килограмм)
Пиёзнинг минимал нархи Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да (500 сўм) рўйхатга олинди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да кузатилди (3 000 сўм).

Сабзи 1 000 сўмдан 7 000 сўмгача (килограмм)
Сабзининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Жиззах шаҳрининг «Эски шаҳар деҳқон бозори», Термиз шаҳрининг «Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори» ва «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори», Фарғона шаҳрининг «Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори» ва Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (1 000 сўм) қайд этилган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (7 000 сўм) кузатилди.

Тухум 7 000 сўмдан 13 000 сўмгача (10 дона)
Тухумнинг минимал нархи Андижон шаҳрининг «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Қарши шаҳрининг «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори», Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», Янгийўл шаҳрининг «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори»да қайд этилди (7 000 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да қайд этилган (13 000 сўм).

Гуруч 4 000 сўмдан 18 000 сўмгача (килограмм)
Кузатув натижаларига кўра, гуручнинг минимал нархи Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори» ва Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори»да рўйхатга олинган (Нукус навли гуруч 4 000 сўм). Максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да кузатилди (Лазер навли гуруч 18 000 сўм).

Ўсимлик ёғи 8 400 сўмдан 14 500 сўмгача (литр)
Ўсимлик ёғининг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (маҳаллий пахта ёғи (8 400 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (кунгабоқар ёғи 14 500 сўм) кузатилди.

Шакар 5 500 сўмдан 6 500 сўмгача (килограмм)
Шакарнинг минимал нархи Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», «Эски Жўва деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (5 500 сўм) қайд этилди. Максимал нархи эса Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да, Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори» ва «Эски шаҳар деҳқон бозори»да, Қарши шаҳрининг «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори»да, Навоий шаҳрининг «Саховат» бозорида, Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», «Темир йўл деҳқон бозори» ва «Дамариқ деҳқон бозори»да, Термиз шаҳрининг «Термиз шаҳар деҳқон озиқ- овқат бозори» ҳамда «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да (6 500 сўм) кузатилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 56
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 234
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 75
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Ўзбекистоннинг қайси шаҳрида ҳаво энг тоза экани маълум бўлди 23 мар, 09:30 484
  • Сўнгги янгиликлар
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 75
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 32
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 63
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 269
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 67
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 62
  • АҚШ давлат котиби Москвадаги терактга изоҳ берди: «ИШИД ҳамон катта таҳдид бўлиб турибди» 28 мар, 10:44 73
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 289
  • Путин «Crocus City Hall»даги теракт туфайли олий мартабали кучишлатарларнинг истеъфосини тайёрламоқда 28 мар, 09:48 292
  • Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди 28 мар, 09:22 43
  • Туркия ҳарбийлари Курдистон ишчи партиясига алоқадор 5 нафар террорчини йўқ қилди 28 мар, 08:57 51
  • Америкалик эксперт: АҚШ дунёни бошқарамиз деб ўйлайди 28 мар, 08:22 236
  • Бўлимлар