«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 15:38
ЎЗO‘Z

Ақли заиф болани тиз чўктириб, ўзларига «сиғинтирган» зўравонлар ким?

20 мая, 22:00 2 821 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ақли заиф болани тиз чўктириб, ўзларига «сиғинтирган» зўравонлар ким? Видеодан лавҳалар
Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган ақли заиф болани тиз чўктириб, ўзларига «сиғинтирган» ва «томоша» охирида уни уриб-тепган икки нафар ўсмирнинг шахсига ҳам, воқеликка ҳам аниқлик киритилди. Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, зўравонлар ўз вақтида айни қилмиши учун жавобгарликка тортилган.

Зўравонлар ким?

1. Хайтмуҳамедов Даврон Дилмурод ўғли, 2002 йили Тошкент шаҳрида туғилган.
2. Исматиллаев Отабек Абдулла ўғли, 2003 йили Тошкент вилоятида туғилган.

Уларнинг иккиси ҳам пойтахтнинг Улуғбек шаҳарчаси, Хуросон кўчасидаги кўпқаватли 14а-уйдаги хонадонларда истиқомат қилишади. Шунингдек, улар Мирзо Улуғбек туманидаги 54-мактаб ўқувчиларидир.

Воқелик 2020 йил 25 март куни соат 15:00лар чамасида Мирзо Улуғбек тумани Улуғбек шаҳарчаси ҳудудида жойлашган 219-мактабгача таълим муассасаси олдида юз беради. Зўравон йигитчалар карантин қоидаларига риоя қилмаган ҳолда ҳимоя ниқобисиз жамоат жойида бўла туриб, вояга етмаган ақли заиф А.Шевчукни тиз чўктириб, ўзларига «сиғинишга» мажбур қилади ва уриб-тепишади. (Лавҳада зўравонлар бемалол сигарет буриқситаётганини ҳам кўриш мумкин). Камига бундай аянчли манзарани уяли телефонда тасвирга олишиб, ижтимоий тармоқда тарқатиб юборишади.

Жабрланувчининг яқинлари воқеликдан анча кейин, қачонки лавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалганидан сўнг хабар топади ва дарҳол ички ишлар органига мурожаат қилади...

Зўравонларга салкам бир ойдан кейин (2020 йил, 23 апрель) суд тартибида кўрилган чора кўрилганининг боиси шунда.
Судда ҳуқуқбузарларнинг ота-оналари фарзандларининг қилмишини тан олиб, кечирим сўраган ва енгиллик берилишини сўрашган.

Мирзо Улуғбек туман маъмурий судининг (судья М. Эргашев) қарорига кўра, ҳар икки ҳуқуқбузар энг кам иш ҳақининг беш баробари миқдорида маъмурий жаримага тортилган.

Зўравонларга нисбатан тайинланган жазо оғир ёки енгиллиги ҳақида гапирмаймиз. Гап берилган жазо уларнинг тарбиясига қанчалик таъсир этишида! Воқеликка кўра, ҳар икки ҳуқуқбузар содир этган қилмиш уларнинг тарбияси яхшигина издан чиққанини кўрсатади. Ақли заиф, ўзни ҳимоя қилишга ожиз болани бунчалик таҳқирлаш, камига сигарет тутатганича қилаётган ишидан роҳат олаётгани бу жўжахўрозларнинг оиласидаги муҳит нечоғли эканидан ҳам далолат бераётгандай...

Демак, мутасаддиларнинг олдига қўйиладиган саволлар кўп.
Дарвоқе, зўравонлар иккитамиди?

Лавҳада икки йигит «қаҳрамонлиги» акс этган. Уларни тасвирга олган ким? У, ким бўлмасин, воқеликни тасвирга олиши билан зўравонларга шерик экани англашмайдими?
Бу саволнинг жавоби ички ишлар органи ходимларига тан.

P.S. Аянчли манзара акс этган лавҳани беришни лозим топмадик. Шундоғам у ижтимоий тармоқларда айланиб ётибди. Эътиборингизга ҳавола этаётган суратларнинг ўзи етарлича тасаввур ҳосил қилишга етиб ортади...




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 0
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 18
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 89
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 296
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 104
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 0
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 0
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 0
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 4
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 18
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 149
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 87
  • Бўлимлар