«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 10:10
ЎЗO‘Z

ФВВ Сирдарёда олиб борилаётган ишлар бўйича янги тафсилотларни маълум қилди

20 мая, 16:42 1 950 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ФВВ Сирдарёда олиб борилаётган ишлар бўйича янги тафсилотларни маълум қилди Тошқиндан талафот кўрган 541 уйда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу тадбирга 13,524 нафар ишчи ва 622 транспорт воситаси жалб қилинган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сирдарё вилоятида олиб борилаётган ишлар бўйича янги тафсилотларни очиқлади.

Қайд этилишича, бугунги кунга қадар жами 1349 нафар фуқаронинг биометрик паспорти тикланди. Қайта ўрганиш натижасида 1116 нафар фуқаронинг паспорти топилди. Ҳозирги кунда 983 нафар фуқаронинг паспортларини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, 818та туғилганлик ва 12та ўлим ҳақидаги, 291та никоҳ гувоҳномалари тикланди.

Тошқиндан талафот кўрган 13 мингдан зиёд аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг банклардан мавжуд 186,2 млрд. сўмининг қайтариш муддати 6 ойгача узайтириб берилди.

Жами 5,549 пенционернинг 3,9 млрд. сўмлик пенсия пуллари Халқ банки филиаллари томонидан нақд пул шаклида тўлиқ етказиб берилди.

Тошқиндан талафот кўрган 541 уйда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу тадбирга 13,524 нафар ишчи ва 622 транспорт воситаси жалб қилинган.

Ҳудудларни алоқа ва интернет хизматлари билан таъминлаш ишларига 100 ортиқ соҳа, 200 нафарга яқин ҳарбий алоқа мутахассислари ва 15та махсус техника жалб қилинган.

Электр энергияси таъминотидаги узилишлар сабабли узилган 44та мобил алоқа база станция фаоллаштирилди. Сув остида қолган 12та, жами 56та (97 фоиз) мобил база станциянинг фаолияти қайта тикланди.

Узилишлар юзага келган ҳудудларда ўрнатилган мавжуд жами 86та база станцияларининг 84таси (98 фоиз) фаол ҳолатда ишга туширилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 223
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 16
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 67
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 358
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 548
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 454
  • Бўлимлар