«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 31 2020, 04:33
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси аҳолини Қадр кечасида уйда қолиб ибодат қилишга чақирди

19 мая, 21:32 438 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси аҳолини Қадр кечасида уйда қолиб ибодат қилишга чақирди Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати мамлакат аҳолисини Рамазон ойининг охирги ўн кунлигида келадиган Қадр кечасини уйда ўтказишга чақирди.

Фатво ҳайъати томонидан таъкидланишича, Қадр кечасини ҳар ким ўз уйида ўтказгани суннатга мувофиқ бўлади. Чунки бирорта ҳадисда бу кечада тўпланиш, зиёфат қилишга тарғиб йўқ. Мужтаҳид уламолар ва улардан кейинги олимларнинг сўзларида ҳам Қадр кечаси учун жамланишни фазилатли амал экани ҳақида маълумот йўқ.

Қайд этилишича, аслида тунги ибодат ва зикрлар ёлғиз ҳолда, одамларнинг кўз ўнгидан йироқда, риё ва сумъадан холи тарзда адо этилиши билан фазилатли ҳисобланади.

«Қолаверса, ҳозирги карантин қоидалари давом этиб турган вақтда бир жойга жамоат бўлиб йиғилиш ўз жонини таҳликага қўйишдир. Шунинг учун ҳар биримиз уйимизда қолиб, оила даврасида ибодат қилайлик ва Қадр кечасини имкон қадар файзли ўтказайлик.

Аллоҳ таоло бу кечадаги дуо ва ибодатларимизнинг баракотидан тез кунларда юртимизни ҳар хил касалликлардан халос қилиб, турли бало-офатлардан Ўз ҳифз-у ҳимоясида сақласин! Юртимиз тинчлиги ва осмонимиз мусаффалиги доимий бўлсин!», — дейилади Фатво ҳайъати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Рамазон ойини ўтказиш ҳақидаги баёнотида таровеҳ намозларини уйда ўқиш тавсия қилинганди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини муборак Рамазон ойи билан табриклади (видео) 07 мая, 21:08
  • Рамазонни муносиб ўтказиш учун Президент қарори қабул қилинди (тақвим) 02 мая, 09:48
  • Рамазон ҳайити куни расман маълум қилинди 11 июн, 19:00
  • «Ис чиқариш»дан мақсад нима? 27 окт, 19:43
  • Ўзбекистон ҳаж делегацияси Саудия Арабистонига жўнаб кетди 19 янв, 11:19
  • Рамазон ойи қачон бошланиши маълум қилинди 01 июн, 23:33
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бугун уч ҳудудда аҳоли орасида янги ҳолатлар аниқланди 31 мая, 00:09 299
  • “Мен қандай Исломни қабул қилдим?” ёхуд “Ҳидоятга келган армани” суҳбатига илова (давоми) 31 мая, 00:04 195
  • Самарқанд вилоятида аҳоли орасида янги касалланиш ҳолатлари аниқланди 30 мая, 23:52 463
  • Навоий вилоятида 5та касаллик ўчоғи бор. Нега фақат бир ҳудуд «қизил»га киритилди? 30 мая, 23:49 413
  • Америкалик олим дунёга янги «даҳшатли» вирус хавф солаётганини маълум қилди 30 мая, 23:39 1 382
  • “Мен қандай Исломни қабул қилдим?” ёхуд “Ҳидоятга келган армани” суҳбатига илова 30 мая, 23:10 368
  • Қийноқлар давом этмоқда. Ушлаб турилган шахс ва терговчи қачон тенг мавқега эга бўлади? Масъуллар жавоб беришди 30 мая, 22:47 403
  • Оқ уй олдида тўқнашувлар содир бўлди 30 мая, 22:23 663
  • Вазирлик Тошкент шаҳрида эпидемия авж олиш хавфи янада кучайиши мумкинлигидан огоҳлантирди 30 мая, 22:00 1 142
  • Ҳидоятга келган армани: Абдураҳмон Мешаян (давоми) 30 мая, 21:35 568
  • Ҳидоятга келган армани: Абдураҳмон Мешаян 30 мая, 21:09 719
  • "Пахтакор" - Машарипов - "Трабзонспор" "сериали" бўйича расмий изоҳ: Жалолиддиннинг трансфери қиймати 6 миллион евро баҳоланмаган 30 мая, 20:53 776
  • Бўлимлар