«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 11:47
ЎЗO‘Z

Никарагуалик футболчи: "Ўзбекистонга мени Ҳамиджон Актамов эмас Самвел Бабаян таклиф қилган" (интервью)

18 мая, 09:49 2 673 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Никарагуалик футболчи: "Ўзбекистонга мени Ҳамиджон Актамов эмас Самвел Бабаян таклиф қилган" (интервью) Бизнинг навбатдаги интервьюмиз “Қизилқум” ва “Локомотив” жамоалари собиқ футболчиси, никарагуалик Ариагнер Медина Смит билан бўлди.
Унинг жиддий саволларга, оддий жавоблари сизни ҳам бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

- Медина ҳозирда қаердасиз ва карантин пайтида нималар билан бандсиз?
- Авваломбор мени унутмаганингиз учун раҳмат айтаман. Ҳа ҳозирда ҳамма жойда карантин ва пандемия ўз ҳукмини ўтказмоқда. Шунга қарамасдан мен Латвиядаман. Бизда жудаям қўрқинчли эмас. Секин-асталик билан ҳаммаси ўз жойига қайтмоқда.

- Демак ҳозир Ўзбекистонга келишингиздан олдинги клубингиз “Спартак Юрмала”дасиз?
- Ҳа “Локомотив” жамоасидан кетганимдан сўнг, собиқ жамоам яна таклиф билан чиқди ва мен бу таклифни қабул қилдим. Билганингиздек ҳозирда ушбу жамоа билан янги мавсум учун тайёргарлик олиб бормоқдаман.

- Латвияда жамоаларга машғулот ўтказиш учун рухсат берилдими? Чемпионат қачон старт олади?
- Тўғри юқорида айтганимиздек бутун дунёда коронавирус пандемияси авж олмоқда, лекин Латвияда футбол жамоаларига барча санитар қоидаларига амал қилган ҳолда машғулотлар ўтказишга рухсат берилди. Бунга бир ҳафта бўлди. Барча жамоалар алоҳида машғулотлар ўтказишмоқда. Чемпионатга келадиган бўлсак, ҳали аниқ бир кун белгиланмаган. Аммо шунга қарамай тез кунларда чемпионат старт олса керак деб ўйлайман.

- Келинг суҳбатимизни энди жиддий саволлар билан давом эттирсак. Сизнингча ўзбек футболи билан Латвия футболида нима фарқларни кўрдингиз?
- Биласизми мен бу иккала мамлакат футболида ҳеч қандай сезиларли фарқ кўрмадим. Латвияда мен асосан тезлигим ва техникам кучлилиги билан ажралиб турардим. Ўзбекистонда ҳам худди шундай бўлди дейишим мумкин. Шу сабабдан ҳам Латвиядан келишим билан бу ерга мослашишим қийин бўлмади. Фақатгина сизларда ҳар бир учрашувга профессионалик билан тайёргарлик кўрилади. Бошқа мен бу иккала чемпионатда фарқ кўрмадим.

- Бизнинг чемпионатимизда сизнинг наздингизда қандай тизимларда камчилик бордек...
- Айтиб ўтганимдек сизнинг чемпионатингизда кўпам камчилик кўрмадим. Фақатгина озгина ҳакамлик борасида менимча ҳали яна озгина ишлар олиб борилиши керак. Ҳакамлар негадир айрим учрашувларда масъулиятни ўз зиммаларига олишмайди. Ўйин тизгинини қўлдан чиқариб юборади. Хуллас мана шу менинг фикрим.

- Сиз суперлигада иккита жамоада “Қизилқум” ва “Локомотив” жамоаларида тўп тепдингиз. Бу жамоаларнинг қай бирида ўзингизни эркин ҳис қилдингиз? Мана шу иккала жамоанинг қайси бири сиз учун қадрли?
- Жуда қийин савол бўлди. Мен “Локомотив” жамоасини ҳурмат қиламан, аммо “Қизилқум”дагилар жудаям кўнгли очиқ инсонлар эди. Мен “Қизилқум” жамоаси ва унинг мухлисларига жудаям катта раҳмат айтсам арзийди. Мен худди улар билан ўзимнинг ўйимда яшаётгандек ҳис этдим. Албатта “Локомотив” жамоасига ҳам раҳмат айтаман. Улар мени ажойиб кутиб олишди. Қисқа қилиб айтганда иккала жамоани ҳам ҳурмат қиламан.

- Сизни Ўзбекистонга ким таклиф қилган? Миш-мишларнинг ярми Самвел Бабаян деса, ярми Ҳамиджон Актамов демоқда...
- Юқорида айтилганидек мен бу ерга келишимдан олдин “Спартак Юрмала” жамоасида эдим. Кўпчилик биладими ёки йўқ, бу жамоада Самвел Бабаян мураббий бўлган. Ўшанда мени ҳаракатларим Самвел Бабаянга маъқул келган экан. Мени Ўзбекистонга таклиф қилди. Таклифлар ичида аввало “Қизилқум” жамоаси мени ўзига жалб этди. Шундан сўнг биринчи Навоийга келдим. Кейин эса Тошкентга...

- Сизнингча Ўзбекистонда энг профессионал ва кучли жамоа қайси?
- Шубҳасиз “Пахтакор”. Сабаби жамоада кучли мураббий ва салоҳиятли футболчилар тўпланган. Қолаверса жамоада ташкилий ишларда ҳам ўз ишининг профессионаллари ишласа керак. Буни “Пахтакор”га қарши учрашувларда сезиш қийин бўлмаганди.

- Ўзбекистондан кетганингиздан кейин ҳам суперлигани кузатдингизми?
- Албатта мен барча жамоаларни, қолаверса ўзим тўп тепган жамоалар ўйинларини иложи борича кўзатиб боряпман. Ҳозирда тўхтаб қолган чемпионат, стартни яхши бошлаганди. Аммо мени ранжитгани “Қизилқум” жамоасининг кетма кет мағлубиятлари бўлди. Қувонарлиси жамоа янада кучайиш даврига ўтганлиги бўлди. Хуллас суперлигада, бу йил яна бошқа жамоани чемпион бўлишини кутаяпман. Буни эса вақт кўрсатади.

- Келинг энди Суперлигадан йироқлашган ҳолда саволларни тақдим қиламиз. Биринчи мураббийингиз ким бўлган?
- Мен футболнинг биринчи сабоқларини Хавьер Лондонадан ўрганганман. Тўп тепишни, дриблинг ва техника, ҳаммасини мана шу инсон менга ўргатган. Фурсатдан фойдаланиб биринчи мураббийимга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.

- Жаҳон футболида қайси жамоанинг ўйинларини кузатиб борасиз?
- Мен Испаниянинг “Барселона” жамоасининг ўйинларини кўзатиб бораман. Каталонияликлар кўрсатадиган ўзгача ўйинлари фақатгина мени эмас кўпчиликнинг олқишларига сазовор бўлган.

- Агарда футболчи бўлмаганингизда қай соҳа вакили бўлишингиз мумкин эди?
- Менга агар мана шундай имконият бўлганида, шифокор бўлган бўлардим. Аслида ўзимни футболдан бошқа соҳада кўролмайман. Лекин мана шу, шифокорлик йўналишида балки ўзимни синаб кўришим мумкин бўлармиди... Яна ҳам билмадим.

- Мавзудан ташқари савол. Ўзбекистоннинг сизга қандай ҳусусиятлари ёқди?
- Менда сизларнинг таомларингиз илиқ таассурот қолдирган. Улар орасида ошни алоҳида кўрсатишим мумкин. Қолаверса меҳмондўст халқ мени ҳайратлантира олган. Менимча бу даражада очиқ кўнгиллик бошқа давлатларда учрамаса керак.

- Навоий ва Тошкент шаҳарларидан қайси бири сизнинг кўнглингиздан жой олди?
- Иккала шаҳарнинг ҳам мен учун қадри баланд. Навоий кичкина ва тартибли шаҳар бўлса, Тошкент катта ва жудаям гўзал шаҳар экан. Албатта иккала шаҳар ҳам менинг қалбимда муҳрланиб қолади.

- Агарда ўзбек жамоаларидан яна таклифлар бўлса, хусусан “Қизилқум” жамоасидан сизга қизиқиш билдирса қайтган бўлармидингиз?
- Биласизми мен бу мамлакатда ҳеч қандай ёмонлик кўрмадим. Нега қайтмаслигим керак? Агарда менга таклиф билан чиқса ва икки томон ҳам келиша олсак албатта қайтаман. “Қизилқум” жамоасига келсак, юқорида айтганимдек бу жамоа менинг энг севимли жамоамга айланган. Агар менга алоқага чиқишса, мен албатта бу жамоага ёрдамга келаман.

- Смит бу сиз учун бугунги охирги саволимиз эди. Қизиқарли суҳбатингиз ва саволларга тортинмасдан жавоб бергангиз учун сизга раҳмат!
- Барчангизга ва барчаси учун ташаккур айтаман. Мен барча ўзбек халқига ва бутун дунё аҳолисига, ҳозирда ўз ҳукмини ўтказаётган коронавирусдан ҳеч ҳам қўрқмаслигини, аксинча барча қонун-қоидаларга риоя қилиб уйда ўтиришларини айтган бўлардим. Мухлисларга келадиган бўлсак, менинг қалбимдан алоҳида жой олган “Қизилқум” жамоаси жонкуярларига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Доимо жамоасига содиқ мухлис бўлган бу аҳил жамоага доимо таъзимдаман. Уларга сабр қилишларини ва қаттиқ сабри эвазига, юқори савиядаги ва томошабоп футбол учрашувлар уларни кутиб турганлигини таъкидлаб ўтаман. Қолаверса сизларга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Мени унутмаганингиз учун раҳмат!

Шоҳруҳ Мейлихолов суҳбатлашди




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 2
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 1
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 98
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 175
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 81
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 96
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 0
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 0
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 1
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 17
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 67
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Бўлимлар