«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 02:35
ЎЗO‘Z

Фуқаролик судларида қандай тоифа ишлар вақтинча кўрилмайди?

17 мая, 22:15 3 134 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фуқаролик судларида қандай тоифа ишлар вақтинча кўрилмайди? Ҳудудлар «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифага ажратилиши натижасида карантин чекловлари босқичма-босқич бекор қилиниши муносабати билан шунга монанд судлар фаолияти тикланаётгани хабари берилганди.

Манбамизга кўра, фаолияти тикланган фуқаролик судларида (эътибор беринг, гап, фақат фуқаролик судлари ҳақида бормоқда) айрим тоифадаги ишлар кўрилиши барибир вақтинча тўхтатилиб турилади. Хусусан, уй-жойдан кўчириш (ёки уй-жойга киритиб қўйиш), меросга оид, никоҳни бекор қилиш, кредит карздорликни ундириш, шунингдек, қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган ерларга ўзбошимчалик билан қурилган уйларни (агар ўша низоли уйларда одамлар яшаётган бўлса!) бузишга оид даъво-аризалар номаълум муддатгача кўриб чиқилмайди.

Фуқаролик низоларига доир бошқа тоифадаги ишлар эса санитария-гигиена талабларига қатъий амал қилган ҳолда кўриб чиқилади. Бундан ташқари биринчи инстанция судларига ишларни (вазиятдан келиб чиқиб) асосан сайёр суд мажлисларида кўриб чиқиш тавсия этилган.

Олий суд матбуот хизматига кўра, 2020 йилнинг ўтган тўрт ойи мобайнида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 61 046 та (2019 йил шу даврида 59 519 та) фуқаролик иши кўриб чиқилиб, шундан 44 474 тасида даъво талаблари қаноатлантирилган, 7 031 та даъво асоссиз деб топилиб рад қилинган, 2 775 та иш тарафлар ярашганлиги, даъвогар даъвосидан воз кечганлиги ва бошқа қонунда кўрсатилган ҳолатларга кўра иш юритишдан тугатилган. Шунингдек, судлар томонидан низосиз талаблар бўйича 19 211 та (2019 йилда 27 123) суд буйруқлари чиқарилган.

Вилоят судларининг апелляция инстанцияси томонидан 1 405 та, кассация инстанцияси томонидан 1 678 та фуқаролик ишлари кўрилиб, қонуний қарорлар қабул қилинган.

Бундан ташқари Олий судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан жорий йилнинг 1 январидан 1 майга қадар жами 4 688 та ариза ва шикоятлар ўрганиб чиқилгани айтилади. Шундан 1 740 та мурожаат юзасидан ариза муаллифига тегишли тушунтириш берилиб, тааллуқлилиги бўйича юборилди. Ўрганилган шикоятларнинг 2 948 таси (ёки 62,9 фоизи) назорат тартибидаги шикоятларни ташкил этиб, шундан 725 таси (ёки 24,6 фоизи) фуқаролик иши билан ўрганиб чиқилган. Қолган 2 223 та (ёки 75,4 фоизи) шикоят бўйича суд қарорлари қонуний деб топилган.

Ўрганиб чиқилган 725 та шикоятнинг 375 таси (ёки 51,7 фоизи) судлов ҳайъатида кўриб чиқиш учун ўтказилди, 345 таси (ёки 47,6 фоизи) бўйича эса суд қарорлари қонуний деб топилганлиги боис рад қилинган.

Судлов ҳайъатига ўтказилган ишларнинг 240 таси (ёки 33,1 фоизи) кўриб чиқилиб, шундан 179 таси (ёки 74,6 фоизи) бўйича якуний хулосага келиш ҳақида қарорлар қабул қилинди, қолган 135 та (ёки 18,6 фоизи) шикоят эса фуқаролик иши билан судлов ҳайъатида кўриб чиқилмоқда.

Шунингдек, Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан низоларнинг олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида «Мерос масаласида 50 та саволга 50 та жавоб», «Фуқаролик ишлари бўйича суд амалиёти» номли қўлланмалар тайёрланди, дейилади Олий суд матбуот хизмати ахборотида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 46
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 135
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 34
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 219
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 88
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 34
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 50
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 58
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 48
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 36
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 33
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 28
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 35
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 33
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 165
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 274
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 23
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 46
  • Бўлимлар