«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 22:30
ЎЗO‘Z

Бразилиянинг янги тайинланган соғлиқни сақлаш вазири бир ойга бормай истеъфо берди

16 мая, 19:59 1 977 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бразилиянинг янги тайинланган соғлиқни сақлаш вазири бир ойга бормай истеъфо берди Жаир Болсонару 16 апрелда коронавирусга қарши курашиш стратегияси бўйича бир неча ҳафта давомида келиша олмаганидан сўнг Энрик Мандеттани истеъфога чиқарганди.

Бир ойча аввал Бразилия соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланган Нелсон Тейш истеъфога чиқди. Бу ҳақда мамлакат оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, вазир истеъфога чиққани тўғрисида WhatsApp орқали маълум қилган.

Кейинги пайтда Тейш ва Бразилия президенти Жаир Болсонару ўртасида ижтимоий изоляция ва коронавирусга чалинганларни даволашда хлорохин дорисидан фойдаланиш борасида келишмовчиликлар пайдо бўлганди.

Болсонару айрим тиббий тадқиқотлар хлорохиннинг самарасизлигини кўрсатган бўлса-да, бу доридан фойдаланишни қўллаб-қувватлаганди.
Тейш соғлиқни сақлаш сақлаш вазири лавозимида бир ой ҳам ишламаган иккинчи мансабдор бўлди.

Болсонару 16 апрелда коронавирусга қарши курашиш стратегияси бўйича бир неча ҳафта давомида келиша олмаганидан сўнг Энрик Мандеттани истеъфога чиқарганди.

Аввалроқ Жаир Болсонару эпидемияни «кичикроқ грипп» деб атаган ва штатлар губернаторларини чеклов чоралари киритгани учун танқид қилганди.

У 30 апрель куни Порту-Алегри шаҳрида генераллардан бирининг шарафига уюштирилган маросимда қатнашди. Бошқа генераллар маросим қаҳрамони билан тирсаклари орқали кўришган бир пайтда ниқобсиз Болсонару барча билан намойишкорона тарзда қўл сиқишиб кўришди.

Worldometer сайти маълумотларига кўра, Бразилияда 208 мингдан ортиқ киши коронавирусга чалинган, 14 мингдан ортиқ киши вафот этган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 0
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 0
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 160
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 206
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 287
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 310
  • Сўнгги янгиликлар
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 0
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 48
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 80
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 57
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 21
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 23
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 160
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 205
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 287
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 294
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 310
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 33
  • Бўлимлар