«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 11:20
ЎЗO‘Z

Юрак-қон томир касалликларининг олдини олувчи 10 та маҳсулот

16 мая, 19:27 4 938 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юрак-қон томир касалликларининг олдини олувчи 10 та маҳсулот Холестериннинг кўпайиши саломатликка, хусусан, юрак-қон томир касалликларига олиб келиши мумкин. Организмда холестерин миқдори биз амал қиладиган ҳаёт тарзи ва истеъмол қиладиган маҳсулотлар билан боғлиқ. Cosmopolitan нашри холестеринни камайтириш хусусиятига эга маҳсулотлар рўйхатини тақдим қилди.

Зайтун мойи

Миллий таомлари зайтун мойи қўшиб тайёрланадиган мамлакатларда юрак касаллиги билан вафот этганлар сони камчиликни ташкил қилади. Зайтун мойи қондаги «ёмон» (паст зичликдаги липопротеин билан боғлиқ) холестеринни камайтириб, «яхши» (юқори зичликдаги липопротеин билан боғлиқ) холестеринни кўпайтиради, яъни қон томирлари деворларида бляшка (зарарланган қон томирлардаги холестерин бирикмаси) пайдо бўлишининг олдини олади.

Авокадо

Авокадо омега-3 ёғ кислотаси, калий ва лютеинга бой ҳисобланади. Ушбу маҳсулотни бир ой давомида истеъмол қилиш натижасида қондаги паст зичликдаги липопротеин сезиларли даражада камаяди.

Лосось гўшти

Лосось таркибида холестерин миқдорини меъёрлаштирувчи ва қон томирларда тромб пайдо бўлишини олдини олувчи катта миқдордаги омега-3 ёғ кислоталари мавжуд

Пиёз

Айниқса, қизил пиёз холестеринга қарши самарали восита ҳисобланади. У қон томирларни бляшкалардан тозалайди. Бир кунда яримта пиёз ейиш қондаги «яхши» холестерин 30 фоизга кўпайишига сабаб бўлади.

Ловия

Клечаткали маҳсулотлар холестерин сўрилишини тезлаштириш хусусиятига эга эканлиги билан юрак-қон томир саломатлиги учун аҳамиятли ҳисобланади. Донли маҳсулотлар клечатканинг асосий манбайи ҳисобланади. Тадқиқотларда аниқланишича, бир порция (тахминан 120 гр) ловия зарарли холестеринни 8 фоизга камайтиради.

Сули ёрмаси

Сули ёрмаси яна бир клечаткага бой маҳсулотлардан бири ҳисобланади. Тонгни сули ёрмасидан тайёрланган бўтқа билан қарши оладиганлар организмидаги холестерин миқдори назорат остида бўлади.

Куркума (зарчава)

Куркума атеросклерознинг олдини олувчи маҳсулотлардан бири ҳисобланади. Унинг истеъмоли жигардаги «ёмон» холестеринни парчалайдиган рецепторлар миқдорини кўпайтиради.

Соя

Соя оқсили ҳам «ёмон» холестерин миқдорини камайтириш хусусиятига эга эканлиги билан аҳамиятли. Уни ҳайвон ёғи ўрнига истеъмол қилиш қондаги холестерин миқдорини 20% га камайтиради. Бундан ташқари, соя жигарни ортиқча сафродан тозалаши, мукаммал антиоксидантлиги билан ҳам ўзига хосдир.

Бодом

Бодом юрак учун фойдали ва организмни энергия билан таъминловчи маҳсулот ҳисобланади. Бодомни ҳар куни оз-оздан истеъмол қилиш мумкин.

Қора шоколад

Қора шоколад юрак-қон томирларида учрайдиган касалликларда ижобий профилактика саналади. Бундан ташқари, шоколад кайфиятни кўтариб, мия фаолиятини яхшилайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 167
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 272
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 155
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 276
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 145
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 169
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 0
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 1
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 1
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 19
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 11
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 54
  • Украина маъмурияти май ойида фронтдаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирди 23 апр, 08:30 52
  • Германия ва Британияда Хитой учун жосуслик қилган шахслар ҳибсга олинди 23 апр, 08:10 22
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 19
  • Футзал бўйича Осиё Кубогининг чорак финал жуфтликлари маълум бўлди 23 апр, 07:59 83
  • НАТО, Россия, Украина, Хитой ҳарбий мақсадларда 2023 йилда қанча сарфлади? 23 апр, 00:23 129
  • Хоразмда ўз танишини уйига чақириб, ўлдирган аёл қамоққа олинди 22 апр, 23:59 297
  • Бўлимлар