«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 16:09
ЎЗO‘Z

Россияликлар пандемия даврида Ўзбекистонга оммавий равишда чипта олишга интилгани маълум қилинди

16 мая, 08:53 4 665 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россияликлар пандемия даврида Ўзбекистонга оммавий равишда чипта олишга интилгани маълум қилинди Фото: Туризм
Россиялик туристлар коронавирус пандемияси даврида оммавий равишда мамлакат ҳудудида Ўзбекистон ва Арманистон каби давлатларга авиачипта сотиб олишга интилган. Бу ҳақда OneTwoTrip саёҳат сервиси маълумотларига асосланиб, «Aviaport.ru» хабар берган.

Маълумотларга кўра баҳор ўрталарида россияликлар, асосан, ички рейсларга сўров берган, ички туризм доирасида саёҳат қилиш ниятидаги одамлар апрель ойида 42 фоиз, май ойида эса 29 фоизни ташкил қилган. Уларни Москва, Санкт-Петербург, Сочи, Краснодар ва Калининград шаҳарларига саёҳат қизиқтирган. Шунингдек, туристлар хорижга, жумладан, Ўзбекистонга (мос равишда 41, 36 фоиз), Арманистон (42 ва 36 фоиз), Қирғизистон (44, 42 фоиз) ва Туркияга (32 ва 38 фоиз) боришга қизиққан. Бундан ташқари, Тожикистон, АҚШ, Молдова, Қозоғистон ва Италияга саёҳатлар ҳам россияликларни ўзига тортган.

Қайд этилишича, аксар ҳолларда туристлар май ойида парвозни амалга оширишга ҳаракат қилган ва июнь ойига буюртма излашда ушбу иштиёқ нисбатан камайган.

«Учиб кетиш саналарининг қидирув сўрови одамларнинг карантинда ўтириб саёҳатларни соғингани ва эпидемиологик вазият барқарорлашган ҳудудларда таътилда бўлишни истаётганини англатади», — дейилади сервис ахборот хизмати маълумотида.

15 майда Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров россияликларнинг коронавирус пандемияси туфайли дунё бўйлаб аввалгидек эркин саёҳат қила олмаслигини таъкидлаганди. Унинг сўзларига кўра, экспертлар ҳам шундай хулосага келган.

Россия 27 мартдан халқаро авиапарвозларни вақтинча тўхтатган. Россияликларни хориждан мамлакатга қайтариш учун ташкил қилинган рейслар ва ҳукумат топшириғи билан амалга оширилган парвозларга истисно тариқасида рухсат берилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 12
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 85
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 190
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 40
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 25
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 0
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 8
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 23
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 12
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 85
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 20
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 79
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 85
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 190
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 40
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 155
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 25
  • Бўлимлар