«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 15:45
ЎЗO‘Z

Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 5689 кишига, Қирғизистонда эса — 1111 кишига етди

15 мая, 13:28 2 337 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 5689 кишига, Қирғизистонда эса — 1111 кишига етди Қозоғистон пойтахтида коронавирус билан касалланган икки бемор вафот этди, хабар беради Daryo.

Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда COVID-19 билан касалланган беморлар сони 5689 кишига етган. Ҳозирга қадар вирусга чалинган 2531 бемор даволанишга муваффақ бўлган.

Таъкидланишича, 13 май куни 1958 йилда туғилган аёл, 14 май куни эса — 1977 йилда туғилган эркак коронавирусдан вафот этган.

Қозоғистонда коронавирус билан касалланишнинг кунлик ўсиш суръати 2,1 фоизни ташкил этмоқда. Бугунги кунга қадар мамлакатда 34 киши коронавирус қурбонига айланган.

Қирғизистонда ўтган бир сутка ичида яна 29 кишида коронавирус аниқланган бўлиб, уларнинг аксарияти Норин вилояти ҳисобига тўғри келмоқда — 11 киши, деб хабар беради «Daryo».

Шунингдек, Бишкекда — 6 киши, Чуй вилояти ва Ўшда — 4 кишидан, Жалолобод вилоятида — 2 киши ва Ўш ҳамда Иссиқкўл вилоятларида 2 кишидан коронавирус аниқланган.

Бутун мамлакат бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 1111 кишига етди, ҳозирда 353 киши стационарларда даволанмоқда, беш нафарининг аҳволи оғир.

Қирғизистонда касаллар билан алоқада бўлган 5180 киши уй карантинида, шифокорлар назорати остида сақланмоқда.

Таъкидланишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда COVID-19’га чалинган 10 нафар бемор даволанишга муваффақ бўлган. Шунингдек, икки бемор вирус қурбонига айланган — Норин вилоятидан бўлган аёл ва бишкеклик эркак. Иккала бемор ҳам сурункали касалликлар билан оғир аҳволда бўлган. Мамлакатда коронавирус оқибатида вафот этганларнинг жами сони 14 кишига етди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 15 май соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2652 нафарни ташкил қилмоқда. Айни пайтда мамлакатда 2136 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган. Ҳозирда Ўзбекистонда даволанаётган 505 нафар бемордан саккиз нафари оғир аҳволда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 1
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 153
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 231
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 48
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 1
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 0
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 1
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 55
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 153
  • Бўлимлар