«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2020, 15:16
ЎЗO‘Z

Исломни қабул қилган собиқ “киллер” билан суҳбат

15 мая, 03:23 3 478 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Исломни қабул қилган собиқ “киллер” билан суҳбат 15 йилдан кўпроқ қамоқда ўтирган ва 2016 йилда шартли равишда озод қилинган "Жилка" жиноий гуруҳининг собиқ ёлланма қотили “Снежок” – Алексей Снежинский хотини ва икки фарзанди билан Қозонда яшайди, исломий университетда ўқийди, кунига беш маҳал намозни канда қилмайди ва унинг улкан режалари бор.

– Қамоқда бўлганимда, мен Қудратли Зотга сажда қилдим. Ҳаётингизни Қодир Зотга сажда қилиш билан тўлдирсангиз, юрагингиз тинчланади. Сиз жуда яхши ва керакли нарсани қилаётганингизни тушунасиз ва қилаётган ишингиз бутун олам учун фойдалидир. Ва Аллоҳ сизни тарк этмайди, сизга кунингизни тўлдирадиган вазифаларни беради, сиз ҳақиқий ҳаётда яшайсиз. Зикр қилаётганингизда, сиздан ҳар томонга шифобахш тўлқин таралаётганга ўхшайди.

Дунёга берилганлар ҳаётларини шунчаки ҳиссий лаззатлар билан тўлдирадилар – улар вақтни ўғирлайдиган ўйинлар, компютер ўйинлари, янги телефонлар сотиб олиш, бемаза филмларни томоша қилиш, ғийбат, спиртли ичимликлар ёки гиёҳванд моддалар... Улар ўз вақтларини бўш нарсаларга сарфлашади.
Сиз ҳаётингизни керакли нарса билан тўлдиринг.

– Ҳозир нима иш билан машғулсиз?
Мен озод бўлганимдан сўнг, аввал Қозон ижтимоий реабилитация ва мослашув марказида ишладим. Кейин машинани ижарага олиб, такси хизматида ишлаяпман.

Қолаверса, Қозон Ислом Университетида биринчи курсда сиртдан ўқияпман. Кейин мен Россия Ислом институтига бориб, олий маълумот дипломини, иложи бўлса – Булгар Ислом академиясига бормоқчиман. Мен докторлик диссертациясини олишни ва бирон жойда дарс беришни хоҳлайман.

– Қандай қилиб динга келдингиз?
– Менинг қамалганимнинг иккинчи йилида тўсатдан жимлик бўлиб қолди, қандайдир тўлиқ сукунат. Энди мени ҳеч қаерда тергов ҳаракатларига чақиришмас эди. Фақат сукунат, сукунат... Бундай лаҳзада ҳар қандай одам ўйлай бошлайди. Ҳозирги коронавирус даври ҳам ақлли одам ўйлаши керак бўлган пайт.

Бекорчиликдан мен замонавий америкалик илоҳиётшуноснинг китобини ўқий бошладим. Озодликда ҳам динга қизиқардим, руҳонийлар билан суҳбатлашиб турардим, 19 ёшимда Янги Аҳдни ўқиганман. Аммо ўша вақтда кўнглимда бўшлиқ борлигидан, ҳаёт билан видолашгим ҳам келарди.

Мен даҳшатли иш қилдим, чунки менга эркинлик, сохта мардлик ҳисси ёқди, ўша ишимдан мен дунёнинг баъзи имтиёзларига эга бўлишим мумкин бўлган пулим бор эди. Мен барча орзуларимни қондирдим. Аммо ҳукм билан барчаси тугади. Ва буларнинг барчаси учун Худо олдида жуда қаттиқ жавоб борлигини англадим. Мен ҳаётимнинг ягона йўли Қодир Худога қайтишга уриниш эканлигини тушундим. Менинг орзуим чинакам самимий эди ва мен ушбу саёҳатни бошладим. Мен Инжилни ўқидим, ибодат қилиб Худога мурожаат қилдим. Менинг шеригим татар эди, унинг Қуръони карами бор эди.

– Фарзандларингизни диний руҳда тарбиялайсизми?
– Ҳа, хотиним ҳам Исломни қабул қилган. Ўғлим ҳам мусулмон, биз билан бирга намоз ўқийди. 3 ёшли Кира ҳали ҳам кичкина, аммо у ҳам ортда қолмасликка ҳаракат қилади. Биз болаларни имон руҳида тарбиялаймиз. Биз болаларга Қудратли Аллоҳ ҳақида айтиб берамиз. Болаларга Қуръони каримдаги ҳикояларини ўқиб бераман.

– Сиз бахтлимисиз?
– Албатта, бахтлиман. Мен бахтнинг йўлини топдим. Агар ўша йўлдан борадиган бўлсам, демак мукаммаллик йўлидан оғишмайман. Барчага бахт ва Аллоҳ билан бирга бўлишни тилайман.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Қадр кечаси учун 27 тавсия 27 мая, 11:09
  • Онага яхшилик қилишнинг 150 усули (10-қисм) 22 ноя, 11:14
  • Нафл намоз хонадонимиздаги барака калитидир! 30 мая, 20:20
  • Кимлигингизни билишни истайсизми? 19 фев, 07:30
  • Намоздаги амаллар маъноси: сажда 18 фев, 15:15
  • Маҳбуба рафиқанинг 7 вазифаси 20 янв, 15:39
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШда ҳаракатланаётган поездни талон-тoрож қилишди (видео) 02 июн, 14:44 0
  • Расул Кушербаев: «Масъулларга тўртта илтимос» 02 июн, 14:22 0
  • Қорақалпоғистонда ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди 02 июн, 14:07 0
  • Навоийда ер остида етиштирилаётган 67 туп «каннабис» топилди 02 июн, 13:43 77
  • Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари ташкил этилади 02 июн, 13:30 94
  • Қорақалпоғистонда 2040 бош йўрға тувалоқлар ёввойи табиатга қўйиб юборилди 02 июн, 13:03 155
  • Рўзиқул Бердиев: Биз тарбиялаган футболчилар хорижда ҳам ўз ўрнини топади 02 июн, 12:44 208
  • UzAuto Motors компанияси харидорларга энди Cobalt ва Malibu 2 turbo ни ҳам муддатли тўловда бермоқда 02 июн, 12:32 694
  • Ўзбекистонда 3 июнь куни ҳаво ҳарорати 43 даражагача кўтарилади 02 июн, 12:22 305
  • Судмедэкспертиза: Жорж Флойднинг ўлими қотиллик туфайли рўй берган (видео) 02 июн, 12:00 565
  • АҚШда ўнлаб электромобиллар чиқиндихонага ташлаб юборилди (видео) 02 июн, 11:40 669
  • Тошкентда «Япония рақамли университети» ташкил этилади 02 июн, 11:23 202
  • Бўлимлар