«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 20:57
ЎЗO‘Z

Тожикистонда собиқ хавфсизлик вазири коронавирусдан вафот этгани айтилмоқда

15 мая, 00:10 3 873 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тожикистонда собиқ хавфсизлик вазири коронавирусдан вафот этгани айтилмоқда Фото: Asia-Plus
13 май куни Тожикистонда 106 кишида коронавирус аниқланган, бу энг юқори кунлик ўсиш қайд этилиши бўлди. Ўлим ҳолатлари сони 6тага кўпайган. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб Азия-Плюс хабар берган.

Эндиликда мамлакатда вирус юқтирганларнинг умумий сони 907 нафарга етди. Умумий ҳисобда 29 нафар тожикистонлик коронавирус сабаб вафот этган. Айни дамда 4 мингдан ортиқ киши шифокорлар назоратида бўлиб турибди.

ЖССТнинг Тожикистондаги миссияси раҳбари Патрик О`Коннор вазият келажакда қандай тус олиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди: «Унутманг, бизни спринт пойгаси эмас, марафон кутмоқда. Кейинги 12-18 ой давомида коронавирус тарқалишига қарши чоралар ишлаб чиқишда давом этишимиз керак».

Тожикистонда бир гуруҳ одамлар томонидан kvtj.info сайти ишга туширилган. Унда коронавирус сабаб ҳалок бўлгани айтилаётганларнинг номлари маълум қилиб борилади. Бу рўйхатда бугун Тожикистон хавфсизлик вазирлигининг собиқ раҳбари Саиданвар Камолов номи ҳам пайдо бўлди.

70 ёшли генералнинг набираси бобосига ўлимидан аввал бронхит ташхиси қўйилганини айтган. Саиданвар Камолов 1995 йилда Тожикистон хавфсизлик вазири этиб тайинланган. 1997-2001 йилларда мамлакат чегараларини муҳофаза қилиш давлат қўмитасини бошқарган.

Ҳозиргача Тожикистонда расман 29 киши коронавирус сабаб вафот этгани маълум қилинган бўлсада, kvtj.info сайтида вафот этганлар сони 211 нафарлиги кўрсатилган. Саиданвар Камолов ушбу рўйхатда 210-бўлиб қайд этилган. Тожикистон соғлиқни сақлаш вазирлиги kvtj.info сайтидаги маълумотлар асосли эмас деб ҳисоблайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 1
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 71
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 391
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 117
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 509
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 0
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 69
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 24
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 68
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 197
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 110
  • Бўлимлар