«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2020, 16:50
ЎЗO‘Z

Навоийда йилига 30 мингта автомобиль ишлаб чиқарувчи завод ишга тушади

14 мая, 03:23 3 108 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Навоийда йилига 30 мингта автомобиль ишлаб чиқарувчи завод ишга тушади Фото: ЎзА
Ушбу завод бугунги кунда 30га яқин хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар фаолият кўрсатаётган, 564 гектар майдонни эгаллаган Навоий эркин иқтисодий зонасида барпо этилмоқда, деб ёзади ЎзА.
Хабар қилинишича, эркин иқтисодий зонада яқин кунларда «Navoiy-motors» Ўзбекистон–Эрон қўшма корхонаси барпо этилади.

«Умумий қиймати 12 миллион АҚШ долларига тенг бўлган ушбу лойиҳа юртимиз автомобилсозлик саноатида туб бурилиш ясаши кутилмоқда. Сабаби Хитой давлатининг «Oshan» бренди остида ишлаб чиқарилаётган автомобилларни Навоийда ҳам йиғиш ва ички бозорга чиқариш режалаштирилмоқда», – дейилади хабарда.

— Дастлаб, ички бозор учун замонавий йўлтанламас, пикап, минивен каби кузовли автомобиллар йиғишни йўлга қўямиз, — дейди корхона бош технологи Афшин Шокирий. — Йилига 30 минг дона автоулов ишлаб чиқариш қувватига эга корхонамизда 200 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. Жорий йил якунига қадар ишга тушириш режалаштирилаётган заводнинг барқарор ишлаши учун солиқ ва божхона имтиёзларининг яратилаётгани айни муддао бўлмоқда.

«Айни пайтда мазкур корхонанинг қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Карантин талаблари асосида қурувчи ва муҳандислар тун-у кун меҳнат қилмоқда. Мақсад — қурилиш ишларини тезда якунлаш», – дея қайд этилган хабарда.
Маълум қилинишича, ҳозир бу ерда цемент, ўлчов, тупроқ ишлари олиб бориляпти. Шу тариқа, яқин кунларда НЭИЗдаги корхоналар сони яна биттага кўпаяди.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, «Навоий» ЭИЗда бугунги кунда Жанубий Корея, Хитой, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Сингапур, Италия, Буюк Британия каби давлатлар билан ҳамкорликда 30га яқин корхонада 25дан ортиқ лойиҳа фаолияти йўлга қўйилган.
Истиқболда эса ушбу лойиҳаларни 78тага етказиш режалаштирилган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • UzAuto Motors раҳбари «сюрпризлар» тайёрланаётганини маълум қилди 05 июл, 21:35
  • Самарқандда ISUZU D-MAХ йўлтанламас автомобили ишлаб чиқариладими? (видео) 17 мар, 22:20
  • «Ўзавтосаноат» GM Uzbekistan'нинг барча акцияларини сотиб олди 21 дек, 13:34
  • «Ўзавтосаноат» ва «Пежо Ситроен» Ўзбекистонда автомобиллар ишлаб чиқарувчи янги завод қурилишини бошлади 07 июл, 07:07
  • GM Uzbekistan иккита янги автомобиль моделини ишлаб чиқаришни ўзлаштиради 27 мая, 15:18
  • “Ўзавтосаноат” 2015 йилда умумий қиймати 381,5 млн долларлик лойиҳаларни амалга оширишни бошлайди 16 апр, 21:03
  • Сўнгги янгиликлар
  • Маршал Дўстум ўғлига катта сиёсатга йўл очиб бермоқда 02 июн, 16:16 0
  • Дониёр Файз: "Буқа туғибди деса, ишониб кетаверманг!.." 02 июн, 15:53 81
  • Бахтиёр Ашурматовдан ўзгарган тақвим, мухлисларсиз футбол ва "Бунёдкор"ни қандай ютиш мумкинлиги ҳақида 02 июн, 15:30 109
  • Нурмат Отабеков: «Одамлар тўпланадиган жойга боришдан ўзингизни сақланг» 02 июн, 15:07 236
  • АҚШда ҳаракатланаётган поездни талон-тoрож қилишди (видео) 02 июн, 14:44 388
  • Расул Кушербаев: «Масъулларга тўртта илтимос» 02 июн, 14:22 545
  • Қорақалпоғистонда ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди 02 июн, 14:07 280
  • Навоийда ер остида етиштирилаётган 67 туп «каннабис» топилди 02 июн, 13:43 422
  • Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари ташкил этилади 02 июн, 13:30 180
  • Қорақалпоғистонда 2040 бош йўрға тувалоқлар ёввойи табиатга қўйиб юборилди 02 июн, 13:03 286
  • Рўзиқул Бердиев: Биз тарбиялаган футболчилар хорижда ҳам ўз ўрнини топади 02 июн, 12:44 312
  • UzAuto Motors компанияси харидорларга энди Cobalt ва Malibu 2 turbo ни ҳам муддатли тўловда бермоқда 02 июн, 12:32 1 144
  • Бўлимлар