«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 15:10
ЎЗO‘Z

Қашқадарёда қовун пишди

13 мая, 23:30 3 838 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қашқадарёда қовун пишди Ҳозирги кунда Қашқадарё вилояти деҳқон ва фермерлари, қолаверса, томорқа эгалари мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини етиштиришга катта аҳамият қаратишмоқда.

Бу борада Чироқчи туманида лалми майдонлардан қўшимча ерлар ўзлаштирилиб, суғориш учун артизан қудуқлар қазиляпти.
Эътиборлиси, деҳқон ва масъул идораларнинг изланишлари натижасида маҳсулотларни халқимиз дастурхонига эртароқ тақдим этишга ҳам эришилмоқда.

Воҳада май ойининг бошида тарвуз пишган бўлса, эндиликда қовун ҳам пишди.
Айни кунда таъми тилёрар ва харидоргир қовунлар туманнинг Ўтамайли ҳудудида етиштирилмоқда. Пишиб меъёрига келганлари пешма-пеш истеъмолчиларга етказилаётир.

— Оиламизга тегишли томорқанинг ҳар бир қарич еридан унумли фойдаланамиз — дейди ўтамайлилик томорқа эгаси Руфат Бўриев. — Уч йилдан бери қовун етиштириш сирларини ўзлаштирмоқдаман. Йилдан-йилга экин майдонини кенгайтириб, маҳсулот етиштириш ҳажмини оширяпмиз. Келгусидаги мақсадимиз четга қовун экспортини йўлга қўйиш. Бу йил томорқамизга эртапишар қовуннинг “Дакара” навини экканмиз, ҳосил кўрганингиздек май ойининг бошида тайёр бўлди.

Уста деҳқонларнинг билдиришича, туманда йилнинг февраль ойиданоқ қовун парваришига киришилади. Бунда асосан “Жиян”, “Торпедо”, “Аэропорт” каби экспорт талабига жавоб берадиган навлар танланади.

Аввалига уруғлар махсус идишларга экилиб, иссиқхона шароитида ўстириб олинади. Бўйи меъёрига етган кўчатлар кенг майдонга плёнка остига экиб чиқилади. Кунлар исиши билан палаклар баравж ривожланиши учун ниҳоллар усти очилади. Бу усулни қўллаш орқали эрта ҳосил олиш имконияти ошади.

Вилоят божхона бошқармаси ходимлари ушбу ҳудудда бўлиб, фермер ва томорқа эгаларига юртимизда тадбиркорлик соҳасига кенг имкониятлар яратилганлиги, шунингдек, маҳсулотларни экспортга расмийлаштиришда божхонада яратилган қулайликлар тўғрисида тушунтиришлар бериб, бу каби имкониятлардан ўз вақтида ва самарали фойдаланиш нафақат тадбиркорнинг ўзига, балки давлатимиз иқтисодиётини янада ривожлантиришга ҳисса қўшиши юзасидан фикр алмашишди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 0
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 0
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Сўнгги янгиликлар
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 0
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 0
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 85
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 71
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 71
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Бўлимлар