«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 13:56
ЎЗO‘Z

113 ёшли испаниялик аёл коронавирусдан тузалган энг кекса инсон бўлди

13 мая, 21:15 2 443 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
113 ёшли испаниялик аёл коронавирусдан тузалган энг кекса инсон бўлди Фото: Daily Mail
Испанияда яшовчи 113 ёшли Мария Браньяс коронавирусдан соғайган дунёдаги энг кекса инсон бўлди, деб ёзади Daily Mail.
Испаниянинг Олот шаҳридаги кексалар уйида март ойида коронавирус эпидемияси тарқалди. Барча ҳимоя чора-тадбирлари олиб борилган бўлса-да, аёл касалликни юқтирди.

Касаллик симптомларсиз ўтди, аёл вирусни бошқаларга юқтирмаслик учун хонасидан чиқарилмади.
Браньяснинг қизининг айтишича, онаси хонасидан чиқмаётганидан ташвишланиб, 113 ёшини бир ўзи қарши олишидан қўрққан.

Фото: Newsflash
Бироқ аёл тез орада соғайган. У билан бирга касалликка чалинган кекса инсонлардан 17 нафари вафот этган.
Маълумотларга кўра, аёл ҳозирги кунда коронавирусни енгган 110 ёшдан ошган энг кекса инсон ҳисобланади.

Мария Браньяс Испаниянинг энг кекса фуқароси ҳисобланади. У иккита жаҳон уруши, испан гриппи пандемиясини бошдан кечирган. Аёлнинг уч фарзанди, 11 невараси ва 13 нафар чевараси бор.
коронавирус, испаниялик аёл




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 1
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 13
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 157
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 47
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 256
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 130
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 1
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 0
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 1
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 12
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 157
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 39
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 51
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 46
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 256
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 130
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 147
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 115
  • Бўлимлар