«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 17:46
ЎЗO‘Z

Россияда коронавирусдан ўлим даражаси жуда паст. Бунга қандай «эришилмоқда»?

13 мая, 16:26 2 942 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россияда коронавирусдан ўлим даражаси жуда паст. Бунга қандай «эришилмоқда»? Фото: Сергей Бобилев/ТАСС
Россия расмийларининг таъкидлашича, мамлакатда коронавирусдан ўлим даражаси дунёнинг қолган қисмларидагига қараганда анча паст. Москва ҳукуматининг апрель ойидаги маълумотлари пойтахтда умумий ўлим даражаси 2019 йил апрелига нисбатан 18 фоизга ошганини кўрсатмоқда. Covid-19'дан ўлим даражаси пастлиги ҳисоблаш усулига алоқадор бўлиши мумкин.

Россияда коронавирусдан ўлим кам кузатилаётганини Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова бир неча бор таъкидлаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, бундай натижага «[беморларни] ўз вақтида аниқлаш ва ўз вақтида даволаш» туфайли эришилган.

«Россия Федерациясида янги коронавирус инфекциясидан ўлим даражаси дунё миқёсидаги кўрсаткичдан 7,6 баравар паст. Москвада бу кўрсаткич дунёга нисбатан 6,8 баравар кам», деди бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова 12 май куни.

Апрель ойида Россияда 1145 киши коронавирусдан вафот этди. Ўлим ҳолатларининг ярмидан кўпи Москвада қайд этилган, пойтахтда Covid-19'дан 642 киши вафот этган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 242 271га етган, шундан 2212 киши вафот этган.
10 май куни мутахассислар Москвадаги умумий ўлим ҳолати тўғрисидаги янги хабарларга эътибор қаратишди. ФҲДЁ маълумотларига кўра, апрель ойида пойтахтда 11,8 мингдан ортиқ одам вафот этган. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг апрелига нисбатан 18 фоизга кўп, шунингдек, 2010-2019 йилларда бу ойдаги ўртача ўлим кўрсаткичидан 20 фоизга кўпроқ.

Янада аниқлик киритиладиган бўлса, апрель ойида ўртача кўрсаткичга нисбатан деярли 2 мингта кўп ўлим рўйхатга олинган. Аммо агар ушбу ойда Covid-19'дан фақат 642 киши ўлган бўлса, унда яна 1,4 мингта ўлим қаердан пайдо бўлган?

«Россия ҳукумати статистикани бошқармайди», деди Голикова 12 май куни.
Бунинг сабаби Россия ҳукумати бошқа мамлакатларга қараганда коронавирусдан ўлимни ҳисоблашда бироз бошқача усулдан фойдаланаётгани бўлиши мумкин. BBC'нинг рус хизмати фарқ нимада эканлигини изоҳлаган.

Қандай ҳисоблаш керак?
Турли мамлакатларда коронавирусдан ўлимни таққослаш фарқли ҳисоблаш усуллари туфайли осон иш эмас. Масалан, Бельгия Covid-19 ўлими бўйича якуний статистикага шунчаки коронавирус инфекцияси борлигига шубҳаланилган ҳолатлардаги ўлимни ҳам қўшади. Натижада, Бельгияда коронавирус ўлимига оид маълумотлар бошқаларга қараганда анча юқори - 53 мингдан ошиқ ҳолат ва 8,8 мингдан ошиқ ўлим.

Аксарият мамлакатлар эса статистикага коронавирус учун тести ижобий бўлган ва вафот этган беморларнинг барчасини киритишади. Яъни, нафақат тўғридан тўғри коронавирусдан вафот этган беморлар, балки Covid-19 билан биргаликда бошқа сурункали касалликдан азият чеккан беморлар ҳам ҳисобга олинади.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги методологияси бўйича тўғридан тўғри Covid-19 натижасида келиб чиқадиган ўлим ва ёндош касалликлардан ўлим алоҳида кўриб чиқилади. The Moscow Times газетаси ҳеч бўлмаганда Россиянинг баъзи минтақалари айнан шундай йўл тутаётганига аввалроқ эътибор қаратганди.

Масалан, Челябинск области статистика веб-сайти хабар беришича, 12 майга келиб ушбу ҳудудда коронавирусдан тўрт киши вафот этган ва яна Covid-19 борлиги тасдиқланган 8 нафар бемор бошқа касалликлардан вафот этган.

Екатеринбургда эпидемия бошланишида коронавирус билан касалланган етти киши ҳаётдан кўз юмган, аммо маҳаллий соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Денис Демидов 5 май куни E1.ru сайтига ўлим сабаби бошқа касалликлар бўлгани ҳақида хабар берган. Шу билан бирга, 5 майга қадар Covid-19 келтириб чиқарган ўлимлар расмий статистикасида фақат битта ҳолат қайд этилган.

Саратов вилоятида расмий маълумотларга кўра, Covid-19'дан беш киши вафот этган, яна 12 киши ижобий коронавирус тести билан биргаликда бошқа касалликлар туфайли ҳаётдан кўз юмган (бу 12 киши Covid-19 ўлимининг расмий статистик маълумотларига киритилмаган).

Кўринишидан, Москвадаги Covid-19 расмий статистикасида ҳам фақат тўғридан тўғри коронавирус туфайли ўлим ҳоллари ҳисобга олинади. Расмий маълумотлар билан танишган ОИМ демографияси институти доценти Сергей Тимониннинг The Moscow Times газетасига айтишича, бу каби ўлимлар расмий равишда Covid-19 борлиги тасдиқланган беморлардаги барча ўлимларнинг 35 фоизини ташкил қилади.

Ушбу маълумотларга кўра, Тимонин май ойи бошига келиб, Москвада коронавирус билан касаллангани аниқланган 1,5 минг киши вафот этгани, аммо ўлимга бошқа касалликлар сабаб бўлганини таъкидлаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош мустақил патологоанати, Россия Фанлар академиясининг академиги Георгий Франк аввалроқ Covid-19 аниқланган барча беморларда кузатилган ўлим учун асосий сабаб коронавирус деб ҳисобланиши фикрига қарши чиққан. Баъзи ҳолларда, коронавирус – бу фақат фон касаллиги, деб таъкидлаган у.

«Қисман ҳолларда, Covid-19 ўлимнинг асосий сабаби бўлиши мумкин, баъзи ҳолларда бу касалликни келтириб чиқарувчи, баъзан ҳатто қўшилиб кетадиган касаллик бўлиши, у жуда енгил кечиши аммо одам бошқа бир жиддий касалликка йўлиққан бўлиши мумкин. Агар инсонда метастазали ошқозон саратони ва Covid-19'нинг енгил шакли кузатилса, табиийки, ошқозон саратони биринчи ўринда туради, бу эса беморни ўлимга олиб келади», деди Франк «Эха Москва» эфирида.

Турли мамлакатлар, шу жумладан АҚШ ва Британиядаги мутахассислар коронавирус ўлимини таҳлил қилишда эпидемия пайтида ўлганлар сонининг кўпайишини ҳисобга олиш керак, деб ҳисоблашади.

Бундай ҳолда, қандай ташхис қўйилганидан қатъи назар Covid-19'дан барча ўлимлар аниқ ҳисобга олинади. Шунингдек, бу каби маълумотлар пандемиянинг билвосита таъсири, масалан соғлиқни сақлаш тизимига ортиқча юк тушиши натижасида қанча одам ўлганини кўрсатиб беради.
Россия, коронавирус




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 0
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 0
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 0
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 0
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 0
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 0
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 0
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 96
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Бўлимлар