«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 16:59
ЎЗO‘Z

Россия—Қозоғистон чегарасида тўпланган ўзбекистонликлар Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади (видео)

13 мая, 14:15 3 088 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россия—Қозоғистон чегарасида тўпланган ўзбекистонликлар Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади (видео) Кадр: YouTube
Россиянинг Самара вилоятида Қозоғистон чегарасидан бир неча ўн километр масофада бўлиб турган тахминан 800 нафар Ўзбекистон фуқароси Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади.

Уларнинг сўзларига кўра, ҳозирда Россия полицияси уларни Ставрополь тумани, Мастрюково разъездида ушлаб турибди. Ҳудудни тарк этишга рухсат йўқ. Бунинг сабаби сифатида Қозоғистон томони ўзбекистонликларни қабул қилмаётгани айтилмоқда.

Таъкидланишича, улар турган жойда яшаш имконияти йўқ, егулик ва ичимлик суви ҳаддан ортиқ қиммат. Арзонроқ дўконлардан бориб маҳсулот харид қилиш имкони мавжуд эмас. Чунки полиция ҳудудни тарк этганларни карантин чорасини бузган, деб топиб, 4 минг рубль (56 доллар) жаримага тортмоқда.

«Чегарани бир кунга бўлса ҳам очиб беринглар, илтимос. Қозоғистон элчихонадан қоғоз келса, очиб берамиз деяпти», — дейди мурожаатчилардан бири.

Видеомурожаатда айтилишича, чегарага яқин ҳудудда 200-300 атрофида енгил машина тўпланиб қолган. Уларнинг ҳар бирида 4 кишидан бўлганда ҳам 800-1200 киши сақланмоқда.

«Биз бу ерга ўйнаш учун келганимиз йўқ. Чегаранинг ёпиқлигини билар эдик. Бу ерда илтимос қилиб очтирамиз, деб келиб турибмиз. Чунки у ердаям (Россияда) хор бўлиб ётибмиз, бу ердаям хор бўляпмиз. Юртимизга борамиз деб турибмиз, бир сўм пулимиз қолмаган. Икки ойдан бери ётдик, биров бир сўм пул бермади. Квартирадан ҳайдаб чиқаришди, ишлайлик десак, иш йўқ.

Бизга бошқа ҳеч қандай ёрдам керакмас, юртимизга етиб олиш учун чегараларни очиб берсанглар бўлди», — дейди муҳожир аёллардан бири.

Яна бир мурожаатчининг таъкидлашича, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ўз фуқароларига ёрдам кўрсатяпти, фақат Ўзбекистон фуқароларига ҳеч қандай ёрдам берилмаяпти.

Аввалроқ Беларусдан 150 нафар ўзбекистонлик чартер рейс орқали Тошкентга олиб келингани ҳақида хабар берилганди. 8—11 май кунлари Беларусь, БАА, Ҳиндистон ва Жанубий Кореядан 800 нафар ўзбекистонлик чартер рейслар билан ватанга қайтарилди.

7 май кунги видеоселекторда Президент Шавкат Мирзиёев хориждаги ватандошлар «имкониятга қараб, барибир олиб келиниши керак»лигини айтган эди. «Улар орасида анча қийналганлари бор. 11 мингга яқини анча қийналган. Режа қилиб, биринчи навбатда уларни олиб келиш бўйича чоралар кўряпмиз», – деганди давлат раҳбари.

Uzbekistan Airways авиакомпанияси 30 июнгача бўлган муддатдаги парвозлар учун чипта сотишни тўхтатган. Ташқи ишлар вазирлиги чартер рейсларни ташкил этиш масаласини Махсус комиссия ҳал этишини билдирган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 72
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 63
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 92
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 554
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 519
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 45
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 39
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 75
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 163
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 72
  • Бўлимлар