«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 21:45
ЎЗO‘Z

Хорижда яшаётган ўзбекистонликлар нега IT соҳасини танлаётганларини ошкор қилишди

11 мая, 18:15 3 578 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хорижда яшаётган ўзбекистонликлар нега IT соҳасини танлаётганларини ошкор қилишди Хорижда яшайдиган ватандошларимиз орасида IT соҳасини танлаётганлар сони кундан-кунга ошиб бормоқда. Замонавий соҳани танлаган ватандошларимиздан бири Суҳроб Шодиёров. Асли Самарқанд вилояти, Булунғур туманидан бўлган Суҳроб Самарқанд давлат чет тиллар институтининг инглиз филологияси факультетида таҳсил олган. Юртимизда бир қатор давлат идораларида фаолият юритган суҳбатдошимиз 2017 йилда таҳсил олиш ва ишлаш учун АҚШга кетади. Онлайн суҳбатимиз жараёнида ундан нега айнан IT соҳасини танлагани ва келажакдаги режалари ҳақида сўрадик.

- Сизни бу соҳага нима етаклаб келди? Юқори даромадми ёки болаликдаги орзу?
- IT соҳасига 2015 йилдан буён қизиқаман, ишдан бўш вақтларимда соҳа янгиликларини кузатиб турардим. АҚШга келганимга икки йил бўлганда ижтимоий тармоқда My IT Education ўқув маркази асосчиси Жон Тошматов билан танишиб қолдим. Ўқув марказининг сабоқ бериш услуби билан танишганимдан сўнг, бу мен учун яхши имконият эканини тушундим ва ўрганишга қарор қилдим. IT соҳаси иқтисодий барқарор ва эркин бўлиш имконини беради. Молиявий эркин бўлишни хоҳлаганим учун ҳам шу соҳани танладим.

- My IT Education 4 йиллик таҳсил муддатини 6 ойгача қисқартирган дейишади, бу ростдан ҳам самарали усулми?
- АҚШда бирор бир соҳани эгаллашингиз учун 4 йил ўқиш талаб этилади. Бунинг учун 50-70 минг доллар атрофида талабалик кредити берилади ва сиз бу кредитни йиллар давомида тўлайсиз. Бу америкаликлар учун оддий ҳол. Лекин четдан ўқиш ёки ишлаш учун келганлар бу имкониятдан камдан-кам ҳолатларда фойдаланадилади. Олти ойлик курсда эса ҳозирги кунда кўпроқ фойдаланилаётган ва ишлатилаётган IT материаллари асосида ўқув режаси ишлаб чиқилган. Яъни, шарт бўлмаган китоб ва материалларга вақт ажратмайсиз.

- IT соҳасини орзу қиладиган, лекин айрим сабабларга кўра иккиланиб турган ўзбек ёшларига нималар деган бўлардингиз?
- Бизда IT соҳасида марказлашган ўқитиш ёки ўқиш истагидаги ёшларга маълумотлар базаси яратилмаган. Ёшларга соддалаштирилган тарзда қадамма-қадам ўргатиш ва маълумотлар олиш имкони бўлган бепул сервер яратиш лозим. Шундагина жаҳонда IT соҳаси бўйича бемалол рақобат ярата олишимиз мумкин. Ҳозирги кунда Жон Тошматов томонидан бу борада олиб борилаётган ишлар ижобий самара беради деб ўйлайман.

- Айни пайтда қаерда фаолият юритяпсиз?
- Ҳозирги кунда шартнома асосида My IT Education томонидан яратилаётган лойиҳа устида ишламоқдаман. Бу айнан ёшларга IT соҳасида кўмак беришга мўлжалланган лойиҳалардан бири. Мен бу ерга келганимда дастурлаш бўйича ҳеч нарса билмасдим. Шу ерда ўқиб, қисқа вақт давомида мустақил равишда бир қатор кичик лойиҳаларни ҳам ишлаб чиқдим.

- Келгуси режаларингиз? Ўзбекистонга қайтасизми?
- Албатта, яқин 3-4 йилда ватанимга қайтишни режа қилганман. Бу ерда тажриба орттириб қайтгандан сўнг IT соҳасини ривожига ҳисса қўшишни мақсад қилганман. Орзуим, бир марта бўлса ҳам дунёда IT мусобақаларида ғалаба қозониш.

- Ўзбек ёшларига карантин пайтида вақтини унумли ўтказиш бўйича қандай тавсиялар берасиз?
- Ҳозирги кунда кўпчилик ватандошларимиз уйда ўтирибди. Лекин дастурчилар учун масофадан ишлаш муаммо туғдирмайди. Ватандошларимизга IT соҳасини танласангиз, ҳаётингиз ўзгаради, қаерда бўлманг, доимий ишга эга бўласиз деган бўлардим. Бунинг учун қаттиқ меҳнат ва сабр талаб этилади. Агар сиз тўғри йўлда бўлсангиз, албатта IT ўз самарасини беради.

Дилфуза Собирова суҳбатлашди




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 96
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 260
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 171
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 243
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 383
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 177
  • Сўнгги янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 0
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 47
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 124
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Бўлимлар