«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2020, 17:15
ЎЗO‘Z

Аёл киши ўз эрига нима деб мурожаат қилиши керак?

10 мая, 03:00 13 445 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Аёл киши ўз эрига нима деб мурожаат қилиши керак? Савол:
Ёшлигимизда катталар айрим ишларни "ёмон бўлади", деб қайтаришарди. Кейин билсак, улар динимизда ҳаром ва макруҳ бўлган амаллардан қайтаришган экан. Ўзларининг амал қилишларига ўша "ёмон бўлади" етарли бўлган экан. Бугун ана шундай "ёмон бўлади"ган ишлардан бирининг ҳукмини кўриб қолдим. Қизиғи бундай оддий масалага ақли ва фикри ўткир фуқаҳоларимиз Қуръони каримдан ҳам далил олишган экан.
Мана ўша масала:
Савол: Эрни исмини айтиб мурожаат қилишнинг ҳукми нима?
Жавоб:
"Дуррул мухтор"да шундай дейилади: "Аёл эрини исми билан чақирса макруҳ бўлади". Буни шарҳлаб Ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ ўз "Ҳошия"ларида шундай ёзадилар: "Эрга мурожаат қилишда ҳурматлашни ифодалайдиган "хўжайин" ёки шунга ўхшаш лафз ишлатиш лозим. Усмон ибн Ато ўз отасидан ривоят қилади: Саид ибн Мусаййибнинг хотинлари: "Бизлар эрларимизга, сизлар амирларингизга сўзлаганингиздек сўзлар эдик, Аллоҳ ислоҳ қилгур, офият бергурлар", дегандилар.

Умму Дардо Жаҳмийя эрлари Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ҳадис ривоят қилсалар: "Менга саййидим (хўжам) ҳадис айтдилар", деб бошлар эдилар.

Имом Нававий "Саҳиҳи Муслим"нинг шарҳида: "Менга Умму Дардо ҳадис айтди: "Менга хўжам ҳадис айтди", деган жойини шундай изоҳлайдилар: "Яъни, "хўжам"дан мурод эрлари Абу Дардодир. Бундан аёл эрини хўжам, (ё хўжайиним) дейиши жоиз экани билинади". Бунга ўхшаш нарса Қуръонда ҳам бор. "Эшик олдида у(хотин)нинг хўжайинига дуч келишди" ("Юсуф" сураси, 25-оят). "Хўжайини" - эри дегани".

Аллоҳ олдинги аёлларни раҳмат қилсин! Умматга улардан яхши ўринбосарлар қолдирсин!

Манба: Azon.uz



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Қуёшда исиган сувнинг зарари борми? 08 янв, 19:19
  • Қандай қилиб ёмон одатлардан халос бўлиш мумкин? 22 ноя, 00:10
  • Қизларга Иймона, Имрона, Ясина исмларини қўйиш жоизми? 10 сен, 14:14
  • Моли ҳаром кишининг саловати қабулми? 19 мая, 12:06
  • Рамазон ўгитлари. Зинодан ҳам ёмон иш 27 мая, 22:39
  • Ҳушёрликка чорловчи бир фитна: қайнотани “ота” ёки “дадажон” деб чақирганларга Аллоҳнинг лаънати бўладими? 26 сен, 12:55
  • Сўнгги янгиликлар
  • Миржалол Қосимов Суперлига рестарти олдидан нималар деди? 02 июн, 16:39 0
  • Маршал Дўстум ўғлига катта сиёсатга йўл очиб бермоқда 02 июн, 16:16 1
  • Дониёр Файз: "Буқа туғибди деса, ишониб кетаверманг!.." 02 июн, 15:53 83
  • Бахтиёр Ашурматовдан ўзгарган тақвим, мухлисларсиз футбол ва "Бунёдкор"ни қандай ютиш мумкинлиги ҳақида 02 июн, 15:30 109
  • Нурмат Отабеков: «Одамлар тўпланадиган жойга боришдан ўзингизни сақланг» 02 июн, 15:07 236
  • АҚШда ҳаракатланаётган поездни талон-тoрож қилишди (видео) 02 июн, 14:44 388
  • Расул Кушербаев: «Масъулларга тўртта илтимос» 02 июн, 14:22 545
  • Қорақалпоғистонда ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди 02 июн, 14:07 280
  • Навоийда ер остида етиштирилаётган 67 туп «каннабис» топилди 02 июн, 13:43 423
  • Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари ташкил этилади 02 июн, 13:30 180
  • Қорақалпоғистонда 2040 бош йўрға тувалоқлар ёввойи табиатга қўйиб юборилди 02 июн, 13:03 286
  • Рўзиқул Бердиев: Биз тарбиялаган футболчилар хорижда ҳам ўз ўрнини топади 02 июн, 12:44 312
  • Бўлимлар