«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 21:08
ЎЗO‘Z

Тошкентдаги собиқ «ГУМ» сотувга қўйилмоқда

09 мая, 10:30 3 501 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентдаги собиқ «ГУМ» сотувга қўйилмоқда Вазирлар Маҳкамасининг Тошкент шаҳрида бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш, инвестицияларни жалб қилиш асосида уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш бўйича фармойиши қабул қилинди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Чорсу майдони, 3а-уй манзилидаги “Тошкент савдо маркази” МЧЖга оператив бошқарув ҳуқуқи билан тегишли бўлган савдо марказининг бино ва иншоотларини белгиланган тартибда оммавий савдолар орқали сотиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан жалб этилган баҳолаш ташкилотининг ҳисоботига кўра, объект 303,5 млрд сўмга баҳоланган ҳамда мазкур баҳолаш ҳисоботи экспертиза натижасига асосан ҳаққоний деб топилган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги объектнинг 303,5 млрд сўм миқдоридаги бошланғич нархда “E-ijro auksion” электрон савдо майдончасида савдога қўйилишини таъминлайди.

Бунда объект икки ой давомида “E-ijro auksion” электрон савдо майдончасида сотилмаган тақдирда, уни сотиш Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Ортиқхўжаев зиммасига юкланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 184
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 132
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 61
  • Сўнгги янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 0
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 47
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 124
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Бўлимлар