«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2020, 15:31
ЎЗO‘Z

Автомобилнинг суғуртаси йўқлиги ёки техник кўрикдан ўтмагани туфайли жарима майдонига қўйиш амалиётини бекор қилиш таклиф этилди

09 мая, 10:05 1 544 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Автомобилнинг суғуртаси йўқлиги ёки техник кўрикдан ўтмагани туфайли жарима майдонига қўйиш амалиётини бекор қилиш таклиф этилди Автотранспорт воситасининг суғуртаси йўқлиги ёки техник кўрикдан ўтмаганлиги туфайли жарима майдонига қўйиш амалиётини бекор қилиш таклиф этилди.
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида автотранспорт воситасининг суғуртаси йўқлиги ёки техник кўрикдан ўтмаганлиги туфайли жарима майдонига қўйиш амалиётини бекор қилиш ҳақида петиция эълон қилинди.

Қайд этилишича, сўнгги вақтларда ДЙҲХХ ходимлари билан ҳайдовчилар ўртасидаги келишмовчиликлар ортиб кетмоқда. Буни ижтимоий тармоқлардаги лавҳалардан кўрса ҳам бўлади.

Бунинг асосий сабабларидан бири бу автомашина суғуртасининг йўқлиги ёки вақти ўтиб кетганлиги бўлмоқда. Суғурта йўқ ёки вақти ўтиб кетган бўлса, машина жарима майдонига қўйилмоқда. Энди савол туғилади, бундан кимга ва нима фойда? Ўша ҳолатни жойида баённома тузиб, ҳайдовчининг яшаш манзилига юборса нима ўзгаради?

Бунинг оқибатида ҳайдовчининг вақти кетмоқда, ДЙҲХХ ходими билан тортишув ва жанжаллар юзага келмоқда. Дам олиш кунлари бўлса, машина 2-3 кунлаб жарима майдонида қолиб кетяпти. Андижон ёки Сурхондарёдан Тошкентга келган машинанинг суғуртаси ўтиб кетган бўлса, у машинасини ярим тунда бўладими, чўлни ўртасида бўладими, фарқи йўқ - жарима майдонига қўйиши керак. Ҳайдовчи оиласи билан бўлса ёки йўловчиси бўлса, улар қаерда қолади бу билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Бундан нима маьно, нима мазмун бор?

Машина техник кўрикдан ўтмаган бўлса ҳам жарима майдонига қўйиш керак. Техник кўрикдан ўтмаган машина йўлга чиқиши хавфли десак, одам уриб кетаётган заводдан янги чиққан машина техник соз, унинг ичидаги ҳайдовчи носоз десак тўғри бўлади. Ҳайдовчилар қанча жарима бўлса ҳам тўлашга рози, фақат шу тўловни осонроқ қилиб беринглар. Менинг таклифим шуки, машинанинг суғуртаси бўлмаса ёки техник кўрикдан ўтмаган бўлса, машинани жарима майдонига қўймасдан жаримани яшаш манзили бўйича юбориш керак
”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, автотранспорт воситасининг суғуртаси йўқлиги ёки техник кўрикдан ўтмаганлиги туфайли жарима майдонига қўйиш амалиётини бекор қилиш таклиф этилмоқда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Автомобил техник кўриги тўғрисидаги талон сертификат билан алмаштирилади 02 янв, 14:05
  • Тошкент вилоятида фоторадарлардан қарздорлиги бор автоуловлар жарима майдонига жўнатилмоқда 13 июл, 21:03
  • Янги автомобилларни 7 йилгача техник кўрикдан ўтказмаслик тартибини жорий қилиш таклиф этилди 05 июл, 14:00
  • Шахсий автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш тартибига ўзгартириш киритиш таклиф қилинди 12 ноя, 20:28
  • Автотранспортдан фойдаланишда яқин қариндошлар учун ишончнома олиш тизими бекор қилинадими? 22 окт, 09:50
  • ЙПХ ходими ўз вазифасини билмайди(ми?) 06 мар, 06:30
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бахтиёр Ашурматовдан ўзгарган тақвим, мухлисларсиз футбол ва "Бунёдкор"ни қандай ютиш мумкинлиги ҳақида 02 июн, 15:30 0
  • Нурмат Отабеков: «Одамлар тўпланадиган жойга боришдан ўзингизни сақланг» 02 июн, 15:07 0
  • АҚШда ҳаракатланаётган поездни талон-тoрож қилишди (видео) 02 июн, 14:44 0
  • Расул Кушербаев: «Масъулларга тўртта илтимос» 02 июн, 14:22 1
  • Қорақалпоғистонда ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди 02 июн, 14:07 1
  • Навоийда ер остида етиштирилаётган 67 туп «каннабис» топилди 02 июн, 13:43 77
  • Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари ташкил этилади 02 июн, 13:30 94
  • Қорақалпоғистонда 2040 бош йўрға тувалоқлар ёввойи табиатга қўйиб юборилди 02 июн, 13:03 155
  • Рўзиқул Бердиев: Биз тарбиялаган футболчилар хорижда ҳам ўз ўрнини топади 02 июн, 12:44 208
  • UzAuto Motors компанияси харидорларга энди Cobalt ва Malibu 2 turbo ни ҳам муддатли тўловда бермоқда 02 июн, 12:32 695
  • Ўзбекистонда 3 июнь куни ҳаво ҳарорати 43 даражагача кўтарилади 02 июн, 12:22 305
  • Судмедэкспертиза: Жорж Флойднинг ўлими қотиллик туфайли рўй берган (видео) 02 июн, 12:00 565
  • Бўлимлар