«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 14:25
ЎЗO‘Z

Дунёда охирги бир ҳафта ичида коронавирусга чалиниш бўйича энг паст ҳафталик ўсиш қайд қилинди

09 мая, 08:53 2 681 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дунёда охирги бир ҳафта ичида коронавирусга чалиниш бўйича энг паст ҳафталик ўсиш қайд қилинди Фото: EPA-EFE/Juan Ignacio Roncoroni
Дунёда коронавирусга чалинганлар сони охирги 7 кун ичида 500 мингдан кўпроққа ёки 18 фоизга кўпайди. Бу пандемия бошидан бери энг паст ҳафталик ўсиш ҳисобланади.

Айни вақтда дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 3,98 млн кишини, яъни 100 минг кишига тахминан 47 нафар касалланганни ташкил қилмоқда. Охирги 4 ҳафта давомида ҳар ҳафта ўртача 500 мингтадан янги касалланиш ҳолати қайд этилаётганди.

Коронавирусдан ўлим даражаси ҳам 7 кун ичида бироз камайиб, 7,12 фоиздан 7,03 фоизгача пасайган. Умумий ҳисобда коронавирусдан вафот этганлар дунё бўйича 274 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, соғаяётганлар сони ошмоқда, ҳозирда улар сони 1,37 млндан кўпроқни ташқил қилмоқда. Бир ҳафта ичида соғайганлар сони ўсиши 30 фоизга яқинни ташкил қилган.

Британияда ва Бразилияда касалланганлар кескин кўпайди
Икки ҳафта ичида коронавирусдан касалланганлар сони бўйича биринчи бешталикдаги давлатлар орасидан дастлаб Германия, сўнгра Франция чиқиб кетди. Уларнинг ўрнини Британия ва Россия эгаллади.

1-ўринда ҳамон АҚШ турибди, бу ерда касалланганлар сони 1,3 млндан ошиб кетди ва деярли дунёдаги барча касалланишларнинг учдан бир қисми тўғри келмоқда. Ҳар 100 минг америкаликка 373 нафар касалланган тўғри келмоқда. Мамлакатда ҳар куни кўплаб касалланиш ҳолатлари қайд этилмоқда – ўртача 27 минг. Бу дунё бўйича энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Касалланиш ҳолатлари сони бўйича 2-ўринда Испания турибди, бу ерда 260 мингдан кўпроқ кишида коронавирус тасдиқланган. Бироқ мамлакатда янги касалланиш ҳолатлари аввалгидек кўп эмас ва кунига 2-3 мингдан ошмаяпти.

3-ўринда Италия бўлиб, бу ерда 217 мингдан кўпроқ касалланиш ҳолати қайд этилган. Мамлакатда ҳар куни тахминан минг киши коронавирусга чалинмоқда.

Кейинги ўринни Британия эгалламоқда. Бирлашган Қиролликда касалланганлар сони 211 мингдан ошиб кетди, бу эса бир ҳафта олдингидан 20 фоиз кўпроқ демакдир. Бу ерда ҳар куни ўртача 5 мингта янги касалланиш ҳолати қайд этилмоқда.

5-ўринга Россия кўтарилди – 187 мингтадан кўпроқ қасалланиш ҳолати. Мамлакатда ҳар куни ўртача 10,5 минг киши коронавирусга чалинмоқда.

Шунингдек, Бразилияда касалланганлар сони кескин кўпайиб кетган – 141 мингдан кўпроқ. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича 8-ўринда турибди. Бир ҳафта ичида касалланганлар сони 47 фоизга ошган.

Ўлим ҳолатлари тобора камаймоқда
Узоқ вақтдан бери илк бор коронавирусдан ўлим ҳолатлари сони оз бўлса-да, камайгани қайд қилинди. Жорий ҳафтада бу кўрсаткич бир ҳафта аввалгига нисбатан 0,09 фоизга камайиб, 7,3 фоизни ташкил қилган. Шу тариқа дунёда коронавирусга учраган ҳар 14 киши вафот этган.

Ўлимлар сони бўйича АҚШ 1-ўринда турибди. Мамлакатда коронавирус қурбонлари 77 мингдан ошиб кетди (бир ҳафта ичида 15 мингга кўпайган). Ўлим даражаси нисбатан юқори эмас – 6 фоиз.

Бу борада 3-ўриндан 2-ўринга Британия кўтарилиб, мамлакатда коронавирусдан вафот этганлар 31 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда (бир ҳафта ичида 3,8 минг ўлим). Қиролликда коронавирусдан ўлим даражаси 15 фоизгача етди.

Кейинги ўринни Италия эгаллаб, бу мамлакатда коронавирусдан 30 мингдан кўпроқ киши вафот этган. Беморлар орасида ўлим даражаси 13,8 фоизни ташкил қилмоқда.

Коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўп бўлган мамлакатлардан Бельгияда ўлим даражаси энг юқори бўлиб, 16,3 фоизни ташкил қилмоқда. Шунингдек, Франция (15,2 фоиз) ва Нидерландияда (12,6 фоиз) ҳам ўлим даражаси юқори. Бу борада энг паст кўрсаткич Россияда (0,92 фоиз), Туркияда (2,7 фоиз) ва Германияда (3,9 фоиз) қайд қилинган.

Германия соғайганлар бўйича етакчи
Ўтган ҳафта дунё бўйича коронавирусдан соғайганлар сони 1 млнга яқин бўлган бўлса, ҳозирда 1,4 млнга яқинлашиб қолди. Шу тариқа, ҳар учинчи бемор соғайиб кетган.

Бу борада касалланиш ҳолатлари кўп бўлган давлатлар орасида етакчи Германия ҳисобланиб, мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг 83,6 фоизи соғайиб кетган. Кейинги ўринларни Эрон (80 фоиз) ва Туркия (62 фоиз) эгалламоқда.

АҚШда ҳозирча касалланганлардан 16,8 фоизи соғайиб кетган. Испанияда бу кўрсаткич 63,8 фоизни (ўтган ҳафтага нисбатан 6 фоизлик ўсиш), Италияда 44,6 фоизни (8 фоизлик ўсиш) ташкил қилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 142
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 51
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 288
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 71
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 373
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 210
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 0
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 70
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 21
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 23
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 141
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 143
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 51
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 288
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 77
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 109
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 71
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 373
  • Бўлимлар