«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 17:23
ЎЗO‘Z

Рўза организмни микроблардан тозалайди

09 мая, 07:30 2 774 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Рўза организмни микроблардан тозалайди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Рўза тутинг – саломат бўласиз», — деганлар.
Рўзанинг аҳамияти ва фойдалари ҳақида кўплаб таҳлиллар, тадқиқотлар олиб борилган.

Хусусан, россиялик олимлар, профессор Николаев ва Ниловлар 1967 йилда шундай ёзишган эди: «Шаҳарларда экологиянинг ёмонлашуви туфайли, саломат бўлиш, шлаклар ва ортиқча ёғлардан тозаланиш учун инсон бир йилда камида уч, кўпи билан тўрт ҳафта давомида оч бўлиши керак».

Очлик организм учун кучли зарба бўлиб, бунда организмнинг ҳимоя кучларида улкан импульс юз беради.

Бизнинг организмимиз шундай яратилганки, ташқаридан озиқ модда келмай қолса, унинг барча кучлари организмдан шлаклар, касал тўқималар ва зарарли микробларни чиқариб ташлаб, уни тозалашга сарфлана бошлайди. Эҳтимол, бундан 1400 йил аввал мусулмонларга фарз қилинган рўзанинг ҳикмати ҳам ана шундадир. Илм-фан эса очликнинг организм учун фойдали экани ҳақида ўн тўққизинчи асрга келибгина гапира бошлади.

Бугунги кунда бирор бир касалликнинг давосини ё даволовчи очлик, ё парҳез, ёки у-бу маҳсулотларнинг истеъмоли чекланганисиз тасаввур қилиш қийин.

Изланувчилар рўзанинг организмни тозалашнинг ва ҳатто ўсмаларни бошланғич босқичида бартараф қила оладиган ажойиб кучини экспериментал исбот қилишди.

Хусусан, Бертлоу шундай ёзади: «Шубҳасиз, рўза организмни микроблардан тозалашда таъсирли аҳамиятга эга».

Олимлар очларни кузатишар экан соғлиғининг тушунтириб бўлмас яхшиланаётганини ва ҳар-хил касалликлардан тузалаётганини пайқашган. Улар томонидан Рамазон ойида овқатдан тийилиш қонда холестерин миқдорини камайтириши исботланган, қайсики бу ўз навбатида «XX-асрнинг қотили» деб ном олган юрак ишемик касаллиги хавфини пасайтиради. Ва бу олимлар шундай фикрга келган ягона ҳолат эмас. Бутун дунё бўйлаб ҳар-хил изланувчилар томонидан бир-биридан алоҳида ҳолда инсон организми учун рўзанинг фойдаси ҳақида сўзловчи ажойиб хулосалар қилинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 324
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 212
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 485
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 329
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 355
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 437
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 0
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 0
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 0
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 96
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Бўлимлар