«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 11:43
ЎЗO‘Z

ФИФА жамоаларга 5тадан футболчи алмаштиришга рухсат берди

08 мая, 23:10 2 255 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ФИФА жамоаларга 5тадан футболчи алмаштиришга рухсат берди Фото: EPA/Vostock-photo
Халқаро Футбол федерацияси футбол қоидаларига вақтинчалик ўзгариш киритилганини эълон қилди.
Энди жамоаларга бир ўйинда 5та футболчи алмаштиришга рухсат берилди. Бу қоидани жорий қилиш масаласини ҳар бир лига мустақил равишда ҳал қилади.

Аммо, вақт чўзилишининг олдини олиш мақсадида, клублар ўйин давомида 3 нафар футболчини, қолганини эса танаффус вақтида алмаштириши мумкин.
Агар 2та клуб бир вақтда футболчи алмаштирса, бу ҳар бир клуб учун 3та алмаштиришдан 1та имконият деб баҳоланади.

Фойдаланилмаган алмаштиришлардан қўшимча вақтларда фойдаланиш мумкин бўлади. Тескари алмаштиришлар (захирага олинган футболчини яна майдонга тушириш) мумкин эмас.

Янги қоидалардан энди бошланган лигаларда ёки коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган ва 2020 йил 31 декабргача тугатилиши лозим бўлган лигаларда фойдаланиш мумкин.

Коронавирус пандемияси жаҳон спортини тўхтатиб қўйди. Айни вақтда спорт мусобақаларининг аксар қисми танаффус олган. Футбол бўйича миллий чемпионатлар ташкилотчилари кейинроқ турнирларни қандай давом эттириш масаласини муҳокама қилишмоқда. Режага кўра, жорий мавсумнинг тугалланиш босқичи кейинги мавсум стартига таъсир кўрсатмаслиги керак бўлади. Бельгия, Нидерландия, Франция чемпионатлари муддатидан олдин мавсумни якунлаб, чемпион номини эълон қилиб бўлган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 63
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 315
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 224
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 157
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 0
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 0
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Бўлимлар