«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 03:33
ЎЗO‘Z

Қувватлантириш қурилмасининг ўзини розеткада қолдириш мумкинми?

08 мая, 13:45 4 463 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қувватлантириш қурилмасининг ўзини розеткада қолдириш мумкинми? Фото: ITIWEB
Бугунги кунда дунёнинг деярли барча аҳолиси ўз мобил телефонига эга. Параллел равишда кўплаб смартфон эгаларини зарядловчи қурилмани ёниқ ҳолда розеткада ташлаб кетиш мумкинми, деган савол ҳам қийнаб келади. ITIWEB бу борадаги ўз тавсиялари билан бўлишди.

Ёнғин эҳтимоллиги
Кўпинча хонадонларда ёнғин юзага келишига гаджетнинг зарядловчи қурилмасидан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши сабаб бўлади. Бунда қурилманинг тури муҳим эмас — электроскутер, iPad, нетбоок, смартфон — ҳар қандай электр қурилмаси қувватлантириш тугаганидан сўнг ўчириб қўйилиши керак.

Гап шундаки, электр қувватлантиришдан сўнг электр тармоғидан чиқариб олинмаган зарядловчи қурилма ўз ишини давом эттиради ва қизишни бошлайди. Албатта, қурилма юқори сифатга эга бўлса, хавотирланишга ўрин йўқ. Арзон брендлар маҳсулотидан фойдаланилса, эҳтиёт бўлиш ва қурилмани назоратсиз қолдирмаслик керак.

Истеъмол қилинувчи электр энергияси
Кўпчилик телефон зарядловчи қурилмага уланмаган бўлса, у электр энергиясини сарф қилмайди, деб ўйлайди. Аслида бундай эмас. Бу каби вазиятда розеткага уланган смартфоннинг зарядлаш қурилмасидаги ток кучи нолга тенг. Бироқ электр энергияси жуда кам миқдорда бўлса-да, сарфланади. Шунчаки, жуда кам кўрсаткичда.

Хавфсизлик
Смартфоннинг техник паспортида аниқ бир қоида бор, хавфсизлик нуқтаи назаридан белгиланган мақсадлар учун ишламаётган қурилмалар электр тармоғидан узилган бўлиши керак.

Бунга амал қилинмаса нима бўлади? Деярли ҳеч нима. Чунки замонавий қурилмаларда ички хавфсизлик тизими мавжуд. Қувватлантириш блоки доим электр тармоғида турса ҳам ёнғин юзага келмаслиги мумкин. Бироқ кафолатни фақатгина сифатли ишлаб чиқарувчи бера олади. Қурилма Хитойнинг арзон маҳсулоти бўлса ва розеткага уланган вақтида ҳам қизиса, (смартфонсиз) уни ўчириб қўйиш тавсия этилади.

Эҳтимолий хавф
Электр тармоғидаги электр токининг ўзгарувчанлиги қурилмани бузилишига ва ҳатто ёниб кетишига олиб келиши мумкин.

Ёз фаслида электр тармоғига уланган зарядловчи қурилма момақалдироқ вақтида хавф туғдириши мумкин. Яшин ҳар қандай қурилмани яроқсиз ҳолга келтириши мумкин.

Хулоса
Юқорида келтирилган мисоллардан келиб чиқилса, зарядлар қурилмаси ишлатилмаётган вақтда уни электр тармоғидан узиб қўйиш энг хавфсиз қарор ҳисобланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 80
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 63
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 41
  • Дунёдаги энг юпқа қўл соати чиқарилди (видео) 11 апр, 21:21 92
  • Италияда оёқ ўлчамига мослашувчан кўп йиллик кроссовка ихтиро қилинди 11 апр, 17:44 78
  • АҚШ фуқароларга “Касперский лабораторияси” дастурий таъминотидан фойдаланишни тақиқламоқчи 10 апр, 14:06 51
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 0
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 0
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 20
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 136
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 81
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 165
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 33
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 67
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 90
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 56
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 138
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 57
  • Бўлимлар