«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 19:17
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда картошкачилик кластерлари ва кооперациялари ташкил этилади

08 мая, 08:35 2 954 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда картошкачилик кластерлари ва кооперациялари ташкил этилади Фото: Картошка ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 6 май, чоршанба куни «Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, картошкачиликка ихтисослаштириладиган туманларда картошкачилик кластерлари ва кооперациялари ташкил этилади. Бунда, уларнинг асосий фаолият йўналишлари қаторида истеъмол ва уруғлик картошка етиштиришда илғор технологиялар, инновацион ечимлар (ноу-хау) ва ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш, истеъмол ва уруғлик картошкага бўлган ички бозор талабини қондириш, шунингдек, унинг экспортини кенгайтириш бўлади.

М️аълум қилинишича, истеъмол ва уруғлик картошка, жумладан, унинг супер элита, элита авлодларини етиштиришга туманлар ҳамда ҳудудлар ихтисослаштирилади.

1 майдан бошлаб картошка етиштирувчи фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари, шунингдек, картошкачилик кластерлари ва кооперацияларининг уруғлик картошка харид қилиш харажатларини молиялаштириш учун уларга 12 ой муддатгача тижорат кредитлари ажратилиши қарорда белгиланган.

Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 июлгача бўлган муддатга четдан олиб кирилаётган уруғлик картошка божхона божидан озод этилади.

Шу билан бирга, Фанлар академиясининг Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Илмий изланишлар ва инновацион ишланмаларни молиявий қўллаб-қувватлаш, картошка навлари селекцияси ва уруғчилигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.

Фанлар академияси Биоорганик кимё институти тасарруфидаги Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, «Сойлиқ» МФЙ ҳудудида жойлашган 17,2 гектар ер майдони картошканинг маҳаллий навлари бирламчи уруғчилигини йўлга қўйиш мақсадида Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти тасарруфига ўтказилади.

Шунингдек, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Бурчмулло» давлат ўрмон хўжалигининг «Писком» массиви ҳудудидаги бўш турган ер майдонларида юқори авлодли уруғлик картошка етиштириш йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, Тошкент, Самарқанд, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида 2020 йил 1 ноябрга қадар ҳудудларда in vitro лабораториялари ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойининг охиларида Президент Шавкат Мирзиёев картошка экиладиган ерларни камида 50 минг гектарга етказиш ва ҳосилдорликни 2 баробар ошириш ҳақида топшириқ берган эди.
кластер, картошкачилик, кооперация




Мавзуга оид янгиликлар
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 0
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 111
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 72
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 210
  • Кувайт Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга сармоя киритмоқчи 13 апр, 17:27 66
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 0
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 0
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 0
  • Украина бош вазири: “Агар Россия ғалаба қозонса, Учинчи жаҳон уруши бошланади” 18 апр, 18:03 0
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 7
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 14
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 13
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 41
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 34
  • Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида 7 киши ҳалок бўлди 18 апр, 16:00 46
  • G7 вазирлари Украина ва Яқин Шарқдаги урушларни муҳокама қилди 18 апр, 15:35 29
  • Ўзбекистонлик спортчи финал йўлланмасини қўлга киритди 18 апр, 15:18 33
  • Бўлимлар