«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2024, 04:40
ЎЗO‘Z

Апрель ойида доллар курси нега кескин кўтарилди?

08 мая, 07:20 4 196 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Апрель ойида доллар курси нега кескин кўтарилди? 2020 йилнинг январь апрель ойларида ички валюта бозоридаги ҳолат барча сегментларда хорижий валютага бўлган талаб ва таклиф ҳажмининг ўсиши шароитида шаклланди. Бу ҳақда Марказий банкнинг ички валюта бозори бўйича қисқача шарҳида келтириб ўтилди.

Ички валюта бозоридаги операцияларнинг умумий ҳажми 5,4 миллиард долларни ташкил этиб, 2018 ва 2019 йилларнинг тегишли даврларига нисбатан мос равишда 1,8 ва 1,3 баробарга ўсди:


Чет эл валютасига бўлган талаб
2020 йилнинг дастлабки 4 ойи давомида юридик шахсларнинг чет эл валютасига бўлган талаби ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,1 баробарга ўсиб, 4,2 миллиард долларни ташкил этди.

Бу даврда биржадан ташқари валюта бозорида хўжалик субъектлари томонидан 1,6 миллиард доллар миқдорида чет эл валютаси сотиб олинган бўлса, валюта биржасидаги операциялар ҳажми 3,1 миллиард долларни ташкил этди:

Чет эл валютаси қуйидаги мақсадлларда сотиб олинган:
- ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналар, товарлар ва хом ашё импорти тўловлари учун — 63 фоиз;
- халқ истеъмоли товарлари ва дори-дармон маҳсулотлари импорти учун — 22 фоиз;
- хорижий кредитларни сўндириш — 12 фоиз;
- хорижий инвесторлар репатриацияси — 1 фоиз;
- бошқа мақсадлар учун — 2 фоиз.

Ички валюта бозорида чет эл валютасини харид қилган компанияларнинг ўртача ойлик сони 6 183 тани ташкил этиб, ўтган йил мос даврига нисбатан 723 тага кўпайган.

Ҳисобот даврида жисмоний шахслар томонидан валюта айирбошлаш шохобчалари орқали сотилган чет эл валютаси миқдори 1,5 миллиард долларни ташкил этиб, аввалги йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 баробар ошган. Шу даврда жисмоний шахслар 1 миллиард 166 миллион доллар сотиб олиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,4 баробар ошган.

2020 йил апрель ойининг сўнгги ўн кунлигида жисмоний шахслар томонидан банкларга сотилган валюта маблағларининг кунлик ўртача ҳажми 2,5 баробар ўсиб, 9,6 миллион долларни ташкил этган.

Январь апрель ойлари давомида халқаро пул ўтказмалари орқали республикага 1,3 миллиард доллар келиб тушган бўлиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 161 миллион долларга кам.

2020 йилнинг апрель ойи давомида халқаро пул ўтказмаларидан жами 250 миллион доллар келиб тушган. Бу март ойига нисбатан 15 фоизга камдир.

Бунда, ойнинг охирги ўн кунлигида халқаро пул ўтказмаларининг ўртача кунлик ҳажми ойнинг биринчи ва иккинчи декадаларига нисбатан 1,7 баробар (6,7 миллион доллардан 11,5 миллион доллар)га ошиши кузатилган.

Чет эл валютаси таклифи
Ички валюта бозорида хорижий валютадаги умумий таклиф ҳажми 2,7 миллиард долларни (Марказий банкнинг интервенцияларини ҳисобга олмаган ҳолда) ташкил этиб, 2019 йилнинг дастлабки тўрт ойи кўрсаткичи даражасида бўлди.

Компаниялар 1,71 миллиард доллар сотган бўлиб, бу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даври даражасида бўлди.

Марказий банкнинг валюта интервенциялари олтин-валюта захираларининг нейтраллиги принципига асосланган ҳолда амалга оширилди. 2020 йил бошидан Марказий банк интервенциялари ҳажми 1,5 миллиард долларга тенг бўлиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинган монетар олтин ҳажми доирасида амалга оширилди.

Импортни молиялаштириш манбалари таркибида ички валюта бозорида сотиб олинган маблағлар (конвертация) улуши 56 фоизни, хорижий валютадаги ўз маблағлари ҳисобига импортни молиялаштириш улуши 19 фоизни ташкил этди. 2019 йилнинг тегишли даврида ушбу кўрсаткичлар мос равишда 55 ва 21 фоизга тенг бўлган.

Алмашув курси динамикаси
Миллий валютанинг алмашув курси динамикаси валюта бозоридаги талаб ва таклифнинг жорий нисбатидан келиб чиқиб, ички ва ташқи омиллар таъсирида шаклланган.

2020 йилнинг I чораги давомида миллий валюта 0,8 фоизга қадрсизланди (9501 сўм/доллардан 9577 сўм/долларгача). Апрель ойида миллий валюта девальвацияси 5,8 фоизга тенг бўлди.

Бу март ойининг охирги декадасидан бошлаб савдо ҳамкорлари бўлган давлатлар валюталари девальвацияси таъсирида компаниялар ва аҳолининиг девальвацион кутилмаларнинг ортиши, шунингдек, ички валюта бозорида талаб ва таклиф номутаносиблиги натижасида юзага келган.

Эслатиб ўтамиз, 5 майдан долларнинг расмий курси 0,61 сўмга тушиб, 10 129,39 сўмни ташкил қилган эди. Ўзбекистонда айрим банклар ҳам 5 майдан АҚШ долларининг сўмга нисбатан қийматини туширган.
валюта бозори, доллар курси




Мавзуга оид янгиликлар
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 88
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 66
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 206
  • Кувайт Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга сармоя киритмоқчи 13 апр, 17:27 64
  • Ўзбекистон ва Италия қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни жадаллаштиради 11 апр, 21:47 69
  • Яқин кунларда валюталар курси қандай ўзгаради? 09 апр, 18:39 187
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иорданияда Эрон ҳужуми пайтида уриб туширилган ракеталар интернетда сотувга қўйилди 17 апр, 00:39 51
  • Испанлар Файзуллаевга эътибор қаратди... 17 апр, 00:30 114
  • Машҳур жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида тинтув ўтказилди, жиноят иши очилди 17 апр, 00:23 101
  • ЦСКА Аббосбек Файзуллаев гол урган ўйинда “Балтика”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 17 апр, 00:04 64
  • Ню-Йоркда Доналд Трамп устидан жиноий суд жараёни бошланди 16 апр, 23:59 25
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 36
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 87
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 103
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 72
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 49
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 135
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 259
  • Бўлимлар