«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 15:36
ЎЗO‘Z

1,9 сонияда 100 км/соат тезликка чиқувчи Porsche модел (видео)

07 мая, 17:00 3 436 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
1,9 сонияда 100 км/соат тезликка чиқувчи Porsche модел (видео) Кадр: YouTube
Кўпчилик Tesla Model S электрокари энг зўр суперкарларни «дабдаласини» чиқаришига ўрганиб қолган. Бироқ Баҳрайндаги EKanoo Racing компаниясининг модификациялашган Porsche 911 Turbo S модели ўзининг барча серияли «акалари учун» қасос олишга қодир, деб хабар беради CARakoom.

Стандарт жиҳозлари билан 911 Turbo S дунёдаги энг тезкор автомобиллардан бири ҳисобланади, бироқ EKanoo Racing томонидан киритилган ўзгартиришлар уни мутлақо енгилмасга айлантирган.

Ёрқин кўк рангли Porsche ўтказилган синов вақтида 60 миль/соат тезликка (96 км/соат) 1,87 сонияда, кейинроқ 130 миль/соат тезликка (209 км/соат) 5,31 сонияда эришган.

Автомобиль соатига 100 километр тезликка 5 сонияда чиқа олса, у жуда тезкор ҳисобланади. Аммо Porsche буни икки баробар камроқ вақт ичида уддалаган. Синов вақтида автомобиль чорак милни финишдаги 169,37 миль/соат тезлиги билан (273 км/соат) 8,443 сонияда босиб ўтган.

Мазкур Porsche 911 Turbo S анча йиллардан буён Баҳрайнда пойгаларда ES1XXX номи остида қатнашиб келади. Суперкар двигатели Туркиянинг Esmotor компанияси томонидан қайта ишланган бўлиб, 1073 от кучи ва 1393 Нм айланувчи моментга эга.
электрокар, Porsche




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ автомобиллар учун тарихдаги энг қатъий экостандартларни жорий этмоқчи 24 мар, 06:09 98
  • “Бу ўзбекистонликларни аёвсиз талаш дегани” — фаоллар электромобиллар импортига чеклов қўйилишидан норози 19 мар, 18:02 887
  • UzAuto Motors нархлар ошмаганини маълум қилди 12 мар, 18:23 182
  • UzAuto Motors автомобиллар нархи оширилишини эълон қилди 12 мар, 16:09 317
  • Энди транспорт воситасини нотариал идорага бормасдан сотиш мумкин 08 мар, 15:56 356
  • Автомобилларга «қизил», «сариқ», «яшил» экологик стикерлар берилади. Бу қандай ишлайди? 07 мар, 11:35 173
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 0
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 0
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 0
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 75
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 32
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 63
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 271
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 68
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 62
  • АҚШ давлат котиби Москвадаги терактга изоҳ берди: «ИШИД ҳамон катта таҳдид бўлиб турибди» 28 мар, 10:44 73
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 289
  • Путин «Crocus City Hall»даги теракт туфайли олий мартабали кучишлатарларнинг истеъфосини тайёрламоқда 28 мар, 09:48 292
  • Бўлимлар