«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 17:21
ЎЗO‘Z

Коронавирус: Россия Германия ва Францияни ортда қолдириб, жаҳон рейтингида бешинчи ўринга чиқди

07 мая, 14:53 3 149 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирус: Россия Германия ва Францияни ортда қолдириб, жаҳон рейтингида бешинчи ўринга чиқди ARTYOM GEODAKYAN/TASS
Россияда сўнгги кунда коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ 11 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилди. Кунлик ўсиш бўйича навбатдаги энг юқори кўрсаткич туфайли Россия жаҳон рейтингида касалланганлар сони бўйича Германия ва Францияни ортда қолдирган ҳолда бешинчи ўринга кўтарилди. Мамлакатда қаторасига бешинчи кун янги касалланиш ҳолатлари сони 10 мингдан ошиқ бўлмоқда. Сўнгги бир кунда 88 киши коронавирус қурбонига айланган.

«Сўнгги бир кунда Россиянинг 84 регионида Covid-19 коронавирус инфекциясидан зарарланган 11 231 киши аниқланди, шундан 5471 (48,7 фоиз) кишида клиник аломатлар бўлмаган», дейилади ҳукумат қошидаги оператив штаб хабарида.

Эндиликда Россияда коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ қайд этилган ҳолатлар сони 177 160 тага етган, 1625 ўлим қайд этилган. Россия бу кўрсаткич бўйича жаҳон рейтингида Германия (168 162 ҳолат ва 7275 ўлим) ва Францияни (174 191 ҳолат ва 25809 ўлим) ортда қолдирган ҳолда юқори бешликка кирган.

Биринчи ўринда АҚШ (1 263 224 ҳолат ва 74 809 ўлим), кейин Испания (253 682 ҳолат ва 25 857 ўлим), Италия (214 457 ҳолат ва 29 684 ўлим) ва Буюк Британия (201 101 ҳолат ва 30 076 ўлим) жойлашган.

Кунлик ўсиш кўрсаткичи бўйича Россия Бразилия билан бир хил натижа кўрсатган - бу ерда ҳам 11,1 минг ҳолат қайд этилган, бу борада энг юқори кўрсаткич АҚШда - 24,2 минг.

Айни вақтгача 23 мингдан ортиқ бемор тузалган, 152 мингга яқин бемор шифохоналарда қолмоқда.
Москвада яна 39 киши Covid-19 туфайли оламдан ўтди ва пойтахт шаҳарда коронавирус қурбонлари сони 905 нафарга етди.

Чоршанба куни оператив штаб Россияда 10 559 кишида вирус аниқлангани ҳақида ёзганди, сешанба куни 10 102, душанба куни - 10 581, якшанба - 10 633 ҳолат қайд этилганди. Шу тариқа, мамлакатда кунлик ўсиш кўрсаткичи беш кундан буён 10 мингдан кам бўлмаяпти.

Роспотребнадзор маълумотига кўра, шу вақтгача 4,8 млн киши коронавирусни аниқлаш учун лаборатор текширувдан ўтказилган, сўнгги бир кунда 169,4 минг киши тест қилинган. 231 623 киши тиббий кузатувда қолмоқда.

Россия Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко шу кунларда коронавирусга чалинган 4 мингдан ортиқ бемор оғир аҳволда эканини хабар қилганди.

Чоршанба куни президент Владимир Путин ҳукумат билан онлайн-мажлис ўтказганди. Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова ҳудудлар раҳбарларига коронавирус туфайли жорий этилган карантин чораларининг айримларини бекор қилиш бўйича тавсияларни бериб ўтганди. Карантиндан чиқиш уч босқичда амалга оширилади ва савдо объектлари ҳамда хизматлар соҳаси фаолияти тикланиши босқичма-босқич амалга оширилади, шунингдек, айрим ҳудудларда истироҳат боғлари очилиши ва очиқ ҳавода спорт билан шуғулланишга ва сайр қилишга рухсат берилиши мумкин.

Йиғилишда чиқиш қилган Москва мэри Сергей Собянин хизматлар соҳасидаги тақиқлар бекор қилинишига қарши чиққан. У Москвада самоизоляция режими сақлаб қолинишини билдирган. Шу билан бирга, шаҳарда 12 майдан барча саноат соҳалари фаолиятига рухсат берилади ва қурилишлар давом эттирилади. «Время» дастурига берган интервьюсида Собянин у меҳнат муҳожирлари ишига қайтиши жиноятчилик даражаси тушишига ҳам хизмат қилишини қўшимча қилиб ўтган.
коронавирус, Россия




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 25
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 44
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 26
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 89
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 137
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 217
  • Сўнгги янгиликлар
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 0
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 0
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 25
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 44
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 42
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 53
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 31
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 330
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 43
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 24
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 36
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 26
  • Бўлимлар