«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 13:31
ЎЗO‘Z

Ўзбек автомобилларини Россия бозорига олиб кириш вақтинча “музлатилди”

07 мая, 03:45 4 235 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбек автомобилларини Россия бозорига олиб кириш вақтинча “музлатилди” UzAuto Motors компанияси божхонадаги ушланиб қолишлар ва дилерлар билан боғлиқ муаммолар туфайли Россияда Chevrolet автомобиллари сотувини бошлай олмаяпти. Бу ҳақда Газета.ру манбаси маълум қилди.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган “бюджет” моделлари Россия бозорларига қайтиши ҳақидаги хабарлар шу йил февраль ойида пайдо бўлганди. Ўшанда гап Россияда Ravon маркаси остида танилган автомобиллар ҳақида кетганди.

Гап шундаки, UzAuto Motors ва General Motors концернинг Россиядаги ваколатхонаси машиналар савдосини март ойидаёқ бошланишини маълум қилган. Бунинг натижасида эса биринчилардан бўлиб ушбу давлатга Chevrolet Spark (собиқ Ravon R2), Chevrolet Nexia (собиқ Ravon Nexia R3) ва Chevrolet Cobalt(Ravon R4) русумлари олиб келиниши керак эди.

Аммо айрим сабаблар билан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилларни Россияга етказиб беришни ташкил этишнинг имкони бўлмади. Коронавирус боис жорий этилган чеклов чоралари эса автоуловларни келгусида божхонадан ўтказишни ҳам қийинлаштириб юборди.

Боз устига, UzAuto Motors Россияда ҳалигача тўлақонли дилерлик тармоғини ташкил эта олмади. Ўтган йилларда ҳам Ravon автомобилларини Россия бозорларига етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар бир неча бор кузатилган эди.

Энди Chevrolet брендидаги тежамкор автомашиналарнинг Россиядаги савдоси энг яхши ҳолатда ёз фасли ўрталарида бошланиши мумкин. Уларнинг нархлари ҳалигача эълон қилинмаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 61
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 359
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 198
  • Экспертлар: электромобиллар арзонлашиб кетади 03 апр, 08:16 532
  • Автомобилларни давлат рўйхатида ўтказиш ставкалари ошди 31 мар, 22:28 645
  • Кимларга яшил стикер текширувларсиз берилади? 30 мар, 19:19 371
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 1
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 0
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 1
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 12
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 157
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 39
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 51
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 46
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 256
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 130
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 147
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 115
  • Бўлимлар